Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


1 БОБ. «ТАЪЛИМ ИҚТИСОДИЁТИ ВА МЕНЕЖМЕНТИ»



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

5


1 БОБ. «ТАЪЛИМ ИҚТИСОДИЁТИ ВА МЕНЕЖМЕНТИ» 
КУРСИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ
Таълимда 
бошқарувнинг 
моҳияти 
ва 
аҳамияти. 
“Таълим 
иқтисадиёти ва менежменпш” курсининг мазмуни ва вазифалари. Курс 
предмети ва уни ўрганиш метидлари. “Таълим иқпшсодиёпш ва 
менеж менти” курсининг бошқа фанлар билан алоқаси ва ўзаро 
муносабатларн. Давлат иқтисодиётини риважлантиришда олий 
таълимнинг ўрни ва аҳамияти.
1.1. Таълимда бошқарувнинг мазмуни ва ақамияти.
Олий мактабга қўйияадиган талаблар кучайиб бораётган 
шароитда 
ишни 
ташкил 
этиш 
анча 
мураккаблашди 
ва 
профессионал бошқарувни талаб этади.
Инглизча “тап а§ етеп Г - бошқарув сўзи лотинча “тапиз” -
қўл сўзидан ташкил этган. Ҳозирги вақтда менежмент жамият 
ҳаётининг деярли барча томонларида акс этувчи мураккаб 
ижтимоий-иқтисодий 
ҳодиса 
ҳисобланади. 
Менежментнинг 
маълум турлари (маъмурий, банк, стратегик, инновацион ва б.) 
орасида ишлаб чиқариш менежменти алоҳида ўрин эгаллайди. У 
ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида 
интеллектуал, 
молиявий, 
хом 
ашё, 
моддий 
ресурсларни 
бошқаришни ўз ичига олади.
Билимлар 
ва 
интеллектуал 
капитални 
улардан 
янада 
самаралироқ фойдаланиш мақсадида бошқариш муаммолари 
сўнгги йилларда биринчи даражали аҳамият касб этмоқда. 
Билимлар бошқарув объекти сифатвда қаралиши лозимлиги кенг 
миқёсда эътироф этилмокда. Корхоналарнинг рақобатбардошлик 
даражасига уларнинг билимларни жамлаш, тахдил қилиш ва 
ривожлантириш қобилияти ва охир-оқибатда рақобат соҳасидаги 
барқарор устунликлар тобора кучлироқ таъсир кўрсатмокда.
Етакчи хорижий компаниялар (Оепега1 Мо1ог8, РЬ1Нр М о гт , 
Капк Хегох ва б.) билимлар менежментига ўз даромадларининг 
3,5-10% ни йўналтирмокдалар, фирмалар таркибига билимлар 
трансферти бўйича вице-президент, билим айирбошлаш бўйича 
менеджер, интеллектуал мулкни бошқариш бўйича директор каби 
\г>лим лавозимлар киритилмокда.
6


Маълумот (ихтисослик, малака) олиш турли ўқув фанларидан 
муайян мазмундаги билимларни ўзлаштириш билан боғлиқ. 
Таълимнинг мазмуни таълим мақсадларига таянади ва Давлат 
таълим стандартлари билан белгиланади,
Республикамизда юз берган иқтисодий ўзгаришлар миллий 
иқтисодий амалиётимиз учун янги бўлган бир қанча касбларга 
бўлган талабни белгилади. Уларнинг орасида менежер касби ҳам 
бор. Олий ўқув юртини бошқариш амалиётига ҳозирги замон 
менежменти киритилиши муносабати билан ўқув юртларида 
менежерларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги масала кун 
тартибига қўйилади.
Менежер 
-
бошқарув 
функцияларини 
раҳбарликнинг 
замонавий илмий методлари ёрдамида профессионал тарзда 
амалга оширувчи одам. 
У 
профессионал раҳбар. 
Унинг 
профессионализми 
бозорни, 
унинг 
қонунларини 
билишда, 
ташкилотнинг ривожланишини прогноз қила олишда ва ташкилот 
мақсадларига 
эришиш 
учун 
зарур 
шароитлар 
яратиш 
кўникмасида, ресурсларни бошқариш ва вақти-вақти бошқарув 
технологияларини янгилаш қобилиятида намоён бўлади.
Менежер одамларни ва уларнинг ўртасидаги муносабатларни 
бошқариш, чунончи: умумий мақсадлар атрофида одамларни 
жипслаштириш, ходимларга муттасил касбий ўсишга бўлган 
эҳтиёжни шакллантириш, ишга доир зарурий муносабатларни 
тартибга солиш, меҳнатни мотивлаштириш ва рағбатлантириш, 
жамоада ўзаро ҳурмат, ишонч ва муваффақият муҳитини яратиш 
маҳоратига эга бўлиши муҳимдир.
Менежерларни тайёрлаш тажрибаси чет элда юз йилдан 
кўпроқ вақт билан ўлчанади. Бу турдаги мутахассисларга бўлган 
эҳтиёж йилдан-йилга кучайиб бораётир. Ҳозирги вақтда ҳар йили 
70 мингдан ортиқ америкалик менежер дипломини олади. 
Японияда менежерлЕфнинг умумий сони 3 млн.дан ортиқ, лекин, 
шунга қарамай, муаммо ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Менежернинг бош 
вазифаларидан бири қўл остидаги 
ходимлар ишини' самарали ташкил этишдир. Менежерлар ўз 
фаолиятида дуч келадиган муаммоларнинг 80% одамлар билан
7


боғлиқ. У жамоада ишлаш жараёнида ахборот бериш, мотив- 
лаштириш ва тарбиялаш функцияларини муттасил бажариши 
лозим. Раҳбар ишида қўл остидагиларнинг тпончини йўқотишдан 
ёмони 
йўқ. 
Қобилиятли 
кишилар 
куршовида 
ишлашдан 
қўрқмайдиган, уларга ўз ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга 
ёрдам берадиган раҳбаргина моҳир менежер сифатида ном 
қозониши мумкин. Бинобарин, менежерни ўкитиб-ўргатишда 
педагогика ва психология соҳасида тайёргарлик муҳим аҳамият 
касб этади.
«Бошқарув» сўзи одатда аниқ бир мақсадга эришиш учун 
бошқариладиган объект ёки субъект тизимига фаол таъсир 
кўрсатиши тушунилади. Б>тунги кунда бошқарувнинг маъноси 
бўйича бир неча йўналишни ажратиш мумкин.
Биринчи йўналишга кўра, бошқарув маъноси - фаолиятдир. 
Масалан, бошқарув жараёни бўйича илмий изланишлар олиб 
борган, ўз вақтида бошқарув назарияси асосчиларидан бири Анри 
Файоль бошқаришни: - келажакни кўрувчи; - фаолиятни
ташкиллаштирувчи; - ташкилотни идрок қилувчи; - фаолият 
турларини мувофикдаштирувчи; - қарор ва буйрукларнинг 
бажарилишини назорат қилувчи кучли қурол, деб таърифлайди.
Иккинчи йўналишда бошқарув бир тизимнинг иккинчисига
шахснинг иккинчи бир шахс ёки гуруҳга таъсир этиши, деб 
ҳисобланади.
МШарифхўжаев «Бошқарув - бу ўзига хос юксак санъат ва 
маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул 
қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир»2, деб 
таърифлайди.
Анри Файоль XX асрнинг бошларида бошқарувнинг бешта 
функциясини ажратиб кўрсатган: режалаштириш, ташкил этиш, 
фармойиш бериш, мувофикдаиггириш, назорат қилиш.
Ҳозирги 
тез 
ўзгараётган 
технологик 
дунёда 
рақобат 
соҳасидаги устунликлар меҳнат ресурсларининг сифати, инсон 
капиталига инвестициялар (улар таълим бериш йўли билан амалга 
оширилади) ва ҳар бир инсон ўз касбий даражасини узлуксиз
: Шарифкўжаев М. Икгисодиёг ничарияси. - Т.: «Мерос». 200(1. -22-6.


ошириб боришига кўп жиҳатдан боғлиқ. Сўнгги ўн йилликлар 
мобайнида ўқимишлилик, билимлардан иқтисодий устунлик 
сифатида фойдалана олиш турли иқтисодий тизимлар рақобат- 
бардошлигининг муҳим омилига айланди. Аксарият мутахас- 
сислар фикрига кўра, ривожланган таълим тизими рақобат- 
бардошлик даражасини белгиловни муҳим омиллардан бири 
ҳисобланади. 
Иқтисодий 
тизимларнинг 
рақобатбардошлик 
даражасини оширишда таълим ролининг кучайиши бир қанча 
омиллар билан белгиланади. Биринчидан, жамият ҳаётида ахборот 
ролининг ўзгариши, у одатдаги моддий, энергия ресурслари каби 
стратегик 
ресурсга 
айланиши 
билан. 
Фаолиятнинг 
барча 
соҳаларини 
бошқариш 
самарадорлиги 
зарурий 
ахборотдан 
фойдаланиш ва уни истеъмолчига такдим этиш имкониятига 
боглиқдир. 
Бу 
рақобатбардошлик 
даражасини 
ошириш 
омилларидан 
бири 
ҳисобланади. 
Иккинчидан, 
стратегик 
ахборотни тезкорлик билан бошқариш ва олинган ахборотни 
билимга айлантиришга, мунтазам равишда ўқиб-ўрганиш, янги 
технологияларга мослашишга қодир бўлган мутахассисларга 
эҳтиёж туғилгани билан.
Таълим тизимида иқтисодий бўғин ва бошқарув бўғини 
алоҳида ўрин эгаллайди. Илгари (XX асрнинг 60-80-йиллар ида) 
корхоналар 
рақобатбардошлигининг 
бош 
элементи меҳнат 
унумдорлиги саналган бўлса, ҳозирги вақтда бундай элемент 
меҳнаг унумдорлиги ва менежерларнинг ўзгараётган бозор 
шароитларига тез мослаша олиш кўникмасининг уйғунлигидир.
Псдагогик жараённи бошқариш нимадан бошланади? Таълим 
муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаиггириш ташкил 
этиш, ўқув вазиятлари бўйича қарор қабул қилиш, кафолатланган 
натижани кўлга киритиш, назорат қилиш, касбий фаолиятни 
мувофикдаштириш 
билан 
белгиланади. 
Республикамиз 
тараққиётини ҳал этишда педагоглар зиммасига масъулиятли 
вазифалар юклатилган. Уқитувчининг олдига ўз касбининг моҳир 
устаси, ўқувчилар жамоасини бошқара олиш қобилиятларини 
ривожпантириш каби қатор талаблар кўйилади.


Шундай қилиб, таълим илмий-техникавий ва иқтисодий 
ривожланипшинг муҳим элементигагина эмас, балки шахс ва 
жамият ижтимоий ва маънавий ривожланишининг бевосита 
қисмига ҳам айланди. Шу туфайли ҳам таълим жараёнини 
бошқариш 
натижаси 
муҳим 
ижтимоий-иқтисодий 
омил 
ҳисобланади.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish