Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  «Таълим иқтисодиёти ва менежменти» курсининг



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

1.3. 
«Таълим иқтисодиёти ва менежменти» курсининг 
предмети ва уни ўрганиш методлари.
Жамиятда амалга оширилган иқтисодий ва ижтимоий 
ислоҳотлар таълим соҳасидаги фаолият шароитлари ўзгаришига 
олиб 
келди. 
Узбекистонда 
иқтисодиёт 
соҳасида 
бозор 
муносабатларига ўтилиши таълим соҳаси муассасаларини бозорга
11


қараб мўлжал олишга даъват этади. Янги ижтимоий-иқтисодий 
шароитларда педагогик жараён ва бошқарув фаолиятининг 
мазмуни ривожланишини таъминловчи бошқарув зарур. Ўқув 
юрти бозордан сабоқ ола бошлаган такдирдагина самарали 
ишлаши мумкин. Унинг маркетинг фаолияти ва маркетинг 
тадқиқотлари, стратегик бошқарув, ягона команда сифатидаги 
педагогик 
жамоа 
каби 
унсурлари, 
таълим 
хизматлари 
буюртмачилари, энг аввало ота-оналар, таълим олувчилар ва 
ишлаб чиқаришнинг индивидуал эҳтиёжларига қараб мўлжал 
олиш ўқув юрти раҳбари фаолиятининг мазмунини янгилашни 
назарда тутади.
Бошқарув 
принципларини рўёбга чиқариш турли хил 
методаар ёрдамида амалга оширилади.
Менежмент методлари - ташкилот олдига қўйилган мақсад- 
ларга эришиш учун бошқарилаётган объектга таъсир кўрсатиш 
усуллари. Мазкур методлар менежментнинг муайян вазифаларини 
ечиш 
орқали 
мақсадларни 
қўйиш 
ва 
амалга 
оширишга 
сарфланадиган вақт ва бошқа ресурсларни қисқартиришга ёрдам 
беради.
Менежментнинг мазк>р 
методлари жамоага ва айрим 
ходимларга нисбатан қўлланилади. Уларни меҳнат жамоаси ва 
инсонга бошқарув таъсири кўрсатиш усуллари сифатида тутпуниш 
ўринли бўлади.
Бошқарув методдари муайян йўналиши, мазму ни ва ташкилий 
шакли билан тавсифланади. Менежмент амалиётида қуйидаги 
методаар фарқланади:
- ташкилий-маъмурий методлар;
- иқтисодий методлар;
- ижтимоий-психологик методлар.
Менежментнинг ташкший-маъмурий методлари бошқари- 
лаётган объектга ёзма ёки оғзаки тарзда бериладиган буйруқ, 
фармойиш, оператив кўрсатмалар, уларнинг бажарилиши устидан 
назорат орқали тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Бу методлар 
меҳнат ва хўжалик қонунчилигининг ҳуқуқий ҳужжатлари билан 
тартибга 
солинади. 
Ташкилотда 
мазкур 
методлар 
намоён 
бўлишининг у^ч шакли фарқланади:
12


1) мажбурий кўрсатма (буйруқ, тақиқ);
2) келишув таомиллари (маслаҳатлашиш, муросага келиш);
3) тавсия, истаклар (маслаҳат, тушунтириш, таклиф).
Мазкур 
методлар 
кўрсатмалар 
мазмунининг 
аникдиги,
буйруқлар ва фармойишларни бажаришнинг мажбурийлиги билан 
ажралиб туради. Кўрсатмалар, буйрукдар ва фармойишларни 
бажармаслик ижро ингтизомини тўғридан-тўғри бузиш деб 
қаралади ва муайян жазолар тайинланишига сабаб бўлади. Буйруқ 
ва кўрсатмалар белгиланган мудцатларда бажарилиши шарт. 
Моҳият эътибори билан, бу мажбурлов усулларидир. Тўғридан- 
тўғри таъсир ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларига раҳбар ва 
ходимнинг бевосита алоқаси киради.
Ицтисодий методларга марказий ўрин ажратилади, члнки 
бошқарув муносабатлари энг аввало иқтисодий муносабатлар, 
одамларнинг эҳтиёжлари ва манфаатлари билан белгиланади. 
Мазкур методдар кўлланганида кўйилган мақсадга ходимларнинг 
иқтисодий 
манфаатларига 
таъсир 
кўрсатиш 
йўли 
билан 
эришилади. Иқтисодий методларга реал ёвдашув ташкилотнинг 
мустақиллиги шароитидагина мумкин. Иқтисодий методлар 
ишлаб чиқариш захираларини аниқлашга кўмаклашади ва 
ходимларнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда 
модций рағбатлантириш тизимини ўзгартиришни талаб этади.
Ташкилий-маъмурий методлардан фарқли ўлароқ, иқтисодий 
методлар умумий режаларни ва уларни амалга ошириш 
воситаларгаш ишлаб чиқишни назарда тутади. Бу хўжалик 
муносабатларида иқтисодий механизмни фаоллаштиради.
Ижтимоий-психологик методларнинг бош мақсади - жамоада 
тарбиявий, ташкилий ва иқтисодий вазифаларни ечишга ёрдам 
берадиган ижобий психологик муҳитни яратиш. Раҳбар фаолияти 
муваффақиятининг 15% ни касбий билимлар ва 85% ни - одамлар 
билан ишлаш кўникмаси белгилайци. Ҳар бир инсон феъли ва 
хулқ-атворининг ўзига хос хусусиятларини билган ҳолда, унинг 
жамоа учун зарур йўналшццаги хатти-ҳаракатларини прогноз 
қилиш 
мумкин. 
Ижтимоий-психологик 
методлар 
меҳнатга 
маънавий стимуллардан фойдаланишга, шахсий ўрнак кўрсатишга 
ва маъмурий вазифани инсоннинг онгли бурчига айлантиришга 
ёрдам берадиган бошқа жараёнларга асосланади. Одамларга
13


таъсир кўрсатишнинг асосий воситаси - ишонтириш. Жамоатда 
ижтимоий-психологик раҳбарлик объекти ходимларнинг ўзаро 
муносабатлари, уларнинг меҳнат воситаларига бўлган муносабати 
ҳисобланади.
Менежернинг 
бош 
вазифаси қарорнинг бажарилишини 
ташкил этиш, мазкур жараённи мувофиқлаштириш ва унинг 
устидан назоратни таъминлашдир. Яъни назорат бошқарувнинг 
якунловчи босқичи ҳисобланади. У икки томонлама алоқа 
шаклини касб этади ва қарорни бажариш, қўйилган мақсадларга 
эришиш ҳақида ахборот олиш учун имконият яратади.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish