Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

Экстраверт ўзгалар билан мулоқотда бўлишга эҳтиёжи катта 
ва бу орқали ўзига ғайрат олади, танҳо қилиш уни қувватсизликка 
олиб келади, аввал гапириб, кейин эса ўйлайди, фаол ва мулоқотга 
киришувчан, атроф муҳитдаги кўп нарсаларни билишга интилади.
Интроверт якка, танҳо қолганда ўзини яхши ҳис этади, 
фикрларини бошқалар билан ўртоқлашмайди, кучли муҳокама 
жараёни уларни тез толиқтиради, гапиришдан кўра тинглашни 
яхши кўради, суҳбатдан сўнг фикрлари ва ҳиссиётларини жамлаб 
ва тартиблаб олиш учун танҳо қолишни маъқул кўради.
Шахс индивидуал-руҳий ва ижтимоий-руҳий сифатини 
билиш раҳбарнинг кадрлар муаммосини ҳал этишида, ходимлар 
касбий мувофиқлигини белгилашида кўл келади.
4.3. Менежер шахсига қўйиладиган талаблар тизими.
Ҳозирги 
замон 
менежментини 
таълимни бошқариш
амалиётига жорий этиш вазифаси таълим муассасаси менежерлари 
фаолиятининг 
мазмуни 
ва 
уларга 
қуйиладиган 
талаблар 
тўғрисидаги масалани кун тартибига кўяди.
Менежерга профессионал раҳбар сифатида ёндашадиган 
бўлсак, бошқарув функцияларини раҳбарликнинг замонавий 
илмий методлари ёрдамида амалга оширувчи одам менежер деб 
аталишининг гувоҳи бўламиз. Бу - профессионал раҳбар. Унинг 
профессионализми бозор ва унинг қонунларини билишда, 
ташкилотнинг 
ривожланишини 
прогноз 
қилиш 
ва 
унинг
65


мақсадларига эришиш учун керакли шароитларни ярата олшцца, 
шунингдек ресурсларни бошқариш қобилиятида намоён бўлади.
Менежер одамларни ва уларнинг ўртасидаги муносабатларни 
бошқариш, чунончи: ходимларни умумий мақсадлар атрофида 
жипслаштириш, уларда касбий эҳтиёжларни шакллантириш ва 
уларни 
қондириш 
уч>гн 
шароитлар 
яратиш, 
ишга 
доир 
муносабатларни тартибга солиш, меҳнатни мотивлаштириш ва 
рағбатлантириш, жамоада ҳурмат, 
ишонч ва муваффақият 
муҳитини яратиш маҳоратига эга бўлиши муҳимдир.
Ҳозирги вақтда менежер инновацион жараён ташкилотчиси 
бўлиши лозим. Инновация (лот. - янгилаш, ўзгартириш) янги 
маҳсулот турлари, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш, 
яратиш ва тарқатиш, бошқарувнинг янги шакллари ва усулларини 
амалга жорий этишга қаратилган ижодий фаолият маҳсулидир.
Менежер муваффақиятининг “сири” нимада? Бу саволга икки 
қарама-қарши жавоб бор. Биринчи - математика методлари ва 
компьютер технологияларидан кенг фойдаланишда. Ҳар бир иш 
амали математик жихдтдан пухта ҳисоб-китоб қилиниши, 
чунончи: даромадлар ва харажатлар хджмларининг прогнози 
тузилиши, қарорларнинг энг самарали вариантлари танланиши, 
иш графиклари ва режалари тузилиши, ресурслар ҳисобга 
олиниши лозим.
Иккинчи жавоб - меҳнатнинг инсонпарварлашувига йўналти- 
рилган ёндашувни назарда тутади. Менежер муваффақияти шцда 
банд бўлган одамлар ишининг самарадорлиги билан белгиланади. 
Чет эл амалиётида иккала ёндашув ҳам кенг тарқалган. Америка 
кибернетикалаштириш 
ва 
компьютерлаштиришга 
қизиқиш 
босқичидан ўтди. Сўнгги йилларда америкаликлар инсон омили 
етакчи 
бўлган 
Япония, 
Тайланд, 
Гонконг 
тажрибасини 
ўрганмокдалар.
Менежер раҳбар сифатида бўлинма вазифаларини шахсан 
эмас, балки ходимлар кўли билан ечади. Менежер ишининг 
самарадорлиги бу энг аввало унинг қўл остидаги команда 
ишининг самарадорлиги ва ҳамжиҳатлигидир.
66



Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish