Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби
Режа:
Кириш
I-боб. Асосий воситалар ҳисобининг назарий асослари ва вазифалари
Бозор муносабатларининг такомиллашуви шароитида асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти, вазифалари ва назарий асослари.
Асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатлаштириш.
II-боб. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларнинг ҳолати, ҳаракатини ҳисобга олиш ва улардан самарали фойдаланиш таҳлили
Асосий воситаларнинг киримини ва таъмирини ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати ва уни таҳлили.
Асосий воситаларни амортизациясини ва чиқимини ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати ва уни таҳлили.
Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш тартиби ва бу жараѐндаги муаммолар.
III-боб. Асосий воситаларнинг ҳисоби, уларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот шаклларини ҳамда асосий воситаларлардан фойдаланишни таҳлилини такомиллаштириш йўллари.
Хулоса ва таклифлар. Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати.
Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаѐтганига қарамасдан мамлакатимизда ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди.
Йиллик бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профитсит билан бажарилди. Инфлация даражаси 5,6 фоизни ташкил қилди, яъни прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлди.”1
Республикамиздамизда ўтказилаѐтган ислоҳотлардан асосий мақсад замирида иқтисодиѐтни барқарор ривожлантириш, бозор шароитида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш ва пировардида аҳолини турмуш фаронлигини оширишдан иборат. Юртбошимиз ўз маърузаларида таъкидлаганидек “Биз учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиѐтда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур.”2
Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни ҳисобга олиш ва уларнинг ҳаракати юзасидан ҳисоботлар тузишнинг амалдаги тизими корхонага келтирилган, қурилган ва бошқа йўналишлар орқали кирим қилинган ва турли сабаблар билан чиқиб кетган асосий воситаларни тўлиқ эттириш, лойиҳаларни молиялаштиришга жалб этилган маблағларни аниқ мақсадга йўналтириш ва бу муомалаларни ўз вақтида ҳамда ишончли акс эттириш имконини бермайди.
Ушбу муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши, Бюджет ташкилотларини моддий-техника ҳолатини яхшилаш, уларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини
1 И.А.Кaримoв “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларига қарамасдан, олиб бораѐтган ислоҳотларни, иқтисодиѐтимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” ”. Халқ сўзи газетаси, 16.01.2016
2 Уша манба.
кенгайтириш улар фаолиятини асосий воситалар билан тўлиқ таъминланишига ва улардан самарали фойдаланишга бевосита боғлиқдир.
Мамлакатимизда бу масалалар бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар талаблари даражасида илмий жиҳатдан тўлиқ ҳал этилмаганлиги танланган мавзунинг ниҳоятда долзарблилигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |