Бюджет жараёни ва унинг босқичлари


Бюджетни тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби



Download 203,71 Kb.
bet2/8
Sana23.06.2022
Hajmi203,71 Kb.
#697271
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Лекция матни-2

2.Бюджетни тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бюджет сўрови олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан кейин уч кунлик муддат ичида:
тегишли бюджетлар лойиҳаларини тайёрлаши учун-туман ва шаҳар ҳокимларига;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан бюджет маблағлари олишга буюртмалар тузиш учун-Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўровлари юборади.
Вилоятга бўйсунадиган шаҳарларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибига кирувчи туманларнинг ҳамда шаҳарлар таркибига кирувчи туманларнинг ҳокимлари бюджет сўрови олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, бу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилади.
Туман ва шаҳар ҳокимликларининг молия органлари ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан кейин уч кунлик муддат ичида туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларидан бюджет маблағлари олиш учун асосланган буюртмалар тузиш учун-шу туман ва шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларга бюджет сўровлари юборади.
Бюджетдан ажратиладиган маблағлар олиш учун бериладиган буюртма шакли ва уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Келгуси молия йилига бюджетдан ажратиладиган маблағлар олишга буюртмалар:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар томонидан жорий йилнинг биринчи июнидан кечиктирмай тегишли молия органларига;
республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар томонидан жорий йилнинг биринчи июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Келгуси молия йилига тегишли бюджетлар лойиҳалари:
туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари молия органлари томонидан маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари белгилаган тартибда ва муддатларда, бироқ жорий йилнинг йигирма бешинчи июнидан кечиктирмай юқори молия органларига;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда, бироқ жорий йилнинг биринчи июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди, уни жорий йилнинг ўн бешинчи сентабригача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади ҳамда Давлат бюджети лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан бирга жорий йилнинг биринчи октабригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети лойиҳасини бюджет маблағлари олувчилар тақдим этган буюртмаларга ва Давлат бюджетининг тузилмасига кирувчи бюджетлар лойиҳаларига мувофиқ тайёрлайди.
Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси:
1) бюджет таснифига мувофиқ акс эттириладиган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини;
2) умумдавлат солиқларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига ажратмалар нормативлари, шунингдек мазкур бюджетларнинг даромадлари, шу жумладан бюджет дотациялари ва бюджет субвенсиялари ҳамда харажатлари миқдорларини;
3) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг айланма касса маблағи меъёри миқдорларини;
4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари захира жамғармаларининг назарда тутилмаган харажатларни қоплашга тегишли бюджет маблағлари йўналтирилиши мумкин бўлган доирадаги миқдорларини;
5) Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори миқдори ва уни молиялаштириш манбаларини;
6) давлат ички ва ташқи қарзларининг, давлат томонидан бериладиган кредитлар ҳамда кафолатли жамғарманинг энг юқори миқдорларини ўз ичига олади.
Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакил қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунингдек тегишли ташкилотлар билан биргаликда қуйидагиларни ўз ичига олган бюджетнома лойиҳасини ишлаб чиқади ва биринчи октабргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади:
1) мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз баҳоси;
2) ўтган йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан ва жорий йилги Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси баҳоси;
3) келгуси йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тузишда асос бўлган келгуси йилнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари;
4) мамлакат бюджет ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асосий йўналишлари лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Іисоб палатасининг тегишли хулосаси билан;
5) мамлакат бюджет ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асосий йўналишларига шарҳлар;
6) давлат ички ва ташқи қарзлари ҳамда улар бўйича харажатлар ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
7) келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Іисоб палатасининг тегишли хулосаси билан.
Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг ўн бешинчи октабридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилади.
Давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинади.
Давлат бюджетига мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин икки ҳафталик муддат ичида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимият вакиллик органлари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибига кирувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бюджетлари қабул қилинганидан кейин бир ҳафталик муддат ичида туман, шаҳар ҳокимият вакиллик органлари томонидан;
шаҳарлар таркибига кирувчи туманлар бюджетлари ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетлари белгиланган муддатларда маҳаллий ҳокимият юқори турувчи вакиллик органлари томонидан қабул қилинади.

Download 203,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish