Бюджет жараёни ва унинг босқичлари



Download 203,71 Kb.
bet4/8
Sana23.06.2022
Hajmi203,71 Kb.
#697271
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Лекция матни-2

4. Бюджет назорати
Бюджет назорати - Молиявий-иқтисодий назоратнинг таркиби қисми сифатида мамлакатнинг барча даражадаги бюджетларини қонуний, мақсадли ва самарали шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш, бюджет даромадлари тушумини кўпайтиришнинг қўшимча манбаларини аниқлаш, бюджет-солиқ интизомини яхшилашни текшириш бўйича давлат органлари томонидан олиб бориладиган тадбирлар йиғиндисидир.
Бюджет интизоми - Бюджет тизими ва бюджет жараёнларида вужудга келадиган, барча босқичларда қонун, бюджет тизимининг асосий тамойиллари, бюджет тизими тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар, йўриқнома ва тартиблар талабларига амал қилинишининг бюджет назорати орқали ифодаланиши
Бюджет назоратининг вазифалари:

  • Бюджет моддаларининг ҳажми, таркиби, мақсади бўйича тузилиши ва ижросининг тўғрилигини таъминлаш;

  • Бюджетни шакллантириш ва ижросига таъсир этувчи қонунлар ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини молиявий экспертизалаш;

  • Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тўғри юритишни назорат қилиш;

  • Бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар мабағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назорат қилиш;

  • Бюджет ва солиқ интизомини яхшилаш ва унга риоя қилишни назорат қилиш;

  • Бюджетлараро муносабатлар механизмини амалга оширишни назорат қилиш;

  • Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларининг банклардаги ва бошқа молия-кредит муассасаларидаги ҳаракатини қонунийлигини ва ўз вақтидалигини назорат қилиш;

  • Солиқ тўловчиларга солиқ имтиёзларини, ҳудудларга давлат дотациялари, субвенсиялари ва трансфертлари ва бошқаларни тақдим этишда молиявий қонунбузорчиликлари аниқлаш, айбдор шахсларни жазолаш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

  • Бюджет-солиқ интизомини яхшилаш мақсадида профилактика, маълумот-тушунтириш ишларини олиб бориш.

5.Бюджет назорати элементлари:
Бюджет назорати элементлари:

  • Назорат субъекти (ким назорат қилади);

  • Назорат объекти (ким назорат қилинади);

  • Назорат предмети (нима назорат қилинади)

  • Назорат принципи;

  • Назорат (методикаси) методи;

  • Назорат техникаси ва технологияси;

  • Назорат жараёни;

  • Назоратни юритиш учун дастлабки маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш;

  • Назорат натижаси;

  • Назорат натижаси бўйича қарор қабул қилиш.

Бюджет назорати субъектлари: Ваколатли (парламент) ва ижро этувчи органлар (молия вазирлиги, ғазначилик, маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг молия органлари, бюджет маблағларини бош тақсимловчилар ва бошқалар).
Бюджет назорати объекти: Бюджет-солиқ соҳаси, бюджет жараёни ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг барча жараёнлари.
Бюджет назорати предмети:

  • Бюджет жараёни барча босқичлари (бюджетни тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш, ижро этиш, ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тасдиқлаш);

  • Бюджетга солиқлар ва бошқа тўловларнинг келиб тушиши;

  • Бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмаларнинг келиб тушуши;

  • Декларациялар;

  • Солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар;

  • Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи;

  • Мақсадли бюджет жамғармалари;

  • Бюджет дотациялари, субвенсиялари, трансфертлари;

  • Товар-моддий бойликларни айирбошлаш ва қайтармаслик шарти билан бериш;

  • Божхона қийматлари ва б.

  • Бюджет назорати принциплари: Қонунийлик; Ошкоралик; Режалилик; Мустақиллик; Ҳаққонийлик.

Тафтиш- корхона, ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини, молия органларининг бюджетни тузиш ва ижро этиш бўйича ишларини, бюджет маблағларини ажратишнинг асосланганлигини, молиявий интизомга риоя қилинишини, ҳисоб юритиш ва ҳисоботларнинг ишончлигини тафтиш қилинаётган объектда камчиликларни аниқлаш мақсадида бир-бирига боғлиқ текширишлар комлекси.

Download 203,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish