Буз тумани Пахтакор сувдан фойдаланувчилар уюшмаси билан________________номли фермер хужалиги уртасида сув таъминоти ва ирригация - мелиорация сервис хизматидан хизматидан фойдаланиш буйича
Ш А Р Т Н О М А
2005-йил
Бўз тумани Пахтакор номли сувдан фойдаланувчилар Уюшмаси куйида Уюшма деб номланади Уюшма ижрочи органи бошлиги Р Эргашев Уюшма номидан Низом асосида иш юритадиган бир томондан ва сувдан фойдаланувчи ___________________ фермер хўжалиги куйида Истеъмолчи деб номланади фермер хўжалиги рахбари ____________________ Истеъмолчи номидан иккинчи томондан ушбу шартномани белгиланган бадал (ажратма) хисобига пуллик сув хўжалик иш ва хизматларини кўрсатиш учун туздилар
1 Уюшманинг хукук ва мажбуриятлари
1.1.Уюшманинг мажбуриятла Сувдан фойдаланувчининг кузги-кишки ва ёзги суғориш мавсумлари учун чекланган сувдан фойдаланиш режаларини 10 кунларига таксимланган холда ишлаб чикиш ва сувдан фойдаланиш бўйича шартномаларни тузиш
Истемолчининг сув олиш жойларининг техник холатини сувни ростлаш ва сувни ўлчаш воситалари билан жихозланганлигини ўрганиш ва талабга жавоб берган холда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш
Белгиланган лдимит доирасида сувдан фойдаланиш режаларига асосан (ушбу шартномага 1-сонли илова) истеъмолчига унинг рўйхатдан ўтказилган сув олиш жойларидан кафолатли сув бериш
Суғориш мавсумининг 10-кунлиги ичида истеъмолчига манбадан сувнинг камайиши натижасида ёки истеъмолчининг таклифи билан лимитдан кам сув берилган холда берилмаган сув микдорини Истеъмолчининг таклифига биноан кейинги 10 кунликда йтказиб бериш
Истеъмолчининг суғориладиган йрларидан зовур ва пайнов сувларини чикариб ташлашни таъминлаш
Истеъмолчининг йрларидаги ирригация-мйлиорация тармокларини тасдикланган смета харажатлар доирасида тозалаш ва таъмирлаш ишларини ташкил килиш.
1.2. Уюшмасининг хукуклари.
Мавжуд сув ресурсларига ва йиллик ёгин микдорига караб Истеьмолчига белгиланган лимитдаги сув микдорини сув танкислиги юз берган шароитларда истеьмолчи билан келишилган холда узгартириш, бу холда унга олдинрок (10 кун )ичида хабар бериш:
Истеьмолчининг айби буйича белгиланган лимитдан ортикча сув маьлум бир оралик муддатда ишлатилса, шунга мувофик бошка булак муддатда сув беришини кискатириш: Истемолчи белгиланган аьзолик бадалини корсатилган хизматга уз вактида туламаганда унга сув етказиб бериш ва бошка хизматлар тухтатилади, тулангандан кейин яна давом еттирилади: Сув ресурслари кескин танкиз болган шароитда, Суни навбатма-навбат тартибда бериш услубини жорий етади.
2. Истемолчининг хукук ва мажбуриятлари.
2.1. Истеьмолчининг хукуклари:
- кафолтли лимитдаги сувларни олиш, кушимча сув ресурслари булса уларни устивор олиш:
- узининг ирригатция обеьктларига устивор техник хизматда курсатилиниши:
- Истеьмолчига бериладиган лимитдаги уни амалга олинган сув микдорига мувофиклигини назорат килиш:
- Уюшманинг и шва хизматларига булган ехтиёжлари тугрисида таклифлар киритиш.
- Ушбу шартнома буйича мажбуриятларни бажармаса, Уюшмага нисбатан мулкий даъво
килиш:
- Уюшма истеъмолчининг буюртмаси буйича бажариладиган пуллик иш ва хизматлар сифати ва хажмини назорат килиш.
2.2. Истеъмолчининг мажбуриятлари:
- Ушбу шартномада белгиланган иш ва хизматларига уз вактида (бадал) хак тулаш:
- узига белгиланган лимитдаги сувга риоя килиш
- уз балансида турган ирригация объектларини соз холда тутиш
- сувни бериш муддати ва хажми ирригация мелоорация объектларида техник хизмат курсатиш объектларини техник хизмат курсатиш ишларини олиб боришни уюшма билан олдиндан келишиб олиш
- узининг сув оладиган шахобчаларини будлигига масъул булиш.
- Уюшма билан келишилган холда гина ирригация милерация тармокларида кушимча кутарма ват усик мосламаларини жойлаштириш
- Белгиланган муддатда сувдан вос кечса ёки сув истемолининг хажми узгарса уюшмага олдиндан бешкун аввал хабар бериш.
3. Истемолчи ва уюшманинг узаро мулкий муносабатлари
3.1. Истемолчига нисбатан куйидаги холларда сув бериш тухтатилади.
- Истеьмолчининг айби буйича белгилангин лимитдаги сувдан ортикча олинса:
- Сув ресурслари манбаларидан сувни ўзбошимчалик билан олса:
уюшманинг розилигисиз фермерлар аро ирригация мелеорация тармоқларига кўтарма ва тўсиқлар ўрнатса:
-Фермерлар аро ирригация мелеорация тармоқларидаги ўлчов мосламалари ва иншоатларига шкаст етказса:
-Уюшманинг иш ва хизматлари учун уз вақтида ( бадал) тўламаса:
- Томонларнинг бошқа мажбуриятларини бузса .
3.2 Истеъмолчининг айби бўйича белгиланган лимитдаги сувдан ортиқча ишлатилса
унда лимитдан ортиқ сув бериш тўхтатилади қоидани бузганлик тўғрисидаги факт истеъмолчининг вакили иштирокида уюшма вакилининг далолатномасига мувофиқ қайтд етилади.Агар истеъмолчининг вакили келмай ёки рад жавобини берса , унга иккита қўшни сувдан фойдаланувчилар гувохлигида бир томонлама далолатнома тузиладива сув бериш тўхтатилади.
3.3 Агарда уюшма айби бўйича белгиланган лимит чегарасидаги сув етказиб берилмаса , айбдор бўлган уюшма ходими маъмурий жазога тортилади сув етказиб берилмаганлик факти истемолчи вакили иштирокида тегишли далолатнома билан кайд етилади уюшма вакили келмаса ёки рад жавоби берилса бир томонлама далолатнома тузилиб маъмуриятга юборилади ва айбдорга нисбатан уюшма низомига мувофиқ қарор қабул қилинади
3.4 Уюшма томонидан истеъмолчи екин майдонларига зарар келтирилса , келтирилган зарар уюшманинг ходими айбдор ходими томонидан белгиланган тартибда ва махсус далолатнома асосида қопланади. Ушбу зарар тўғрисида уюшманинг кузатув кенгаши, туман ва қишлоқ ва сувхўжалиги бўлими вакиллари хамда “Узсувназорати” инспексияси ходими иштирокида далолатнома тузилади.
3.5 Авария табиий офатлар ва суғориш манбаларида сувнинг танқислиги сабабли истемолчига белгиланган лимитдан кам сув берилса убшма мулкий жовобгарликга тортилмайди, аксинча етказилган зарар суғурта ташкилотлари томонидан кўриб чиқилади.
3.6 Истемолчи рўйхатга олинмаган сув манбаларидан ўз бошимчалик билан фойдалнилса, 3.2 – бандига мувофиқ чув бериш тўхтатилади ва рўйхатга олинмаган сув ресурслари истемолчидан
олиб қўйилади.
3.7 Фермер аро ирригация – мелиорация тармоқларидаги кўтарма тўсиб мосламалари дамбалар тешилса ва гидрокўприклар, истемолчи томонидан бузилса, у ўз хисобидан камчиликларни тузатади ёки етказилган зарарларнинг миқдорига тенг пул сифатида хақ тўлайди бу турдаги қоида бузарлик истемолчининг вакили иштирокида тегишли далолатнома билан қайд етилади агарда охиргиси қатнашишдан воз кечси юридик кучга ега бўлган бир томонлама далоланома тузилади.
3.8 Истемолчининг лимитидаги сувни қайта тақсимлаш ёки ўзгартириш хақидаги талаби камида беш кун олдин муддатда қабул қилинади. Буюртма кўрсатилган муддатдан кеч берилса бажарилишига кафолат берилмайди.
3.9 Ўз бошимчалик билан сувдан фойдаланиш ва лимитдан ортиқ сув олиш қоида бузарлик факти охирги сув бериш ўлчанган дақиқадан белгиланади уюшма айби бўйича лимитдан кам сув берилганлик вақти хам худди шундай тарзда белгиланади лимитдан ортиқ сув олиш уюшма билан келишилса жарима солинмайди
3.10 Истемолчига тақсимланган сув хажми хисоби хар куни уюшма ва истемолчи вакили иштирокида амалга оширилади истемолчи вакили келмаса уюшма сув миқдорини бир томонлама ўлчашга хаққи бор унинг натижалари шак шубхасиз хисоблангади
3.11 Уюшмага истемолчи жорий бадалларни ойма ой умумий бадал миқдоридан 50% ни апрел ойининг 10-санасигача тўлайди.
3.12 Истемолчининг ирригация – мелиорация обиектларига техник хизмат кўрсатиш бўйича тугалланган иш турлари (суғориш) зарур тармоқларни тозалаш, нов ва иншоатларни тамирлаш новларни алмаштириш ва бошқа ишлар бажарилгандан сўнг қабул қилиш далолатномаси асосида уюшмага (ривожланиш бадали шаклида) тўланади.
3.13 Истемолчининг айби бўйича ирригация – мелиорация обектларига техник хизмат ишларини олиб бориш учун уюшмага шароитлар яратилиб берилмаса у холда режалаштирилган ишлар тўхтатилади ва бунга уюшма айбдор хисобланмайди
3.14 Жорий тўловлар жарималар, техник хизмат ва иш учун хақ муддатдан ўтказиб тўланса айбдор томонидан хар бир ўтказиб юборилган кун учун уларнинг суммасидан 0.1% миқдорида пения ундирилади истемолчи томонидан тўловлар муддати 20 кундан ошиб кетса уюшма истемолчига сув беришни тўхтатиб қўйишга хаққи бор тўлов ва пенияларни тўлаб бўлгандан сўнг сув беришни йўлга қўяди
3.15 Истемолчи барча тўловларни уюшманинг хисоб рақамига ёки кассасига пул шаклида ўтказади тўлов натура холда хам амалга ошириш мумкин бундан мазкур минтақадаги ўртача бозор нархи асос қилиб олинади
4. Қўшимча шартлар
4.1 Ушбу шартноманинг амалдаги муддати 2005 йил 1-январдан 2005 йил 31-декабргача белгиланади ва томонларнинг розилиги бўйича шартнома бекор қилиниши, кейинги муддатларга ўзгартириш мумкин бундан бир томон иккинчи томонни шартнома муддтини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида бир ой олдиндан хабардор қилиши керак
4.2 Агар шартнома муддати тўхтатилса, бекор қилинса, бир томонлама ўзгартирилса ёки шартноманинг бошқа шартларини асоссиз бажаришдан бош тортса айбдор томон укшбу шартномада кўздаа тутилган шартларга мувофиқ жавобгарликка тортилади
4.3 Шартномадаги мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаган холларда шартнома мажбуриятлари томонларнинг ўзаро келишувига қараб ўзгартирилиши
мумкин
4.4 Ушбу шартнома бўйича пайдо бўладиган барча низолар томонларнинг ўзаро келишуви бўйича томонлар ўзаро муросага келолмасалар уюшманинг жойлашган жойидаги қонунчиликка мувофиқ судлов тартибида ечилади
4.5 Ушбу шартномага уюшманинг навбатдаги муддатга мўлжалланган иш ва хизматлари учун тўланадиган бадаллар миқдори илова қилинади, у ушбу шартномани ажралмас қисми хисобланиб хар йили янгиланиб турилади
4.6 Томонларнинг хуқуқий манзили:
Do'stlaringiz bilan baham: |