бошида қўл етмас чўққига айланган Чаплин билан Американинг бирорта
киностудияси ҳамкорлик қилишга имкон тополмас эди. Шундай қилиб, у
ўзининг
кинокомпаниясини ташкил этиб, ўз фильмларини яратишга тўғри
келди. Шу тариқа “United Artists” киностудияси юзага келди. Унинг таркибида
Чаплиннинг яқин дўсти актёр Дуглас Фейрбенкс, машҳур актриса Мэри
Пикфорд ва директор Д.Гриффитлар бор эди. Улар суратга олган “Кичкинтой”,
“Пилигримм”, “Парижлик аёл” фильмлари Чаплиннинг шуҳратига янада
шуҳрат қўшди. 1923 йили Холивудда “Парижлик аёл” фильмини яратиш
даврида польшалик Пола Негри билан танишиб қолади.
Чаплин у билан оила
қуради. Бироқ Чарли Берлинда кинога олиш жараёнида ёш мексикалик Марина
Варга билан танишиб унга ҳам уйланмоқчилигини айтади ва Америкага қайтиб
келади. Ўша ердан Марина актёрни қидириб уйига келади. Чаплинни
уйланганини эшитиб жанжал кўтаради. Ҳатто боғ ичида ўзимни ўлдираман деб
қўрқитади. Маринани амаллаб ўз уйига жўнатиб юборишади.
Пола Негри рашкчи эди. Шу баҳона сабаб улар ажралишади.
Унинг бўшаб қолган юрагини Лилита Макмюрей тўлдирди. Чаплин
Лилитани 12 ёшидан биларди. Лита Грей (Чаплин унга шундай тахаллус
берган) “Кичкин-той”га таклиф қилинганда 16 ёшга ҳам тўлмаганди. Чаплин
уни навбатдаги фильми “Олтин талвасаси”да ҳам суратга олишни мўлжаллаган
эди. Аммо у ўша пайтда Чаплиндан фарзанд кутаётгани маълум бўлгач,
унинг
артистлик фаолияти вақтинчалик тўхтатиб қўйилди. Улар уч йиллик никоҳи
вақтида икки ўғил кўрдилар. Никоҳнинг бекор қилиниши эса Чаплинга
миллион долларга тушди.
У пайтда Чаплиннинг ижодида ҳам турли қийинчиликлар юзага
келаётганди. Чунки 1928 йили жаҳонда биринчи овозли фильм пайдо бўлди.
Чаплин эса бунга қарши навбатдаги соқов филми − “Цирк”ни яратди. Бироқ
навбатдаги фильми “Шаҳарда ёнғин”га машҳур мусиқани муҳрлади. Бу унга
катта даромад келтирди. Чаплин ўша пайтни шундай хотирлаганди:
“12 ойнинг
166
ўзида “Нью-Йорк бўйича “Шаҳарда ёнғин”дан 400 минг доллар соф даромад
топдик”.
1940 йили Чарли янги таниши − 22 ёшли
Полетт Годдар билан бирга
биринчи овозли фильми − “Буюк диктатор”да ўйнашди. Мазкур фильм йилнинг
ўнта яхши фильми қаторида саналди. Фюрер танқид остига олинган бу фильм
нафақат фашистлар Германиясини, балки Америкадаги йирик танк
савдогарларини ҳам Чаплинга қарши қилиб қўйди. Шундан кейин Федерал
қидирув Бюросида унга қарши иш очилиб, кун сайин саҳифалари кўпайиб
борарди. Бунда унинг азалий душмани ФБР директори Эдгар Гувер жонбозлик
кўрсатади. Чаплиннинг Жоан Барри деган беҳаё қиз
билан муносабатлари
натижаси ҳам Гуверлар тегирмонига сув қуйди.
Судма-суд юришлар буюк Чаплиннинг асабига таъсир этмай қолмади. Бу
оғир ҳолатларда Нобель мукофоти совриндори Южина О’Нилнинг қизи Уна
О’Нил унинг жонига оро кирди. Улар сўнгги дамларгача бирга бўлишиб, саккиз
фарзандли бўлишди.
Шу йиллари унинг “Мсье Вердо”, “Рампа чироқлари” фильмлари экран
юзини кўрди. 1952 йили фильм тақдимотида қатнашиш учун Англияга кетган
Чаплин душманлари туҳмати билан Америкага келолмай қолади. Бу вақтда 63
ёшли Чаплин Швейцариянинг Корсье-Сюр-Вевето қишлоғида яшай бошлайди.
Шу ерда у “Нью-Йорклик қирол”, “Гонконглик қирол”, “Дарбадар жентельмен”
фильмларини суратга олади. Аммо Америкада ташкил қилинаётган ҳар қандай
тадбирлар таклифига рад жавобини беради. 1972 йилдагина Оскар мукофоти
тақдимотида қатнашиш учун АҚШга келади. Ўша даврнинг машҳур кино
арбоблари унинг олдида айбдор эканликларини изҳор қилишиб таъзим
қиладилар. Чарли Чаплин ҳаётининг сўнгги йилларини Женеванинг сўлим ва
сокин жойидаги хонадонда ўтказди. У 1977
йилнинг Рождество байрами
субҳидамида оламдан ўтди.
167
Чарли Спенсер Чаплиннинг буюклик сирлари нимада эди? Тўғри, унинг
фильмлари техник жиҳатдан қашшоқ эди. Аммо у яратган фильмлардаги
қаҳрамон қашшоқ дайдининг мунгли ҳаёти ёрқин бўёқларда акс этгандек эди
гўё. Муҳими, унинг кино асарларида одамийлик,
адолат тимсоллари уфуриб
туради. Шунинг учун ҳам буюк кулги дарғаси мангуликка дахлдор бўлиб
қолган бўлса ажабмас.
Do'stlaringiz bilan baham: