Буюклар муҳаббати


СЕВГИДАН ЎЗИМНИ ТЎХТАТА ОЛМАЙМАН



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

СЕВГИДАН ЎЗИМНИ ТЎХТАТА ОЛМАЙМАН
 
 
 Лорд Байроннинг бетакрор асарлари замирида буюк ва сирли муҳаббат 
ётади. Ҳаётда ҳам Байрон севги ва ҳижрон ўтида куйган. Буни унинг мак-
тубларидан ҳам билиб олиш мумкин. Мактублар − кўнгил ойнаси. Мильбэнк 
хонимга битган мактубида у севгилиси ва бўлажак рафиқасига муҳаббат 
114


изҳор қилмаган. Худди дўсти, маслаҳатдоши билан дардлашгандек бўлар-
ди. Бу эса келажакда оилавий низоларнинг келиб чиқиши табиийлигидан 
дарак берар эди, гўё. Чунки орадан бир йил ўтмай, Августа Лейг сабаб 
бўлиб улар ажрашиб кетишади. Августа Мильбэнк хонимнинг қариндоши 
эди... 
 
1818 йили Байрон гўзал ва ёш графиня Тереза Гвиччиолига кўнгил қўяди. 
Яқингинада 60 ёшли бойваччага турмушга чиққан графиня эридан ажрашиб, 
Байрон билан 1823 йили − у Грецияга кетгунига қадар яшайди. Ана шу фурсат 
ичида Байроннинг жаҳон адабиёти майдонида катта эътиборга сазовор бўлган 
энг залворли ва гўзал асарлари яратилган. Қуйида унинг севги мактубларидан 
парчаларни ўқийсиз. 
“Мильбэнк хонимга!
... Сиз билан самимий дўстлигимиз ҳаққи-ҳурмати очиқчасига 
ёзишим, ҳеч 
нимани яширмаслигим лозим. Қалбимга меҳмон бўлган бу туйғу менга сира-
сира бўйсунмайди. Сизни севмай туришим мумкинмикан? Йўқ, мен сизни 
таъқиб қилмайман. Мендан холисиз. Аммо сизга бефарқ эмаслигимни яшира 
олмайман. Буни мендан талаб қилманг.
Тўғри, менингдек бир бахти қарога мактуб битишингиз мушкул вазифа. 
Хат ёзишингизни талаб ҳам қила олмайман. Ушбу хатимда асли ёзмоқчи 
бўлмаганларимни битдим. Айтмоқчи бўлганларимни эса айтолмадим. Бўлди. 
Кучим имзо чекишга етади, холос. 
Сизнинг содиқ хизматкорингиз Байрон”.
Августа Лейгга мактубдан:
 
“... Ҳа, жоним, кўлда мен хавф-хатарга дуч келдим. Бу билан мақтанмоқчи 
эмасману, аммо гап севиклилар ҳақида кетса, ишон, худо гувоҳ, унақасидан 
менда битта бўлган. Жаҳлинг чиқмасин, мен нима қила олардим, ахир? Ақлсиз 
115


қизча у. Қайга қарама менинг атрофимда гирдикапалак бўлиб қолди. Ундан 
кейин қолишга ҳаракат қилсам-да, йўлимдан чиқиб келарди. Уни уйига 
кузатиб қўйиш мендан катта куч талаб қилди. Ва ниҳоят у кетди. Севгилим, 
сенга сўз бераман, у билан орамизда ҳеч гап йўқ. Қўлимдан келганича орада 
масофа сақлашга ҳаракат қилдим. Мен уни севмаганман, ваъда ҳам 
бермаганман. Аммо мени деб саккиз мил юриб келган аёлнинг кўкрагидан қан-
дай итарай? 
Мана энди нимани билсам Сен ҳаммасидан хабардорсан, менга мактуб ёз, 
илтимос. Сўнгги мактубингни тўрт-беш ҳафта олдин олган эдим. Кўчага ҳам 
кам чиқяпман ҳозир, тоза ҳаводан нафас олгим келиб қолсагина кўл бўйлаб 
саёҳат қиламан... Мени деб одамлар бир-бирларини юлишгача боришяпти. 
 
Худо мени шундай яратган экан... 
 
Қайғурма жоним, ишон, сени умрбод севаман. 
 
Сенинг Байронинг”.
Мана бу мактубни эса Байрон графиня Тереза Гвиччиоли китобчасининг 
сўнгги варағига ёзиб қўйган экан. 
“Азизам Тереза!
Ушбу китобингни сенинг боғингда мутолаа қилдим. Ёнимда сен йўқ эдинг, 
бўлганингда китоб ўқирмидим... Қўлимда сенинг севимли китобинг, у 
севгилимнинг азиз китобига айланган. Ундан сенинг исинг келади. Ва у ёлғиз 
сенигина эслатади, жоним. Барча тилда севги бир хил жаранглайди. Унда 
менинг борлиғим, бугуним ва эртам мужассам. Мен фақат биргина муҳаббат 
учун яралганман. Буни ҳис қилишдан хурсандман. Ва мана шу хавотирдаман. 
Менинг тақдирим сенинг қўлингда. 17 ёшли хоним, сен икки йил аввалгина 
монастирдан чиққансан. Аммо мен чин кўнгилдан ўша ерда қолишингни ёки 
бўлмаса турмушга чиққан аёл сифатида сени билмасликни истайсан. 
116


Аммо бари жуда кеч содир бўлди. Мен сени севаман. Сен эса мени. Ҳар қалай 
ўзинг шундай дейсан, севгандай қилиб кўрсатасан балки. Мен-чи, севибгина 
қолмай, севгидан ўзимни тўхтата олмаяпман, ҳатто. 
Илтимос, Альп тоғлари ва океанлар орамизни узганда, баъзан-баъзан сен ҳам 
мени эслаб қўй. Лекин шуни билки, улар бизни фақат сен хоҳлагандагина аж-
ратишлари мумкин. 
Болонья. Илҳом парисини аёл қиёфасида тасвирлаган рассомлар ҳақ 
эканлигига ушбу мактубларни ўқиган ҳар қандай одам иқрор бўлади. Чунки 
Байрон ҳам ана шу соҳибжамоллар ишқи, ҳижронида куйиб шоҳ асарлар 
яратганди.
25 август, 1819 йил, Байрон”. 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish