Буюклар муҳаббати


СЕНИ СЕВАМАН, ДЕМАК СЕН ҲАЁТСАН!



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

СЕНИ СЕВАМАН, ДЕМАК СЕН ҲАЁТСАН! 
Уларнинг муҳаббат тарихи неча-неча авлодлар тилидан тушмай 
келяпти. Севишганларнинг аччиқ қисмати севги ёшидаги ва ишқий изтироблар 
билан юрган қалбларни ҳамон ларзага солмоқда. Ҳаммаси парижлик 
ибодатхона хизматчиси Фульбернинг уйида магистр йигитнинг истиқомат 
қилишидан бошланди. Абеляр Фульбернинг жияни Элоизага фалсафадан сабоқ 
10


беришни мўлжаллаган эди. Фалсафа фалсафалигича, сабоқ-сабоқлигича қолиб 
кетди. 
Ақлли, ўқимишли, қўрқмас ва машҳур Абелярнинг ишқи ўн етти ёшни 
эндигина қаршилаган шаҳло кўз Элоизага тушди. Шундай қилиб 1079 йилда 
туғилган француз файласуфи Пьер Абеляр − 40 ёшли маъшуқ муҳаббат ум-
монида қолди. Энди уни на илм-фан ва на ташқи дунё қизиқтирар эди. 
Ақл-ҳушини таниганидан кейин илм излаб оиласи, қариндош-уруғлари, уни 
севган одамларини ташлаб бегона Парижга йўл олган бўлажак файласуф тез 
орада парижлик олимларни лол қолдириб, шуҳрат топади. Унинг ақл-заковати, 
иқтидори чегара билмас эди. Икки-уч йил ичида иқтидорли йигитчанинг 
довруғи бутун Европага тарқалди. Ҳамма унга ҳавас билан боқарди. Гўёки 
унинг келажаги порлоқ ва гўзал эди... 
Абелярни эса гўзал хоним сеҳрлаган эди. У энди фалсафий ашъорлар 
битмай қўйди. Ишқий кечинмаларини изҳор қилиб, шеърлар ёзарди, холос. 
Аммо унинг айнан ана шу асарлари рицар ва косиблар, савдогар ҳамда 
қассоблар тилига тушди. Унинг муҳаббати гўё қуёш мисол ҳамманинг кўз 
ўнгида порлаб турарди. 
Элоиза ҳам бу қадар пок ва қудратли муҳаббат олдида ожиз эди. Қиз ўзи 
билмаган ҳолда Абелярни ойлар ва кунларнинг бирида унга ўз розилигини 
изҳор қилди. Етим қолган жиянини боқиб олган, кейинчалик қизим дея эълон 
қилган Фульбер ошиқ-маъшуқ сиридан бохабар бўлади. Бироқ унга бундайин 
яширин муҳаббат маъқул келмади. У покдомон жиянини йўлдан урган Абел-
ярдан қасд олиш йўлини қидирди. Шўрлик Пьер маст уйқудалигида Фульбер-
нинг одамлари уни роса калтаклаб кетишади. Сўнгги йиллар Абеляр учун оғир 
ўтади. Диндорлар томонидан қувғинга учраган файласуф ҳар кишидан зарба еб, 
оғир аҳволда қолади. Одамлар ва диндорлар маломатидан қутулишнинг энг 
маъқул йўли − черковга кетиш эди. Абеляр шу йўлни танлайди. Элоизани ҳам 
шунга мажбур қилади. 
11


Элоизанинг Абелярга мактуби.
“Дўстингга мактуб битиб, унинг дардини эмас, ўз дардингни ёзибсан. О, 
севгилим! Менинг атрофимдагилар − ҳамма сендан ажралиб, қай аҳволда қол-
ганимни кўриб туришибди. 
...Сен аёл кишини мағлуб қилиш мумкин бўлган икки хислатга эга эдинг − 
шоирлик ва қўшиқчилик истеъдоди. Менга маълумки, бу каби истеъдод бошқа 
файласуфларда йўқ. 
Фалсафий ўй-хаёллардан бўш вақтда ҳазил-ҳузул билан ёзган ишқий 
шеърларинг нақадар ширали, таъсирчан эди. Улар ҳамманинг тилидан тушган 
эмас. Шунинг учун бўлса керак, деярли барча аёллар яширинча сенинг ишқинг 
билан ёнганлар. Шеърларда эса асли бизнинг бетакрор муҳаббатимиз куйланган 
эди. Энди эса қисматимдан ҳатто душманларим ҳам қайғуда. 
... Менинг қалбим мен билан эмас, сенинг билан эди! Сенсиз, менинг қалбим, 
руҳим, жоним йўқ. Илтимос, у сен билан бўлсин. Севгимга севгинг ила жавоб 
бер. Менинг муҳаббатимга ишонмаган дамларингда, қанчалик боғланиб қолган 
эдинг менга. Энди эса севишимни билиб, узоқлашиб кетяпсанми? Кўнглинг хо-
тиржам топдими? Агар сени йўқотсам, нимага ишонаман, кимларга 
ишонаман? Бу заминда мени ушлаб турадиган нарса қолмайди. Мен ўзимни 
фақат бир нарса билан овутаман − сен ҳаётсан. Демак мен ҳам тирикман. 
Ёш қиз бўла туриб, роҳиба аёл либосини Тангрига беқиёс севги туфайли 
кийганим йўқ. Мен сенинг хоҳиш-иродангни бажардим, холос. Ҳа, бу иродамни 
Тангри ҳам қўлламаса керак... ”
Ушбу мактубнинг энг ажойиб ва кишини ўйга толдирадиган жойи − 
бошланиш қисми. Элоизанинг ушбу мактубини бундан бир неча йиллар ўтиб 
ўқиган Петрарка, мактубнинг бир четига
 “Элоиза, сен ҳар ерда ўта ширали ва 
мафтункор гапиргансан”
дея ёзиб қўйган экан. Элоиза мактубнинг бошида 
Абелярга қуйидагича мурожаат қилган: 
“Жаноб, аниқроғи отам, яна ҳам 
аниғи турмуш ўртоғим, ундан ҳам аниғи, акам, дўстимга унинг хизматкори, 
12


қизи, умр йўлдоши, аниқроғи синглиси ва Элоизадан”.
Ушбу аниқликлар ошиқ-
маъшуқ муносабатининг нақадар чамбарчас боғланиб кетганидан далолат 
беради. 
“...Баски, сени кўришим ман қилинган экан, жоним мактубларингни ўқиб, 
роҳат олай. Илтимос, шу қувончдан мени бенасиб этма”.
Ушбу мактубни 
Элоиза айрилиқнинг ўн еттинчи йили, хароб ва совуқ монастиридан ёзган эди. 
Орадан олти йил ўтиб, ўз қўллари билан, ўзи истиқомат қиладиган уй ёнига 
ҳаётининг мазмуни, севикли ёри Абелярнинг жасадини кўмди. Ибодатхона ва 
Рим папаси томонидан қувғин қилинган, файласуфлар хўрлаган гўзал хулқ ва 
илм соҳиби, ниҳоят севгилиси ёнида эди. 
Абеляр умрининг сўнгги кунларигача бирор бир намойиш, учрашув ва 
давраларда иштирок этмади. Унинг фалсафий асарлари эмас, бизга қадар 
эҳтирос ва умидга тўла мактублари етиб келди. Ўз замонаси тушунмаган, 
севишганлар тушунишни хоҳламаган, йиллар ўтиб ёшларнинг муҳаббат 
маъбудига айланди. 
Элоиза Абелярдан йигирма икки ёш кичик эди. Аммо унинг руҳий олами, 
тўлиб-тошган туйғулари Абелярникидан кам эмасди. У инсониятга буюк 
асарлар қолдирган бўлмаса-да, бетакрор ишқий мактублар туҳфа этди. Унинг 
қуйидаги сўзлари севишган қалбларнинг шиори бўлиб қолди: 
“Мен сени се-
ваман дейиш, Сен ҳеч қачон ўлмайсан, деганидир!” 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish