ЖОРЖ БАЙРОН ВА СОҲИБЖАМОЛ НОВВОЙ ҚИЗ
Буюк инглиз шоири Жорж Ноэл Гордон Байрон юзлаб лирик шеърлар,
романтик поэмалар ва тарихий асарлар ёзиб қолдирган. Шоир бой-бадавлат
дворянлар оиласида дунёга келган. Ўн ёшида оилавий унвон, қўрғон ва лордлар
77
палатасидаги ўрин вориси бўлган. Унинг ижоди ҳамиша инқилобга
бағишланган эди. Шоирнинг ўзи эса буюк француз инқилобининг ашаддий
тарафдори эди. У ҳаётни севарди, шунинг учун ҳам бемалол вақтичоғлик
қилишни хуш кўрарди.
Шоир ўзининг кўп таниш аёллари орасида биргина соддадил, аммо
шиддатли Маргарита Конини бир умрга эслаб қолди. Оқшом пайти Бренти
қирғоғи анча гавжум бўлади. Икки инглиз салобат билан одамлар тўдаси
орасида кетиб боришар экан, ёшгина гўзал қизлардан кўзларини узишмасди.
Ҳа, ён-атрофда сайр қилиб юрган, кўзни қувонтирувчи дилбар жононлар ҳар
қандай одамнинг ҳам юрагини энтиктириб юборарди.
–Ҳа, мана шу авом халқ ичидан ростмана пари-пайкарларга дуч келиб
қолиш ҳам ҳеч гап эмас, нима дединг Хобхауз? – дея шеригига юзланди бироз
оқсаётган олифтароғи.
– Бизнинг инглиз фунтларимиз, юртимиздагидан кўра, бу ерда анча қадри
баландлигига ҳам шукур қилаверинг, – дея кулиб қўйди дўсти. Йўқса, бу
жононларнинг ишвасига пул сарфлашни чўнтагингиз кўтармай қолармиди,
милорд Байрон.
Уларнинг бу суҳбати рўпарадан ўтиб кетаётган малоҳатли хонимлар
қулоғига етиб борган шекилли, улардан бири ҳеч тортинмай суҳбатга қўшилди:
–Саховатли жаноблар, сизлар шунчалик бой-бадавлат экансиз, ночор қизга
ҳам ёрдам қўлини чўзарсиз балки?
– Сен шунчалар ёш ва малоҳатли қиз бўлсанг, қандай қилиб ёрдамга муҳтож
бўлишинг мумкин? – дея гап қотди шоир.
–Мен қандай кулбада яшаб, нималар билан овқатланаётганимни кўрганингда
эди – бундай демаган бўлардинг, – деди гўзал қиз шартта ортига бурилиб ва
ғурур билан бошини баланд кўтарганча, дугонаси ёнига бориб, йўлида давом
этди.
78
Орадан бир неча кун ўтиб, Жорж ногаҳон ўша пул овчиси, итальян қизи
(маълум бўлишича, у – маҳаллий новвой Конининг хотини экан) билан яна
учрашиб қолди. Байрон шу заҳоти унга очиқчасига ўз таклифини айтди.
–Мен қарши эмасман, – дея осонлик билан рози бўлди Маргарита. Фақат,
эрим ўлгудек жаҳлдор, қўлга тушиб қолсам борми, соғ қўймайди...
Бир неча кундан сўнг Байрон “Дон Жуан” устида ишлаб ўтирар экан,
дераза ортида қандайдир шовқин кўтарилиб қолди. Бири-бирига гап бермай,
уйни бошига кўтариб жанжаллашаётган аёлларнинг овози ва зинапоя
томонидан ниманингдир ерга гурсиллаб йиқилган эшитилди. Эшик шаҳд
билан очилиб, остонада Маргаританинг қомати кўринди. Ҳеч нарсадан
ҳайиқмай, уятни ҳам йиғиштириб қўйиб, у уй бекаси билан даҳанаки жангини
давом эттирарди:
– Мен унинг хотини эмасман ва сен ҳам унга рафиқа эмассан. Эримнинг
шохи бор, сеники ҳам ундан қолишмайди! Хўш, нега менга бақрайиб, кўзингни
лўқ қилаверасан? Бир нарсани билиб қўйсанг ёмон бўлмасди – менинг қоматим,
сеникидан кўра унга кўпроқ ёқиб қолган... чидайсанми, чидамайсанми, бор гап
шу!
Ушбу маломат тошлари Марианна Сегатига – уй соҳибининг яхшигина
хотинига қаратилган эди. Бу дилбар хоним мато тўқувчи эрининг пинҳона
розилиги билан, ижарачи-шоирнинг атрофида парвона бўлиб, эҳтиросли
муҳаббати билан унинг кўнглини овлаётган ва пулини шилаётган эди. Уларнинг
савдоси касодга учраган ва синор Сегати хотини ўз жозибаси ва малоҳати
билан шоирнинг қалбини забт этиб, пул ишлаб олишидан манфаатдор эди. Бу
лорд эса пулини қаёққа совуришни билмай юрган, қип-қизил хотинбоз,
маишатпараст чиқиб қолди. Бундан фойдаланиб қолиш керак-да!
Шоир аёллар жанжалига аралашмай, уларни кузатиб тураверди. Бундан
ташқари Марианна, очкўзлиги ва рашки билан охирги пайтда анча ғашига тега
бошлаган, Маргарита эса анча фаросатли кўринади. Марианна билан алоқани
79
узишни талаб ҳам қилмаяпти. Бошқа кўча жононлари унинг бўйнига осилиб,
муҳаббат изҳор қилмоқчи бўлганларида, неча бор шоирнинг кучли зарбидан
бир чеккага учиб тушган ва тўғноғич, рўмолчаларини йўл-йўлакай йўқотганча,
нари кетишганди...
Шоир ҳозиргина олиб келишган портретдан кўзларини узолмай қолди. Ким
билсин, балки расм учун Харлоуга кўп пул тўлагандир, аммо у ишини қойил
қилиб бажарибди. Рассом Маргаританинг соҳибжамол чеҳрасини маҳорат билан
тасвирлабгина эмас, балки унинг жажжигина кўзлари ва ғунчадек лабларида акс
этган майингина айёрликни усталик ила очиб бергани ҳам шоирни лол
қолдирганди.
Италияда ўтказган икки йил давомида қанчадан-қанча гўзал аёллар билан
мулоқотда бўлди. Ҳозир уларнинг бирортасини на исмини, на чеҳрасини эслай
олади! Биргина Маргаританинг сиймосини умрини охиригача эслаб қолди.
Бунчалар жозибали бўлмаса! Бироқ тўлароқ демаганда, барибир қандайдир
кўркамлиги, айниқса бўй-бастини гулдек яшнатиб турган миллий либосдаги
қад-қомати ҳар қандай одамни эсанкиратиб қўяди. Бунга ажабланмаса ҳам
бўлаверади. Эндигина 22 ёшга кирган бу аёл жуда мафтункор эди! Чеҳрасини
айтмайсизми – нақ ростмана венециялик қизнинг ўзгинаси, гўё қадимги
полотнодан чиқиб келгандек! Ҳа, Маргарита, шубҳасиз, қўлига ханжар
берсанг, ошиғи қаерга санч деса, ўша ерни мўлжалга оладиган аёллар
тоифасидан. Жиғига тегиб, ҳақорат қилсанг, ўзингни ҳам бир ёқлик қилиб
қўйишдан тоймайдиган, шиддаткор қиз. Жоржга ундаги айни мана шу
хислатлар қанчалар ёқишини билсангиз эди! Бироқ орзу-хаёлотда эмас, балки
ҳақиқатда Маргарита билан мулоқот қилиш осон иш эмас.
Жорж ҳаммадан уни афзал кўрганини ҳис этган ҳамоноқ, Маргарита истаган
пайтида ошиғи олдига тўғридан-тўғри бостириб келаверадиган одат чиқарди.
Шоирни бегона аёл билан учратиб қолса борми, шунчалар қаҳр-ғазабга тўлиб,
рақибасига чунонам мушт туширардики, шўрлик ерга қандай учиб тушганини
80
ҳам билолмай қоларди. Уларни ажратишга уринган хизматкорлар ҳам ўз
насибаларини олиб, четга қочишарди. Мана шу жанжаллар сабаб, Байрон
Марианна билан алоқани буткул узиб, катта канал ёнидаги Мочениго
саройларидан бирини ижарага олади. Худди шу ерда унинг Маргарита билан
ҳар замондаги учрашувлари, қандайдир қиёслаб бўлмас даражадаги катта
нарсага айланиб қолди. Кунларнинг бирида шоир уни эшиги олдида ўлгудек
калтакланган ҳолда учратди. У қатъий қилиб, энди уйига қайтмаслигини, эри
ҳар доим дўппослаб, пулларини олиб қўяётганини айтди. Ҳа, бунақа шиддаткор
аёлни кимдир хафа қилишига ишонгинг келмайди. Аммо ярим тунда уни шу
аҳволда кўчада ҳам қолдириб бўлмайди, ахир?! Эртаси куни эса уни ҳайдаб
чиқаришнинг имкони ҳам бўлмади. Хотинини излаб келган новвой Кони
ўкириб йиғлади, таҳдид қилди. Уйга қайтишини ялиниб ёлворди, кейин эса
полициячини бошлаб келишдан ҳам тоймади.
Байрон мен бировнинг хотинига даъвогарлик қилаётганим ҳам йўқ дея
полициячини ишонтиришга уринди. Ана эрининг қўлидан келса олиб
кетаверсин.
Бироқ орадан бир неча кун ўтиб, Маргарита яна ўзининг “касалманд-
шохдор” эридан қочиб, шоирнинг уйида мустаҳкам ўрнашиб олди. У инглиз
шоирининг бутун нозик томонларини тезликда пайқаб олиб, ўзининг жозибали
қарашлари, аёллик назокати билан банди қилди-қўйди. Энг асосийси,
Маргарита анча тежамкор аёл чиқиб қолди.
Кўп вақт ўтмай, у хўжалик харажатларини икки баравар камайтиришга
эришди. Хизматкорлар ўз вазифаларини яхшироқ бажара бошлашди. Хоналар
тозаликдан ярқираб турадиган бўлди. Афсуски, янги уй бошқарувчисининг
интилишлари чегара билмай қолди. Маргарита саводсиз эди. Шундай бўлса-да,
маҳбубининг хатларини тутиб қолар, ҳуснихатига қараб бу мактуб аёл
кишиданми ёки йўқ, аниқлаб оларди. Ҳатто, алифбони ҳам ўрганишга киришди.
У ғазабланган шоирнинг юзига тик боқиб, “Мактубларни очиб, ўқиб кўраман,
81
ана шундан кейин уларни сенга бериш-бермасликни ўзим ҳал қиламан” – деди.
Агар у эркига зўр берганида борми, бизнинг донжуанимиз аллақачон аёллардан
мосуво бўлиб қоларди. Бу аёл хушторига яхши кўринаман деб, кийинишни ҳам
қуюшқондан чиқариб юборди. Аваллари халқона либосда анча кўркам ва
латофатли кўринган бу хоним энди баданига ёпишиб турадиган думли турнюр
ва патли шляпа кийиб юришни одат қилганди. Бу либос ўзига ярашадими ёки
йўқ, буниси билан иши бўлмасди.
“Маргарита мени чиндан ҳам севади, шекилли, – дея ўйга толди Байрон.
Унинг кенг юбкаларини шалдиратиб, хоналарни тартибга келтираётганини
кузатар экан, – севганда ҳам, ўзига хос, табиатига мос тарзда севади!”.
Бир куни шоир Маргаритани италияликлар учун ҳақоратли саналган “мол”
деган сўз билан ранжитди. “Сенинг молингман, ҳазрати олийлари”, – дея шу
заҳоти оғзидаги гапини шоирнинг ўзига ёпиштириб, такаллуф билан эгилиб
таъзим ҳам қилиб қўйди у. Мана шу кўркам, ҳозиржавоб аёл, айни пайтда
учига чиққан шалақи, заҳар бўла олишига ишонгинг ҳам келмайди. Бир аёл
тимсолида икки хил табиат мужассам. Ажабо!..
Кўплаб латофатли аёллар Маргаритани шоирнинг ҳаётидан сиқиб
чиқаришга уринишди, аммо барча ҳаракатлари бесамар кетди. Ўзини ҳаддан
зиёд аҳмоқона тутиши эса унинг бошига етди. Ўтакетган тиришқоқ бека билан
охир-оқибат тил топиша олмай қолган хизматкорлар, хўжайинларининг ҳам
унга нисбатан жаҳли чиқаётганини сезиб, унинг устидан шикоят қила
бошлашди. Натижада Байрон ҳамманинг кўнглига теккан маҳбубасига,
ажралиш вақти етганини билдириб қўйди.
– Сен уйимда хизмат қилиб, етарли миқдорда пул жамғариб олдинг, энди
уйингга қайтсанг ҳам бўлаверади. Маргарита бу гапдан қандай жазавага
тушганини кўрсангиз эди! Аввало, бу уйни тарк этиш нияти йўқлигини айтди.
Ниҳоят, қатъий талаблардан кейингина ханжар билан таҳдид қилиб ўч олишини
таъкидлаб бу уйни тарк этди. Эртаси куни у чиндан ҳам уйга бостириб кириб,
82
ошхонадаги ойнаванд эшикни уриб синдиради ва тушлик қилаётган лорднинг
пичоғини тортиб олади. Пичоқни ўзига урмоқчи бўлганми ёки хушторининг
кўксига санчмоқчи эдими – номаълум. Аммо соҳибжамол аёлни тезда
тинчлартириб қўйишди. Қайиқчиларни чақиртириб, уни уйига олиб бориб
ташлашни буюришди. Буни қарангки, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай,
Маргаритани яна уйга қайтариб олиб келишди. У ўзини сувга ташлаган экан.
Қайсар қиз ўзини совуқ сувга ташлаб чўкмоқчи бўлганига ишониш қийину,
аммо мутлақо сузишни билмай туриб, бундай ишга қўл уриш унинг қўлидан
келганди. Ўзига келиши билан уни яна уйига жўнатиб юборишди.
Шундан сўнг Жорж Байрон Маргарита билан қайта учрашмайди. Фақат
икки марта улар операда узоқроқдан тўқнаш келишди, холос. Бироқ
соҳибжамолнинг унга яқин боришга юраги бетламади. Ҳа, у муҳаббат буткул
рад этилганини тушунди, шекилли. Аммо шоир уни умрининг охиригача
унутолмади. Умри ҳам афсуски, ниҳоятда қисқа бўлганди... Шоир безгак
касалидан Грециянинг Миссолунги шаҳрида вафот этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |