Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

 
 
53


СОҲИБЖАМОЛ, ЧЎРИ ВА ҚОТИЛ 
1784 йилнинг баҳор пайтлари ёш гўзал Эма де Ревери Пуэрто-Рико
яқинидаги Кариб денгизи узра чўзилган ўз қадрдон оролчалари Мартиникидаги
қирғоқ бўйларига сайр қилиш учун чиқди. Қизнинг ота-онаси бу сайрлар хавфли 
бўлиб, охири яхшилик билан тугамаслигини қайта-қайта тайинлашсада, бироқ
қиз ўз билганидан қолмасди. Ахир 21 ёшда гўёки энди улғайиб қолган ҳамма 
нарсага ақли этади. 
Риверилар хавотирга тушганларида, кеч бўлган эди: Алжир қароқчилари 
кечқурун махфий тарзда қирғоққа тушган эдилар. Улар қоятошлар ортидан 
отилиб чиқиб, малласоч гўзални ўраб олишди. Ўлжа оёқ-қўли боғланган кўйи 
кемага келтирилди. Кема капитани қизнинг оппоқ юзи, қалин сочи ва келишган 
қадди-қоматига қараб, қимматбаҳо ўлжа тутилганидан қувонарди. Уни қуллар 
бозорида пуллаш арзонга тушишини ўйлаб, яхшиси Алжирдаги бекка сотишни 
маъқул кўрди. Шарқ бозорларида мовий кўзли, малласоч гўзаллар қимматга 
сотилишини у биларди. Бой бу туҳфани жон деб қабул қилади.
Ҳақиқатдан ҳам, бек талашмай қизни айтилган нархда сотиб олди. У қиз 
ҳусни малоҳатидан уни ўзининг чўрисига айлантиришни ўйлади… Лекин кўп 
ўтмай, унинг хаёлига бошқа фикр келди. Қизни султонга туҳфа этгани маъқул. 
Бундай совғалардан кейин султон марҳаматидан бир умр фойдаланиш мумкин. 
Салим исмли султон кекса бир чол эди. Шунинг учун унга ҳаётга муҳаббат 
уйғота оладиган ёш гўзалларни ахтаришарди. Эме бу ролга жуда мос эди...
Эмени тунги кийимда, нафрат ва аламдан қалтираётган бир ҳолда, том 
маънода катта бир ликопчада олиб келишганда, подшонинг хира кўзлари 
қувончдан ёниб кетди... 
Подшо Эме билан узун тунлари суҳбат қуришни жуда ёқтирарди. Дарвоқе, 
қиз бирпасда турк тилида бийрон “сайрайдиган” бўлди. Ёш чўри қиз ўз фикрини 
аниқ, тиниқ айта олиши билан султонни ҳайратлантирарди. Эме подшога ўз 
54


юрти йигитлари, уларнинг қизларга қандай туҳфалар қилиши, қандай муҳаббат 
сўзларини айтишини гапириб ўтирарди. Бу ерга келгунга қадар қиз ишқ 
саргузаштлари ҳақидаги кўпгина китобларни ўқиганди ва шулар унга жуда
асқотди. Султонга буларнинг бари янгилик бўлгани учун, у қизни берилиб 
тингларди. Эме чолнинг бошини айлантириб олганини ҳис этар, шунинг учун 
тобора сўзларини ширинсуханлик тўрларига ўраб, султон кўнглига томон йўл 
очиб борарди. Кўп ўтмай, Эменинг ҳусни ва ақлининг мубталосига айланган
шоҳ унга… гуллар тақдим эта бошлади. Ўз таъсир кучи доирасини ҳис этган чўри 
қиз энди бошқа канизакларга мумкин бўлмаган нарсаларни ҳам секингина сўраб 
оларди. У боғда ҳарам оғасисиз сайр қила олар, унинг бир ўзига хона 
ажратилган эди (бошқа хон хотинлари эса бир хонади яшашарди). Султон 
кутубхонасидан истаган китобини олиб ўқирди. 
Подшо саройида Эме учун барча эшиклар очиқ бўлиб қолди. Чўри қиз 
ҳарамда ўзини денгиздаги балиқдай ҳис этиб, ишқий можароларни бошлаб 
юборди. Шарқ учун бу кечирилмас гуноҳ бўлиб, суюқоёқ хотинлар даҳшатли 
тарзда қатл этилган. Аёл тириклайин қопга солиниб, унинг ичига заҳарли илон 
ёки қутурган мушук ташланарди. Кейин қоп оғзи беркитилиб, тош бойланган
ҳолда, Босфор сувларига отиб юбориларди. Гуноҳкорлар ўзларини ипак арқон 
билан осишларини бахт деб билишарди. Бироқ Эменинг ҳаётга қарашлари 
мутлақо бошқача эди. 
Бир куни боғда ёлғиз сайр қилиб юрган гўзални подшонинг ҳисобсиз ака-
укаларидан кенжаси, келишган йигит Рашид кўриб қолади. Тутқундаги малика 
ҳамда шаҳзода ўртасида ишқ-муҳаббат ғунчаси куртак ота бошлади. Содиқ қули 
орқали Рашид чўри қизга мактуб жўнатади ва ўша кечасиёқ улар улкан 
саройнинг хилват бир хонасида учрашишади. Эме учун бу ишқ димиқиб кетган 
хонага киритилган майин шаббодадек эди. Кексайиб қолган султон ўлгудек 
унинг жонига тегиб кетганди. 
55


Қиз қалбида нафрат, шоҳ юрагида эса муҳаббат гуркираб ёнарди. Султон 
ниҳоят чўри қизни ўз хотинлигига олди. Унинг ҳомиладор эканлигини эшитиб 
эса беҳад қувониб кетди. Эме соғлом, бақувват ўғил бола фарзанд кўргач, шоҳ 
янги туғилган шаҳзодага Салим II деб исм қўйди... 
Султоннинг биринчи хотини Лайло чўри қизнинг энг ашадий душманларидан 
эди. Болалигиданоқ, эркакка бўйсуниш уқтирилиб келинган қиз аёл макри эркак 
зотини ҳушидан айиришини қаердан билсин эди? Лайло француз қизини 
жодугар, деб ҳисобларди. Шоҳни ўзининг хизматкорига айлантириш фақат 
уларнинг қўлидан келади. Мовий кўз дилбар унда қўрқув уйғотарди. Унинг ҳар 
бир қадамини назорат қилиб турадиган Лайло кенжа хотиннинг шоҳга 
бевафолигини сезиб қолади. Уни тузоққа тушириш вақти етди. Энди у бу 
жангда ютиб чиқади. Сўнгги кучларини йиғиб олиб, жангга ташланмоқчи бўлиб 
турувди ҳамки… Бу ҳақда Рашиднинг содиқ қули билиб қолади ва ўз
хўжайинини огоҳлантиради. Кечқурунги учрашувларида Рашид қизга кичкина 
қутича беради. Бу Лайлонинг энг севимли лаб бўяйдиган идишнинг худди 
ўзидек қилинган нусхаси эди. Маҳорат билан ишланган қутичага “меҳрибон
қўллар” рангсиз кукун қўшишган эди. Эме кундоши ҳавзада чўмилаётган вақтда 
бу қутиларни сездирмай алиштириб қўяди. Бир неча кундан кейин эса 
олийнасаб маликанинг бевақт ўлими хабари тарқалди. Табиблар унга “ошқозони 
ҳазм қилмаган” деган ташҳис қўйишди. Улар-ку бор ҳақиқатни жуда яхши 
билишарди, лекин Рашид томонидан олиниши муқаррар бўлган соч табиблар 
тилини боғлади.
Хавф чекингандек бўлса-да, бу кўргиликларнинг бошланиши эди. Рашид 
кўп вақтдан бери акасини тахтдан ағдариб, ўзи султон бўлишни орзу қилиб 
юрарди. Эркин фикрлайдиган Эме бу йўлда унинг яқин маслаҳатгўйи бўлди. 
Рашид ёш аёлнинг бемалол султонни қандай ўлдиришлари-ю, давлат 
тўнтаришлари ҳақидаги гапларини эшитиб, ажабланарди. Шундай бўлса-да, у 
сеҳрлангандек қизни тинглар, ўз орзулари ижобатини кўргандек бўлаверарди. 
56


Ниҳоят, ушбу кун етиб келгандай туюлди. Тунда у ўзининг содиқ одамлари 
билан султон ётоғига отилиб кириб, унга бир неча бор пичоқ уришди. Лекин 
кўрпа тагида султон Салим эмас, унинг севимли қулларидан бири эканлигини 
кўриб, қўзғолувчиларнинг ҳушлари бошларидан учди. Ўша тун подшо 
ухлолмай, боғ сайрига чиққанди ва у унинг ҳаётини сақлаб қолди... 
Рашид ва унинг издошларини тутиб, қаттиқ қийноқлар остида сўроқ 
қилишди. Эме учун азобли кутиш онлари бошланди. Малика агар шаҳзода 
уларнинг алоқалари ҳақида бир оғиз чурқ этса, у ҳам бошқа хиёнаткор 
хотинлар сингари қийнаб ўлдирилишини биларди. Ўз хонасининг қоронғу 
бурчагида ўз ўғли билан биқиниб ўтирган Эме худога илтижо қилиб, қўрқувдан 
дағ-дағ қалтирарди. Ўзи томонга келаётган бош эшик оғасини кўриб, куни 
битганини тушунди. Даҳшатли тарзда қичқирганча, у ўзидан кетди. Эшик оғаси 
дарров уни ҳушига келтириб, қўли билан султон ҳузурига олиб келди. Аёл 
кўнглида бу йўл унинг умридаги сўнггиси деб ўйлаб борарди. Шоҳ ҳузурига 
кирганидан, қалтироқ оёқлар ортиқ уни кўтаролмай, Эме йиқилиб кетди. Хонада 
бир неча дақиқа оғир сукунат чўкди. Кейин шоҳ ўрнидан туриб, маликани суяб 
турганча шундай деди: “Тахт ворисининг онаси ва султоннинг биринчи хотини 
чангга беланиб ётиши яхшимас. Тур ўрнингдан, менинг гўзалим”. Бир неча 
кундан кейин мум тишлаган Рашид қатл этилди. Шаҳзода сукутининг сабаби 
эса ўчда эди. Ахир, барибир тахтга унинг ўғли ўтиради. Бу фикрни олдинни 
кўзлаб иш юритадиган Эме унинг қулоқларига кўп бор шипшиган эди.
Султон вафот этгач, унинг ўрнига Эменинг ўғли Салим II тахтга чиқди. 
Катта кишига айланганда ҳам у ҳамиша онаси билан бамаслаҳат иш кўрар, 
унинг чизган чизиғидан четга чиқмасди. У ўз хотинлари ва канизакларидан кўра 
онаси билан кўпроқ бўш вақтларини ўтказарди. Гўзал султон онанинг ҳамма
нарса ҳақида ўз фикри бўлиб, у барчани ўз йўриғига юргизишга ҳаракат 
қиларди. Эме шунчаки ўз фикрларини нозу-карашмалар билан эркаклар
қалбига етказиш маҳоратини олий даражада эгаллаб олган эди. Шундан бўлса 
57


керак, мағрур подшо унинг пойига тиз чўкди. Бу ажойиб султон аёли 
қудратининг сири ана шунда эди.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish