Икки тил устаси
Буюк адиб, икки тилда ижод қилган Тожикистон қахрамони, Ўзбекистоннинг “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Садриддин Айни 1878 йил 15 апрелда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида оддий деҳқон оиласида туғилган. Эрта ота-онадан етим қолган Садриддин мустақил ҳаётга ҳам эрта қадам қўйиб Бухородаги Кўкалдош мадрасасида таълим ола бошлайди. Тиришқоқ йигитга айнан шу ерда етакчи олим уламолар, Бухородаги жадид ҳаракатлари йўлбошчиси ва аъзолари билан танишиб катта ҳаёт мактабига кириб келади. Бухорода ҳукуматни барпо этиш, маданият ўчоғини мустаҳкамлашда беминнат ҳиссасини қўшган. Айниқса, 1927 йилда Самарқанд давлат университетининг ташкил топишида жонкуяр ташкилотчилардан бири эканлигини эътироф этиш лозим.
Таъкидлаш жоизки, Садриддин Айни Самарқанд шаҳри Регистон кўчасида яшаб ижод қилган ҳолда, қатор бебаҳо асарлар яратиб, шу билан бирга Самарқанд туманида жойлашган Авиационная, ҳозирги Хўжа Аҳрори Валий кўчаси, 37 уйда ноёб боғу-роғ, узумзорлар гўшасида яшаганларини қариялар шараф билан эслашади.
1957 йилда Садриддин Айнининг ўғли Камол Айни ушбу дала ҳовлисини Аҳмаджоновлар оиласига қолдириб кетганлари ва ҳозирги кунда эса бу жой Ўзбекистон Республикаси “Турон” фанлар академиясининг Самарқанд минтақавий филиали сифатида фаолият юритаётганлигини эътироф этиш лозим.
22 май 2022 йилда “Турон” ФА Самарқанд илмий кенгашига Эраж Айнининг (С.Айнийнинг невараси) ташриф буюриши, маърузаси ва буюк адиб Садриддин Айни тўғрисида қўшимча маълумотлар беришини конференцияга йиғилган академиклар, турли соҳа олимлари, ташкилотлар раҳбарлари мароқ билан қабул қилишди.
Садриддин Айнининг ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган “Одина”, “Дохунда”, “Қуллар”, “Судхўрнинг ўлими”, “Эсдаликлар” каби бебаҳо асарлари ҳозирги кунда ҳам дунёдаги ноёб маънавий дурдоналаридан бўлиб қолмоқда. Буюк ёзувчининг “Қуллар” романи Ўзбекистонда 1934 йили чоп этилган бўлиб, 1935 йилда эса Душанбе шаҳрида тожик тилида чиқарилган.
“Эсдаликлар” китобида маллиф ўзининг оғир синовларга тўла ёшлиги, ҳамда Бухоройи Шариф халқининг яшаш тарзи ва ҳаётий воқеаларга бой ҳақиқатни акс эттирганини эътироф этиб 1950 йилда II-даражали “Сталин давлат мукофоти” билан тақдирланган.
Садриддин Айни асарлари рус, украин, беларус, литва, поляк, чехия, француз, урду ва бошқа тилларда таржима қилиниб, ўрта ва олий ўқув юртларида ўрганилмоқда, ўқитилмоқда.
Буюк аллома ва адиб Садриддин Айнининг хизматларини инобатга олиб 3 марта Ленин ордени, “Қизил байроқ” ордени, Ўзбекистон Фанлар Академияси фахрий академиги, Тожикистон қаҳрамони, Ўзбекистонда “Буюк хизматлари учун” ордени ва юксак унвонлар берилган ҳамда Тожикистон Фанлар Академияси биринчи президенти, СССР Олий Совети депутати этиб сайланган
Самарқанд шахрида 1967 йил 19 майда ҳуқумат қарори билан Садриддин Айни уй-музейини барпо этгач, 1977 йил 9 сентябр куни С.Айний таваллудининг 100 йиллиги тантаналарида Ўзбекистон Республикаси биринчи котиби Шароф Рашидов музейга ташриф буюрган. С.Айни музейи учун 2019 йилда ҳукумат томонидан 300 млн сўм ажратилиб тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва ҳозирги кунда юртимиздаги маҳаллий ва хорижий туристлар учун хизмат қилмоқда.
Самарқанд, Бухоро, Душанбе, Бишкек, Қозон шаҳарларида қатор кўчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, театр, музейлар Буюк бобокалонимиз Садриддин Айни номи билан аталади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2016 йили Президентликнинг илк даврида асосий ташқи сиёсатларидан бири бу қўшни мамлакатлар билан тинч-тотув қўшничиликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, сиёсий, маданий-гуманитар, санъат, соғлиқни сақлаш, савдо-сотиқ, туризм, сув-энергетика ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш асосий стратегик йўналишлардан бири эди.
Муҳтарам юртбошимиз 2019 йил 9 март куни илк давлат ташрифи билан Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрига келганларида, Тожикистон Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон ва ҳукумат аъзолари кутиб олишгани, икки халқнинг йиллар давомидаги орзу- истаклари амалга ошгани, фуқароларнинг ўзаро қатнови учун қулайликлар туғдирилганлиги, поезд ҳаракатини йўлга қўйилиши ва шу билан бирга 27 та ҳужжат имзоланганлиги тарихий воқеа сифатида дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилади.
2021 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шахрида, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашиб, Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни жадал такомиллаштириш борасида фикр алмашилди. Бу эса ўз навбатида эришилган икки томонлама натижаларни давлат раҳбарлари ва икки халқ юқори баҳолашмоқда ва бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.
4 май 2022 йил икки мамлакат етакчилари телефон орқали мулоқотда кўп қиррали ҳамкорлик дастурини амалга оширишни янада жадаллаштириш учун икки мамлакат ҳукуматлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳалари ва бошқа устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тожикистонда ўзбек ва Ўзбекистонда эса тожик адабиёти ва санъати кунларини, олим-уламолар билан семинар-конференцияларни ўтказиш каби масалалар ҳам келишиб олинди. 2023 йил апрел ойида буюк давлат ва жамоат арбоби, адиб Садриддин Айни таваллудининг 145 йиллигини оламшумул икки халқ адабиёти вакиллари, олимлари кенг жамоатчилик иштирокида тантанали муносиб кутиб олиш албатта ўзбек-тожик муносабатларини янада юксалтириш, ёшларни эзгу ғоялар руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этишига шак-шубҳа йўқлигини таъкидлаш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |