Туман ҳокими ўринбосари: А.Исоев
Ижрочи: С.Истатов
Тел: (65)-502-35-86
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI
SHOFIRKON TUMANI
HOKIMLIGI APPARATI
201100, Shofirkon tumani, Mustaqillik ko‘chasi, 3-uy. Tel: (365) 502-20-04, faks: 502-25-47, e-mail: info@shofirkon.uz, t.shofirkon@exat.uz
2021-yil «___» _______ ______-son Shofirkon t.
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари-
Инвестициялар ва ташқи савдо
бошқармаси бошлиғи
Р.Асадовга
Бухоро вилояти ҳокими раҳбарлигида 2021 йил 19 июнь куни ўтказилган “Вилоятда 2021 йилнинг I-ярим йиллигида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар кутилиши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида” ZOOM орқали йиғилишида берилган топшириқлар режасининг 18-бандида белгилаб берилган режага мувофиқ, Шофиркон тумани ҳокими, унинг Инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосари сектор раҳбарлари билан биргаликда жорий йилнинг 25 июнига қадар I-ярим йиллик экспорт прогнози ижросини сўзсиз бажарилиши чораларини кўриш, икки кун муддатда ҳудудда етиштирилган ва ҳозирда экспорт қилишга тайёр бўлган мева-сабзавот миқдорини аниқлаш, мавжуд маҳсулотлар захираси тўғрисида вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига ахборот бериш, ушбу маҳсулотларни экспортга юклаш графикларини назорат қилиш, шунингдек ҳудудларда фаолият юритаётган янги тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб этиш топшириғи берилган эди.
Юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ходимлари томонидан жойларга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.
2021 йилнинг январь-июнь ойлари учун Шофиркон туманидаги корхоналарга 4,1 млн. долларлик экспорт прогнози белгиланган бўлиб, шундан 2,9 млн. доллари саноат маҳсулотлари ва 1,2 млн. доллари мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади.
2021 йилнинг баҳор ойларида об-ҳавонинг ниҳоятда совуқ ва инжиқ келиши оқибатида туманимизнинг асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бири ҳисобланган экспортбоп ўрик, шафтоли каби мевалардан 600 тоннадан ортиқ, 1,2 млн. долларлик зарар кўрилгани биринчи ярим йиллик режасининг бажарилишида салбий таъсир кўрсатди.
Ўрганишлар давомида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари омборларида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айни пайтда мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шунингдек 2021 йилнинг январь-июнь ойлари учун 1,2 млн.долларлик, январь-сентябрь ойлари учун 1,9 млн. доллар ҳамда йиллик белгиланган 2,6 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт прогноз режаси тумандаги мавжуд узумчилик хўжаликларида етиштирилаётган узумнинг экспортбоп навлари ҳамда ғалладан бўшаган майдонларда етиштирилаётган такрорий экинлар, хусусан тариқ маҳсулотини экспортга юклаш орқали бажарилиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |