СУҲБАТ БАЁНИ.
23.09.2020 йил. Шофиркон тумани.
Суҳбатда иштирок этдилар: Шофиркон тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси С.Истатов, етакчи мутахассис Б.Нуриддинов ҳамда Шофиркон тумани Читкарон МФЙ Читкарон қишлоғида яшовчи фуқаро, “Амон Бафо Мангу” МЧЖ директори Н. Тойировлар.
Суҳбат давомида “Амон Бафо Мангу” МЧЖ директори Н. Тойиров Ўзбекистон Республикаси Президентига Президент халқ қабулхонаси орқали 2020 йилнинг 15 сентябрь куни қилган мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унда “Амон Бафо Мангу” МЧЖ раҳбари Н. Тойиров бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, транспорт хизмати курсатиш ҳамда аёллар ва болалар кийим-кечаклари ҳамда пайпоқ ишлаб чиқариш, шунингдек сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланиб, айни пайтда 31 нафар ёшларни иш билан таъминлаб келаётгани айни пайтда тадбиркор банк кредити ҳисобидан 330.0 минг Евро миқдордаги маблағ эвазига Туркия технологияси асосида ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилаётгани, аммо юқорида кўрсатилган суммани ажратишда муаммолар юзага келаётгани сабабли амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган.
Н. Тойировга Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция Дастурини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахассислари томонидан ишлар олиб борилгани, дастурни шакллантириш жараёнида Шофиркон тумани, “Амон Бафо Мангу” МЧЖ (директор Н.Тойиров) томонидан умумий қиймати 4649.0 млн. сўм бўлган, шундан ўз маблағи ҳисобидан 1500.0 млн.сўм, банк кредити 335.0 минг АҚШ доллари бўлган Туркия технологияси асосида ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш таклифи берилгани, ушбу лойиҳавий таклиф бўйича белгиланган шаклда тармоқ жадвали тузилиб, лойиҳа ташаббускори Н.Тойиров, Шофиркон туман собиқ ҳокими У.Ғаффоров ҳамда АТ “Халқбанки” Бухоро вилояти филиали амалиёт бўлими бошқарувчиси У.Ашуровлар томонидан тасдиқланган ҳолда Бухоро вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига тақдим этилгани аммо бошқармада ташкил этилган вилоят ишчи гуруҳи томонидан лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш жараёнида мазкур лойиҳанинг бизга маълум бўлмаган сабабларга кўра дастурга киритилмаганлиги маълум қилинди.
Шунингдек, мурожаатчига Шофиркон туман ҳокимлиги “Амон Бафо Мангу” МЧЖ томонидан тақдим этилган Туркия технологияси асосида ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширилишига ҳеч қандай ҳолат ва вазиятда тўсқинлик қилинмаслиги ҳамда мазкур лойиҳа учун кредит маблағи ажратилишини сўраб фақат тижорат банкларига мурожаат қилиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |