Туманнинг 2020 йил учун белгиланган экспорт прогноз режаси 10 254 минг АҚШ долларини, шундан 4-сектор январь-сентябрь ойлари режаси 1136,0 минг АҚШ доллари, йиллик экспорт режаси эса 1631,0 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
2020 йилнинг 24 сентябрь ҳолатида 4-секторда 706,0 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган ёки 9 ойлик режа 62 % га, йиллик режа эса бор йўғи 43 % га бажарилган.
Сиздан, сектор ҳудудида фаолият олиб бораётган экспортёр корхона раҳбарлари билан биргаликда мавжуд имкониятларни ишга солган ҳолда, 9 ойлик ҳамда йиллик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар экспорти прогноз режасини тўлиқ бажарилиши юзасидан амалий чоралар кўришингизни сўрайман.
4-сектор кесимида прогноз режаси ҳамда корхоналар томонидан амалга оширилган экспорт тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.
Илова______вароқда