6.Юклатилаётган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш учун Агентликка қўшимча 7 та штат бирлиги ажратилмоқда.
Ажратилаётган штат бирлигини сақлаш учун Давлат бюджетидан йилига 565 млн сўм қўшимча маблағ талаб қилинади. Солиқ органлари штатини қисқартириш ҳисобига давлат аппарати умумий штат бирликлари сони кўпаймайди. II. Фармонда назарда тутилаётган чора-тадбирлар натижасида:
экспорт ҳажмларини ҳар йили 15-20 фоизга (1,5-2 млрд долл.) ошириш имконияти яратилади.
III. Фармон лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси ва мутасадди идоралар билан келишилган (рўйхати иловада).
Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари
O’zbekiston Respublikasi Buxoro viloyati Shofirkon tumani hokimining birinchi o’rinbosari
Shofirkon tumani Mustaqillik ko’chasi Шофиркон тумани, Мустақиллик кўчаси 4-uy, теl: 502-35-32, фаks: 502-36-50 4-уй, тел: 502-35-32, факс: 502-36-50 “_____” _________ 2020 йил Шофиркон тумани № ____
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Читкарон” МФЙ Читкарон қишлоғида яшовчи фуқаро, “Амон Бафо Мангу” МЧЖ директори Н.Тойировга Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига 15.09.2020 йилдаги №8824-ар/20-сонли қилган мурожаатиигиз юзасидан ўрганиш олиб борилди. Унга кўра Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция Дастурини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахасислари томонидан ишлар олиб борилган. Дастурни шакллантириш жараёнида Шофиркон тумани, “Арабхона” МФЙ Чиғилбак қишлоғида жойлашган “Амон Бафо Мангу” МЧЖ (директор Н.Тойиров) томонидан умумий қиймати 4649.0 млн.сўм бўлган, шундан ўз маблағи ҳисобидан 1500.0 млн.сўм, банк кредити 335.0 минг АҚШ доллари бўлган Туркия технологияси асосида ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш таклифи берилган эди. Ушбу лойиҳавий таклиф бўйича белгиланган шаклда тармоқ жадвали тузилиб, лойиҳа ташаббускори Н.Тойиров, Шофиркон тумани собиқ ҳокими У.Ғаффоров ҳамда АТ “Халқбанки” Бухоро филиали амалиёт бўлими бошқарувчиси У.Ашуровлар томонидан тасдиқланган ҳолда Бухоро вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига тақдим этилган. Бошқармада ташкил этилган вилоят ишчи гуруҳи томонидан лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш жараёнида ушбу лойиҳанинг дастурга киритилмаганлиги аниқланган.
Сизнинг “Амон Бафо Мангу” МЧЖ томонидан умумий қиймати 4649.0 млн.сўм бўлган, шундан ўз маблағи ҳисобидан 1500.0 млн.сўм, банк кредити 335.0 минг АҚШ доллари бўлган Туркия технологияси асосида ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳангизни амалга оширилишида кредит маблағи ажратишни сўраб, АТ “Халқ банки” Бухоро филиали амалиёт бўлими бошқарувчиси У. Ашуровга 07.10.2020 йилда № 6/738-сонли хат орқали мурожаат қилинди.
Шофиркон туман ҳокимлиги “Амон Бафо Мангу” МЧЖ томонидан тақдим этилган Туркия технологияси асосида ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда тўсқинлик қилинмаслигини ҳамда мазкур лойиҳа 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция Дастурига киритилишини маълум қилади.