Buxoro shahri tarixi manbalarda aks etishi
Kirish
I-bob. Buxoro shaxrining qadimgi tarixi manbalarda
I.1. Poykent to‘g‘risidagi yozma manbalar tahlili.
I.2. Varaxsha shaxri xarobalari yozma manbalarda
II-bob. Buxoro shaxrining madaniyati
II.1. ....
II.2. ....
Xulosa
Foydalanilgan adabiyotlar ruyhati
Ilova
ВАРАХША — қад. шаҳар харобаси. Бухородан 40 км шим.-ғарбда, Дашти Урганжи кўлининг қад. Ражфандун воҳасида жойлашган. В. майд. 9 га ва бал. 10— 20 м ли улкан тепа шаклида сақланган. В. ва унинг атрофида В. А. Шишкин (1937-39, 1947-54) кенг кўламда археологик тадқиқотлар олиб борган; А. Муҳаммаджонов (1975—77), О. В. Обельченко (1977—79), Г. В. Шишкина (1987—90) ҳам В.нинг айрим қисмларида қазишмалар олиб боришган.
Археологик қазишмалардан маълум бўлишича, В. мил. ав. 2-а.да бир-бирига туташган бир нечта истеҳкомли қишлоқлар тарзида қад кўтарган. В. харобаларининг шим.- ғарбида қад. қўрғонлардан бирининг ташқи девори ҳамда ярим доира шаклдаги буржи (ички саҳни 4,5x5 м) кавлаб ўрганилган. Девор (қалинлиги 1,8—1,9 м) хом ғиштдан (ҳажми 37x41x10 см) қурилган. Девор ва буржларида пайконсимон нишон туйнуклари (ички томони 38—40 см, ташқариси 75—80 см, кенглиги 20—22 см) очилган. Мил. ав. 2— 1-а.ларда ва мил. 1— 2-а.ларда В. ва унинг атрофида маданий ҳаёт гуллаган. 3—4-аларда В. таназзулга учраган. 5-а.да В. яна тикланиб Бухоронинг қад. ҳукмдорлари — бухорхудотларнинт қароргоҳига айланган. Шу даврда В. мустаҳкам девор б-н ўралган, унинг жан. қисмида арк қурилган. 8—10-а. ларда айниқса обод бўлган. В. ва унинг атрофлари 12 канал б-н суғорилиб, Ражфандун воҳасидаги энг йирик ва марказий қалъалардан бирига айланган. Бухоро ва Хоразм оралиғидаги карвон йўли В. орқали ўтган (Истахрий ва Ибн Ҳавқал маълумотлари). Ҳар ўн беш кунда В.да бир кунлик, йил охирида 20 кунлик бозор сайли (наврўзи кашо варзон, яъни деҳқонлар янги йили) ўтказилган (Наршахий). Бухорхудотлар қароргоҳи қилиниши б-н В. йирик шаҳарга айланган. 11—12-а. ларда унинг ҳудуди энига 6 км дан зиёд бўлган. 12-а.да В. воҳасидаги ҳаёт тўсатдан номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолган. Меъморлиги ва санъати. 1949— 54 й.ларда В. тарихи ва меъморлиги ўрганилди. Квадрат шаклдаги йирик хом ғиштлардан қўшминора тарзида ўраб чиқилган тагкурси (бал. 15 м)ларнинг бирига подшо capoйи ва иккинчисига соқчихонали дарвозахона бино қилинган.
Аркнинг шарқий қисмида томи равоқсимон гумбаз тарзида ёпилган узун йўлаксимон (навкархона ва дарвозахона) хоналар мавжуд бўлган. Аркнинг марказида жан. томони мудофаа деворига ёндошган В. ҳукмдорининг саройи жойлашган. У Шарқий (11,5x17 м) ва Ғарбий (6,6x7,25 м) меҳмонхона ҳамда Қизил хона (зал) (8,5x12 м) лардан иборат бўлган. Сарой ғарб томонидан 3 равоқли ганчкори устунлар ўрнатилган ҳашаматли пешайвон б-н ўралган. Айвон равоқларининг устунлари ва тоқилари ганчкори қабартма тасвирлар ҳамда турли хил гирихлар б-н безатилган. Саройнинг Кизил хона ва Шарқий меҳмонхоналари тўла кавлаб очилган. Хона деворлари майда сомонли лой сувоқ устидан юпқа ганч сувоқ қилиниб, деворий расмлар қизил, сариқ, кулранг, қора, зангори, пушти ва жигарранг бўёқлар б-н безатилган. Уларда турли хил манзаралар, фил минган шаҳзода ва чокарларнинг олд ва ортдан човут солган қоплонлар б-н олишуви; қайрилиб нишонга камондан ўқ узаётган от устидаги чавандоз, қанотли туя шаклидаги олтин тахтда ўтирган ҳукмдор тасвирланган.Шарқий меҳмон-хона деворида тиз чўкиб, қўлида қадаҳ тутган малика, белида шамшир, бир қўлида қисқич ушлаган подшоҳ, ўртада вазасимом оташгохда ёниб турган муқаддас олов-азархурро, оташгохдан ўнгда белига ханжар тақилган шаҳзоданинг тиз чўкиб ибодат қилаётган тасвири ёки совут ва дубулға кийган, қўлларида найза, қалқон ушлаган суворийларнинг жанг қилаётган, шунингдек бутазор, тўқай ичидаги ов манзараси каби тасвирлар айниқса диққатга сазовордир. Археологик топилмалардан аниқланишича, жан. хоналарнинг иккинчи қаватидаги хона ганчкори нақшлар б-н безатилган экан. Кўплаб топилган қабартма ганчкори нақшлар орасида ҳовузда сузиб юрган балиқлар, елкасидан ўқ еган архар, елиб бораётган жайран, беданалар, аёл бошли бахт қуши — Ҳумо, ҳамлага тайёрланаётган аждарҳо, тақимига садоқ боғлаган суворий ҳамда кўпдан-кўп аёлларнинг бош қисмлари б-н бир қаторда турли хил ислимий ва гириҳ парчалари учрайди.1
Do'stlaringiz bilan baham: |