ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Ректор __________ С.М.Турабджанов
202___ йил “___”___________
“КЕЛИШИЛДИ” Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
_________________
202__ йил “___”________
Рўйхатга олинди: № МД-______________
202__ йил “___”____
АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
300000 – Ишлаб чиқариш – техник соҳа
Таълим соҳаси:
320000 – Ишлаб чиқариш технологиялари
Мутахассислик:
5А321502-Технологиялар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича)
Фан/модуль коди
Ўқув йили 2020-2021
Семестр 1
ECTS - Кредитлар 6
Фан/модуль тури Мажбурий
Таълим тили Ўзбек
Ҳафтадаги дарс соатлари 4
1.
Фаннинг номи
Аудитория машғулотлари (соат)
Мустақил таълим (соат)
Жами юклама (соат)
Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш технологияси
90
90
180
2.
I. Фаннинг мазмуни
“Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш технологияси” фанининг асосий мақсади – магистрларда замонавий машинасозлик технологияси асослари бўйича йўналиш профилига таълим стандартида талаб қилинган билимлар, кўникмалар асосида назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга:
маҳсулот ва машиналарни автоматлаштирилган ишлаб чиқариш муҳитида тайёрлаш асослари;
технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва уларни автоматлаштириш;
автоматлаштирилган ишлаб чиқаришдаги жиҳозларни констуркwиялаш ва ҳисоблаш бўйича назарий-амалий билимларни узвийлик ва узлуксизликда ўргатишдан иборат.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 1-мавзу. Кириш. “Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш технологияси” фанининг мақсади. Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш тўғрисидаги умумий маълумотлар ва тушунчалар. Маҳсулот сифатини, рақобатбардошлигини оширишда автоматлаштиришнинг роли. Илмий - техник тараққиёт ва эришилган натижаларни, автоматлаштирилган технологик жараёнларни лойиҳалашда қўллаш. Ўзбекистон республикаси тараққиётида технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг роли ва истиқболлари.
2-мавзу. Автоматлаштирилган ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва технологик тавсифи.Технологик жараёнларни рационал тарзда тузиш, ҳисоблаш ва кесиш режимларини оптимизациялаш, мосламаларни хусусиятлари, қайта мосланадиган мосламалар ва дастурий бошқариладиган базалаш қурилмалари.
3-мавзу. Ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар. Технологик жараёнларни бошқариш. Машинасозликда автоматлаштиришнинг асосий йўналишлари. Токарлик дастгоҳларининг троекторияларини коррекциялаш.
4-мавзу. Машина деталларининг автоматлаштирилган ишлов бериш технологик жараёнларни лойиҳалаш. Чизма ва техник муҳитларни технологик жихатдан назорат қилиш. Конструкцияни технологикликка ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқариш типини танлаш ва ўрнатиш. Фрезалаб ишлов беришда ҳаракат троекторияларини қуриш.
5-мавзу. Кўп операцияли дастгоҳлар учун ишлаб чиқаришда ҳаракат троекторияларини танлаш. Айрим юзаларга автоматлаштирилган ишлов беришда маршрутларни ўрнатиш. Деталларда автоматлаштирилган ишлов бериш маршрутлари. Ишлов беришдаги техник назорат.