WWW – ўз ичига графика, товуш ва видеони олган гиперматнли ҳужжатларни излаш ва кўриш сервиси.
e-mail – маълумотларни узатиш сервиси.
Уларнинг ҳар бирини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
Тақсимланган информацион тизим:
World Wide Web (WWW, 3W) – бу графика, товуш ва видеони ўз ичига олган гиперматнли ҳужжатларни излаш ва кўриш сервисидир. Бу гиперматнга асосланган тақсимланган информацион тизим, мультимедиадир.
WWW тизимни ташкил этган уч асосий таркибий қисмни кўриб чиқамиз:
Тақсимланган информацион тизим;
Мультимедия;
Гиперматн.
Тақсимланган информацион тизим.
Ахборот жуда кўп сонли WWW-серверлар, яъни кўп сонли компьютерларда сақланади, уларда махсус дастурий таъминот ўрнатилган бўлиб, улар Интернет тўрига бирлаштирилган. Тўрдан фойдалаувчи клиентлар бу ахборотни клиент-дастурлар ёрдамида қабул қиладилар, бу дастурлар WWW-ҳужжатларни кўриш дастурлари (WWW-browsers) деб аталади. Бунда кўриш дастури компьютер тўри орқали керакли ҳужжатга эга бўлган файлни сақловчи серверга мурожаат қилади. Мурожаатга жавобан сервер кўриш дастурига керакли бўлган файлни ёки бу файлни бирор сабаларга кўра узатиш имкони бўлмаса рад жавобини узатади. Клиент-сервер ўзаро муносабатлари маълум бир қоидалар – протоколлар ёрдамида юз беради. WWW да қабул қилинган протокол Hyper Text Transfer Protocol, қисқача HTTP деб номланади.
Мультимедия.
Ахборот нафақат матнни, балки икки-уч ўлчовли графика, видео ва товушни ҳам ўз ичига олади.
Гиперматн.
WWW даги ахборот ҳужжатлар кўринишида акс эттирилади ва бу ҳужжатларда ички мурожаатлар билан бир қаторда бошқа ҳужжатларга мурожаатлар ҳам бўлиши мумкин. Бундай мурожаатлар гипермурожаат (hyperreferences) ёки гипералоқалар (hyperlinks) деб аталади. Компьютер экранида кўриш дастурларида бу мурожаатлар матнда ёки графиканинг бирон-бир қисмида маълум бир кўринишда ажратиб кўрсатилган (бошқа ранг билан, тагига чизилган кўринишда) бўлади. Гипермурожаатлар ёрдамида кўриш дастурининг фойдаланувчиси тезлик билан ҳужжатнинг ихтиёрий жойига ёки бошқа ҳужжатларга ўтиши мумкин. Зарурият пайдо бўлганда кўриш дастури автоматик равишда тўрдаги махсус сервер билан боғланиб, мурожаат этилган ҳужжатга сўров беради.
Web саҳифаларини кўриш учун махсус дастурлар Web-браузерлардан фойдаланилади. Улардан машҳурлари – Microsoft Internet Explorer, Netscape Navigatorлардир.
Интернетда Web-саҳифалар билан ишлашда энг машҳур дастурлардан бири - Microsoft Internet Explorerдир.
Уни ишга тушириш усуллари:
Иш столидаги Internet Explorer логотипини икки маротаба босиш ёрдамида.
Масалалар панелидаги Internet Explorer белгичасини бир маротаба босиш ёрдамида.
“Пуск” менюси ёрдамида.
“Остановить” тугмаси ёрдамида юклашни тўхтатиш мумкин. Юклаш тўхтатилади, ҳужжатнинг ойнасида эса юкланишга улгурган нарсалар акс этади. Агарда бу ҳужжатни яна кўрмоқчи бўлсангиз “Обновить” тугмаси босилади. Юкланиш бошлангандан сўнг ойнада асосий саҳифа очилади, унга ҳар доим “Домой” тугмасини босиш йўли билан қайтиш мумкин.
“Вперёд” ва “Назад” тугмалари ёрдамида кўриб бўлинган саҳифаларга қайтиш мумкин.
Саҳифаларни сақлаш. Очилган Web-саҳифаларни Файл-сохранить как буйруғи ёрдамида хотирага сақлаш мумкин. Пайдо бўлган мулоқот ойнасида уни қаерга – папкага ёки дискка – сақлаш лозимлигини кўрсатиш керак.
Саҳифаларни принтер ёрдамида қоғозга тушириш учун Файл менюсидаги печать сатрига ёки ускуналар панелидаги печать учун мос тугмага босиш керак.
Муҳаррирлаш учун саҳифада керакли матнни белгилаб олиб ундан буферга ихтиёрий усул билан нусха кўчиришлозим. Мисол учун “Правка” менюсида “Копировать” буйруғини танлаш мумкин. Сўнгра ихтиёрий матн муҳарририни очиб, меню “Правка” даги “Вставить” буйруғидан фойдаланиш мумкин.