Ўз улуғворлигингизни исботланг!
Гарчанд ўзингиз бирданига амин бўлишингиз қийин
бўлса
ҳам,
миянгизда
ижобий
маънодаги
ишончларни ҳосил қилинг. Ўз-ўзингизга – ботиний
онгга ҳар қандай фикр ёки ғояни мустаҳкам
ўрнаштириб,
барқарорлаштиришга
қодирли
гингизни эслатиб туринг. Мия буни қабул қилади,
фақат фикрни чуқур ҳис қилган ҳолда бир неча
бора такрорлаш керак.
Мия ҳосил қилинган одатлари бўйича ишлайди.
Агар сиз ҳозиргача миянгизда чекланган қарашлар
илдиз отишига имкон берган бўлсангиз, қаътият
билан қилинган ҳаракатлар ёрдамида уларни
ҳайдаб чиқариш мумкин. Бунингучун эскиларини
тамоман сиқиб чиқармагунча янги ижобий
фикрларни такрорлаб туриш шарт. Шу тариқа
миянгизда
ўзига
хос
тозалаш
ишларини
ўтказасиз; мисоли жиҳозларни янгилаб, эшик ва
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
10
деворни қайта бўяйсиз. Барча эски, бузгунчи ва
сизни камситувчи фикрларни, улар ҳатто,
онгингизда чуқур илдиз отиб кетган бўлса ҳам,
ирғитиб ташлаб, янгиларига алмаштириш вақти
келди.
Қуйидаги рўйхатни диққат билан ўқиб, унда сиз
ўзлаштириб
олган
фикрлар
бор-йўқлигини
аниқланг:
«Мен бу ишни қилолмайман»
«Бундан ортиғига эришолмайман»
«Ҳозир имкониятларим чекланган»
«Минг марта уриндим, чиқмади»
«Бажаришим муҳим эмас»
«Ҳаёт мураккаб»
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
11
«Ҳар доим нимадир ишкал бўлади»
«Нимагадир эришиш учун кўп ишлаш керак»
«Ҳеч нима асоратсиз ўтиб кетмайди»
«Нима қилишни билмайман»
Агар бу фикрлардан биронтаси сизга таниш, яқин
бўлса, дарҳол уни янги ижобий фикр билан
алмаштиринг. Ғалаба қозониш – бу ўз-ўзини
оқлаш, сизга омадсизлик олиб келаётган инкор
ҳолатлар
ҳақидаги
фикрларни
миянгиздан
чиқариб
ташлашга
куч
топишингиздир.
Миллионлаб
одамлар
ўзларининг
ҳозирги
ҳаётларидан
қониқиб
яшайдилар.
Уни
ўзгартиришга уриниб ҳам кўрмайдилар. Уларнинг
фикрича яшаш ғоятда оғир, тақдирдан қочиб
бўлмайди. Уларни ҳеч нарса яхшилаб силкитиб,
ҳушёр торттирмайдими? Сизничи?
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
12
Имкониятларингизни ўрганинг
1-қадам
Ўзингизга қийин, мураккаб бўлган соҳаларни
ажратиб олинг: масалан, иқтисодий аҳволингиз,
ўзаро муносабатлар, соғлик, тадбиркорлик ва
ҳоказо. Булар борасидаги ўз қарашларингизни ёзиб
чиқинг.
Вақтни
аяманг,
ҳақиқатдан
юз
ўгирманг.Сизнинг фикрингизча, тасаввурингизча
қандай бўлиши кераклиги ёки қандай йўлни тўғри
деб билишингиз ҳақида ёзинг. Ёзиб бўлгач,
рўйхатни синчиқлаб қараб чиқинг. Чегараланган
фикрлар
йўқми?
Агар
вазифани
тўғри
бажарсангиз,
бу
жараён
кўп
нарсани
ойдинлаштиришга имкон беради.
2-қадам
Ҳар бир чекланган фикр қаршисига янги ижобий
тасдиқни ёзиб чиқинг. Масалан:
Яхши маош олишнинг йўли йўқ. – Яхши маош
олишнинг йўллари кўп.
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
13
Одамлар билан танишиш қийин. – Одамлар билан
танишиш жуда осон.
Яхши дўст топиб бўлмайди. – Яхши дўст
орттириш қийинмас.
Одамларга қўшила олмайман. – Одамлар билан
мулоқатнинг йўли кўп.
Бу лойиҳа устида ишлашга вақтим йўқ. – Бу ишга
истаганча вақт топаман.
Қуйида
айтиб
ўтиладиган
ишончларни
мустаҳкамлаш
усулидан
фойдаланиб
бу
қарашларни онгингизга қаътий жойланг. Ҳар ойда
бир-иккита янги ишончни онгингизга сингдиринг.
Бирданига кўп нарсага эришиб бўлмайди. Вақт
ўтиши билан жуда кўп кучли ишончларга эга
бўлганлигингизни
ва
улар
ўз
фойдангизга
ишлаётганини англайсиз.
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
14
Do'stlaringiz bilan baham: |