расм. Бурғилаш қулфлари.
а–КК– ли; б–НК-ли; в–УК-ли; 1-ниппель; 2-муфта.
Бурғилаш қувурларини қулфи. Қулф бурғилаш қувурлари тизмасини бириктириш учун хизмат қилади ва ҳар хил турлари мавжуд. Қулф иккита деталдан тузилган (4-расм). Қулфли ниппель 1-ташқи резьбадан, қулф муфта 2-ички катта резьбадан; бурғилаш қувурлари билан қулф деталларни бириктириш учун майда қувурли резьбалар йўнилган. Яхлит пайвандли қувур қулфлар учун қувур резьба билан биргаликда дум ҳам мавжуд.
Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари.
Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари бурғилаш тизмасининг пастки қисмига ўрнатилиб, тизмани қаттиқлигини, мустаҳкамлигини оширади ва бурғига юкланма беради.
Ҳозирги вақтда ОБК нинг бир неча турлари мавжуддир.
Мувозанатланган оғирлаштирилган бурғилаш қувури – МОБК2. Бу турдаги қувур хромникелмолибденли пўлатдан тайёрланиб, фақат учлари иссиқлик ишланмасидан ўтказилади. ОБҚ канали пармалаш йўли билан олинади, қувурни мувозанатлаштириш учун механик ишланма берилади. МОБК2 – 178, 203 ва 229 мм диаметрларда тайёрланади.
Иссиқ ўрамли ОБҚ – 73, 89, 109, 146, 178, 203, 219, 245 мм-ли диаметрларда ишлаб чиқарилади. Бу турдаги ОБҚ лар бутун узунлиги бўйича силлиқ ҳолда мустаҳкамлиги Д ва К пўлат гуруҳлардан тайёрланади. Иссиқ урамли ОБҚ лар 2000-2500 метр чуқурликдаги геологик шароити мураккаб бўлмаган қудуқларни бурғилашда қўлланилади.
Қулфли оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари КОБҚ3 – қувурларни бурғилашда резьбаларни емирилишини ва резьбали бирикмаларни мустаҳкамлигини ошириш, ҳамда таъмирлаш ишларини енгиллаштириш мақсадида қўлланилади.
Бурғилаш тизмасининг элементлари.
Бурғилаш тизмаси элементларига қуйидагилар киради: узатмалар, резина халқа, тескари клапанлар ва таянч – марказлаш элементлар. Бурғилаш қудуқларини узатмалари бурғилаш тизмаларини ҳар хил кўринишдаги бириктирувчи элементларидан иборат. Беш хил турдаги узатмалар мавжуд бўлиб, улар иккита гуруҳга бўлинади: штангали – бурғилаш қувурини вертлюг ва бурғилаш қувурлари бириктириш учун; оралиқли – тизманинг бошқа элементларини бириктириш учун (3-жадвал).
Бурғилаш тизмаси асбобларини узатмалари конструкцияси, материали ва ўлчамлари бўйича бурғилаш қувурлари билан умумийликка эга бўлиб, қулф резьбалари бир хилдир. Узатмалар ҳам ўнг ҳам чап резьбалар билан таъминланади. Стандартлар бўйича 90 турдаги ҳар хил ўлчамли узатмалар тайёрланади (расм).
Бурғилаш қувурларини резина халқалари – қудуқларни бурғилашда бурғилаш ва ҳимоя тизмаларини узаро ёйилишдан ҳимоя қилишда қўлланилади. Резина халқалар ечиладиган ва ечилмайдиган турда тайёрланади. Ечилмайдиган резина халқаларни бурғилаш қувурларига кийдиришда махсус пневмомашиналар қўлланилади. Қувурга резина халқани кийдиришдан олдин 10-15 мин давомида 80-90 0С иссиқ сув ҳароратда қиздирилади. Резина халқани кийдиришдан олдин қувур ғадир-будирликдан ва қулфни ўткир бўлакчаларидан тозаланади.
Бурғилаш қувурларини тескари клапанлари – бурғилаш жараёнида қудуқлардан бурғилаш қувурлари орқали газ-нефт пайдо бўлишини олдини олиш учун мўлжалланган. Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнида «СевКав. НиПи нефть» институти томонидан ишлаб чиқарилган тескари клапанлар кенг қўлланилмоқда.
жадвал.
Бурғилаш қудуқларида қўлланиладиган узатмалар.
Узатмалар гуруҳи
|
Узатмалар тури
|
Шартли белгиланиши
|
Қўлланилиши
|
Штангали
|
Юқори
|
ПШВ
|
Етакчи бурғилаш қувурларини вертлюг билан бириктириш учун. ПШВ – П- бириктириш, Ш-штанга, В-юқори.
|
Пастки
|
ПШН
|
Етакчи бурғилаш қувурини бурғилаш қувури тизмаси билан бириктириш учун.
|
Оралиқ
|
Олдин ҳимояловчи ва ўтувчи
|
ПП
|
1.Етакчи бурғилаш қувури пастки узатмасини бурғилашда қувурларни узайишида ва тушириш-кўтариш жараёнларида резьба қисман бурал-ганда резьбаларни тез емирилиши-дан ҳимоялаш учун.
|
|
|
2. Етакчи бурғилаш қувурларига ёки бурғилаш қувурларига битта ўлчамдаги ёки бошқа ўлчамдаги ҳар хил асбобларни бириктириш учун.
3. Битта бир хил турдаги қулфли резьбадан бошқасига ўтиш учун (масалан: нормал қулфли қувурдан кенг қулфли қувурга ўтиш учун).
|
Икки муфтали икки ниппелли
|
ПМ
МН
|
Бурғилаш тизмаси бир-бирига қарама-қарши ниппеллари ёки муфталари билан жойлашган бўлса, ҳар хил асбобларни бирлаштириш учун.
|
Клапан бурғилаш қувури тизмасида бурғи устига, қулфли бирикмалар оралиғига ўрнатилади. Бурғилаш қувурларини қудуқка туширишда ичига ювувчи суюқликларни тулиб қолишини олдини олади ҳамда керакли пайтда тескари ювишни клапан ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Бурғилаш қувурида бу асбоб ёрдамида қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
бурғиловчи истагига мувофиқ қувур каналини очиқ ёки ёпиқ қолдириш;
оқим импульсида клапанни тепасини очиш ёки ёпиш;
берилган режимда тескари циркуляциясини амалга ошириш;
бурғилаш қувури канали орқали қатлам суюқлигидан олиш;
босим билан бурғилаш қувурларини тушириш ёки кўтариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |