1-§. Олинадиган счётлар (4000)
Олдинги таҳрирга қаранг.
149. Харидорлар ва буюртмачилар билан шу жумладан, суғурта қилдирувчилар, суғурта агентлари ва брокерлари, қайта суғурталовчилар, қайта суғурта қилдирувчилар ва бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
(149-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»;
4020 «Олинган векселлар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4030 «Суғурта қилдирувчилардан олинадиган счётлар»;
(149-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
4040 «Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар»;
4050 «Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар»;
4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар»;
4060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар»;
4070 «Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар»;
4080 «Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари»;
4090 «Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари».
150. 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счётида сотилган маҳсулот (товар)лар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун харидорлар ва буюртмачиларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Шунингдек, ушбу счётда суғурталовчининг ўзи томонидан суғурта воситачиси, сюрвейер ва аджастер хизматларининг кўрсатилиши бўйича дебиторлик қарздорликлар ҳисобга олинади.
151. 4020 «Олинган векселлар» счётида олинган векселлар билан таъминланган харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик қарзи ҳисобга олинади.
Муддатида тўланмаган векселлар бўйича даъво билдирилганда, векселлар қиймати 4020 «Олинган векселлар» счётининг кредитидан 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
152. 4030 «Суғурта қилдирувчилардан олинадиган счётлар» счётида суғурта шартномалари бўйича суғурта қилдирувчиларнинг дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади. Дебитор қарздорлик вужудга келганда ушбу счёт 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ҳақиқатда тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 4030 «Суғурта қилдирувчилардан олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
153. 4040 «Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётида суғурта қилдирувчилар томонидан суғурта агентларига ёки брокерларига тўланган, суғурталовчига келиб тушиши лозим бўлган суғурта мукофотларининг суммалари акс эттирилади. Суғурта агенти ёки брокеридан суғурта мукофотининг келиб тушганлиги тўғрисида хабар келганда 4040 «Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг дебети 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда ҳисобланган мукофот суммаси акс эттирилади. Суғурта мукофотларининг ҳақиқатда суғурта агенти ёки брокери томонидан тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4040 «Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта агентлари ёки брокерларига комиссион мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, 6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4040 «Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
(152 ва 153-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
154. 4050 «Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётида қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотларининг суммалари акс эттирилади. Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофоти ҳисобланганда, мукофот суммаси 4050 «Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети 6270 «Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. Бундан сўнг ҳақиқатда олинган суғурта мукофоти суммаси, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4050 «Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
155. 4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётида қайта суғурта қилиш бўйича ҳисобланган комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар суммалари акс эттирилади. Ҳисобланган комиссион рағбатлантиришлар суммасига, 4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети 9080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, танъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳақиқатда олинган комиссион рағбатлантиришлар суммаси, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилиш бўйича комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион рағбатлантиришлар суммасига, 6080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
156. 4060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётида қайта суғурта қилиш бўйича ҳисобланган суммалар акс эттирилади. Қайта суғурталовчидан олинадиган ҳисобланган суғурта товонининг суммасига, 4060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети 9070 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Товоннинг тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурталовчининг қарзи депо мукофотлар ҳисобига қопланса, депо мукофотлар суммасига, 6070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар» дебети 4060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |