Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳокими



Download 60 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi60 Kb.
#17237



Ўзбекистон Республикаси
Бухоро вилояти
Вобкент тумани ҳокими
Қ А Р О Р И



O’zbekiston Respublikasi
Buхoro viloyati
Vobkent tumani hokimi
Q A R O R I

ЛОЙИҲА
2015 йил “___” __________ Вобкент тумани _____-сон
Кексаларни эъзозлаш йили” туман дастурини
тасдиқлаш тўғрисида
2015 йил Ўзбекистон Республикасида “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 8-сон, 91-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 6 мартдаги 102-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорини вилоятда ижросини ташкил этиш ҳақида”ги (Газета № 23 "Бухарский вестник" 18,03,2015 г.) қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 6 мартдаги 102-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорини вилоятда ижросини ташкил этиш ҳақида”ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. “Кексаларни эъзозлаш йили” туман дастури 1-иловага, туман дастурида белгиланган тадбирлар ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага, дастурнинг ҳар бир бўлимлари ижросини ташкил этиш бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби
3-иловага, туман дастурининг ижросини ташкил этиш ва унинг мониторингини юритиш тизими 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман комиссияси:
туман дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун мутасадди ташкилот ва идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасида ишлар мувофиқлаштирилишини, тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини;
ҳар ой якунлари бўйича “Кексаларни эъзозлаш йили” туман дастурида назарда тутилган тадбирлар ижроси тўғрисида вилоят комиссиясига ахборот тақдим этиб борилишини;
ҳар чоракда дастурнинг амалга оширилишига доир маълумотларни туман фаоллари йиғилиши муҳокамасига киритилиши таъминласин.
4. Тумандаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда туман дастурига киритилган тадбирларнинг тўлиқ, ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш билан ҳар куни шахсан шуғуллансинлар.
5. Туман дастурининг ижроси бўйича 3-иловага мувофиқ бўлимларга бириктирилган масъулларга ўзларига тегишли дастур бўлимларида белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича туман комиссиясига ҳар ойнинг 18 санасига қадар ахборот бериб бориш топширилсин.
6. “Вобкент ҳаёти” газетаси (Ў.Истатов) ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига:
аҳоли ўртасида туман дастурининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш бўйича асосий йўналишлар ва чора-тадбирларни мунтазам ва кенг кўламда ёритиш;
тумандаги ташкилот ва идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг туман дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишдаги иштироки ва қўшган аниқ ҳиссасини акс эттирган ҳолда, туман дастурининг бажарилиши ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб бориш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарор “Вобкент ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими А.Жаводов


Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish