Бухоро Самарқанддан фарқли ўлароқ қадимда қаерда ташкил топган бўлса, ҳозир ҳам шу ерда қад ростлаб турибди



Download 304 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi304 Kb.
#85812
  1   2
Bog'liq
kanpirak devori


Бухоро Самарқанддан фарқли ўлароқ қадимда қаерда ташкил топган бўлса, ҳозир ҳам шу ерда қад ростлаб турибди. Охирги минг йил ичида тез-тез бўлиб турган кўчманчи ва босқинчиларнинг ҳужумларига қарамасдан ҳатто шаҳарнинг плани ҳам ўзгармаган. В.В.Бартольднинг Бухоро шаҳрининг топографияси хусусида илгари сурган ушбу ғояси кейинги давр археолог ва тарихчилари томонидан ўз тасдиғини топди.

В.В.Бартольд бу билан чекланиб қолмасдан Бухоро шаҳрининг пайдо бўлиши динамикаси масаласида аниқ маълумотлар берган. Масалан, Сомонийлар даврига келиб шаҳарнинг 3 қисмга яъни, (Арк) қаср — кўҳандиз (форсчада эски шаҳар, арабчада қисқартириб кандиз сифатида ҳам ёзилган), шаҳристон ва работлардан иборат бўлганлигини ёзади. Кўҳандиз қадим замонлардан ўз ўрнини ўзгартирмаган. Истаҳрий ва Наршахийларнинг асарларига таянган ҳолда, В.В.Бартольд Аркнинг барпо этилиши ҳақида гапирар экан, унинг қурилиши ўзгача бўлганлигини ёзади. Аркнинг икки дарвозаси бўлиб, ғарбий-Регистон ва шарқий -Жомеъ масчиди дарвозаси деб аталган. Наршахий шарқий дарвозани Ғуриён деб атайди. XII асрда ғарбий дарвоза “Дарвозайи алаффурушон” ёки “Каҳ фурўшон” номлари билан аталган.


Арк ғарбий ва шарқий дарвозаларни боғлаб турувчи кўчалар орқали боғланган. Аркни барпо этган ёки қайта тиклаган ҳукмдор сифатида Бидун бухор худот тилга олинади. Унинг номи дейди, В.В.Бартольд, темир тахтачада қасрга кирадиган дарвозада узоқ вақтгача турган.
В.В.Бартольд Муҳаммад ибн Жаъфар ва Абу-л-Ҳасан Нишопурий келтирган ривоятга кўра Аркнинг бино этилиши тўғрисидаги маълумотни келтиради: “Бидун Бухорхудот у қасрни бино қилганида бузилиб кетди, қайтадан бино қилган эди, яна бузилди. У неча марта бино қилмасин яна бузилди. Ҳукамоларни йиғиб улардан маслаҳат сўрадилар. Улар бу қасрни осмондаги етти қароқчи юлдузлари шаклида еттита тош устига қуришга қарор қилдилар; шу шаклда қурилганидан кейин қаср бузилмади”.
VII асрда Аркнинг Бидун Бухорхудот томонидан қайта қурилиши ва динамикаси тўғрисида ҳам В.В.Бартольднинг асаридан маълумот олиш мумкин. Жумладан, XII асрда вайронага айланган аркнинг Арслонхон Муҳаммад томонидан қайта тикланиши; 1139-40 йилда хоразмшоҳ Отсиз томонидан яна вайрон қилиниши; 1141-42 йилда қора хитойликлар ҳукмдори Алптегин томонидан тикланиши; 1143-44 йилда ғузлар томонидан яна вайрон этилиши; 1207-08 йилда хоразмшой Муҳаммад томонидан Аркнинг қайта тикланиши ва 1220 йил Чингизхон томонидан вайрон қилингунига қадар бўлган тарихи диққатга сазовордир. Арк қурилишининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, унинг бошқа шаҳарлардан фарқли ўлароқ шаҳристоннинг ичида эмас балки, ташқарисида жойлашганлигидадир. В.В.Бартольд Арк билан шаҳристон орасида бўш майдон бўлиб, VIII-XII асрларда жомеъ масчиди бўлганлигини ҳам қайд этади. Бу билан VIII асрда Бухоро шаҳар топографияси ҳақида тасаввурларимизни яна-да бойитиб боради.
Араблар босқинига қадар Бухоро шаҳрининг ҳудуди масаласида тарихий манбаларда икки хил нуқтаи назар илгари сурилган. В.В.Бартольд Наршахий келтирган маълумотларга асосланиб, дадил фикрни илгари сурган дейди, О.А.Сухарева.
Унга кўра араблар босқини даврида шаҳар фақатгина шаҳристондан иборат бўлиб, ундан ташқарида кўшк ва кичик қалъалар жойлашганлига қарамасдан бир-бири билан яхлит бир умумийликни ташкил этмаган. Араблар босқинидан сўнг шаҳристон ва шаҳар ташқариси билан ягона бир шаҳарга айланди ва 849 йил умумий девор билан илк маротаба ўраб олинди. Ўрта аср шаҳарлари тарихий топографияси билан боғлиқ қатор масалалар сирасига Бухоро шаҳристонининг ҳудуди билан боғлиқ муаммони биринчилардан бўлиб, В.В.Бартольд ечишга киришган.
Бухоро шаҳрининг араблар босқини даврида эгаллаган ҳудудини аниқлаш учун юқорида номлари келтирилган манбаларда шаҳар девори ва дарвозаларининиг шаҳар ҳудудига жойлашуви масаласи катта аҳамиятга эга.
В.В.Бартольд Истаҳрийнинг шаҳристонда сув ўтқазиш муаммолиги ҳақидаги фикрига таянган ҳолда: “Шаҳристон ҳозирги шаҳарнинг ўрта ва баландроқ қисмини эгаллаган, айни вақтда ҳар қандай суғориш тизимидан маҳрум бўлган” — деб, ёзади.
Шаҳристон эгаллаган майдон хусусидаги масалага келадиган бўлсак, олим, Хаников планидан фойдаланган ҳолда Аркка нисбатан икки баробар каттадир деган маълумотни келтиради. Бу тахминан 18-18.5 га майдонни эгаллаши мумкин. В.В.Бартольднинг ушбу муаммо ечимида ҳам хатога йўл қўйганлигини В.А Шишкин ўз тадқиқотларида исботлаб беради. В.А Шишкин 1926 йилдан бошлаб, Бухорони тадқиқ қилишга киришди. Унинг хулосасига кўра Бухоро шаҳристони VIII асрда 30-35 га тенг бўлган. В.А Шишкиннинг бу хулосаси Сухарева ва Ремпель томонидан тўғри деб қабул қилинган ва асарларида фойдаланилган.
В.В.Бартольд шаҳарнинг чегараларини девор чизиғи билан белгиламайди ва фойдаланган манбаларида келтирилганидек, шаҳар дарвозаларини жойлаштириб чиқишни буткул рад этади. Араблар босқини арафасида шаҳарнинг ҳудудини аниқлашда манбаларда келтирилган шаҳар девори ва дарвозаларининг ҳозирги шаҳар ҳудудига тўғри келиши ҳам катта аҳамият касб этади.
Бухоро шаҳристони Самарқанд, Балх ва Марвдан фарқли ўлароқ етти дарвозаси бўлган, бу эса диний қарашларга боғлиқдир, дейди олим. В.В.Бартольд илгари сурган шаҳристон дарвозалари ҳақидаги маълумотларни Истаҳрий ва Наршахий асарларига таянган ҳолда ёритган. В.В.Бартольд шаҳристон дарвозаларини қуйидаги тартибда жойлаштирган: 1) Бозор дарвозаси (Истаҳрийда “Темир”), кейинчалик Атторлик деб аталган; 2) Шаҳристон дарвозаси (Истаҳрийда Боб ал- Мадина); 3) Бану Саъд; 4) Бану Асад, (исломгача Муҳра дарвозаси деб аталган); 5) Кандиз (ёки Кўҳандиз) дарвозаси; 6) Ҳақ-раҳ (ёки Ҳуфра) дарвозаси 7) Нав (Нур) дарвозаси. Қуйида В.В.Бартольд асарларига қилинган иловалардан бирида Бухоро шаҳрининг 8-19 асрларидаги плани келтирилган. Унда VIII асрда шаҳристонни ўраб турган деворнинг еттита дарвозаси жойлашуви акс этган. Иловада О.Г.Большаков тузган план келтирилган. Чунки, шаҳристон дарвозаларининг В.В.Бартольд келтирган кетма-кетлиги О.Г.Большаков планидаги дарвозаларнинг номлари ва кетма-кетлигидан бир қатор жиддий фарқ қилади.
В.В.Бартольд асарларидан Бухоро шаҳар топографияси унинг динамикаси ҳақида фундаментал маълумотлар олиш мумкин. Олим яшаган даврда Бухоро шаҳарида археологик тадқиқотлар олиб бориш имконияти бўлмаганлиги боис манбалар таҳлили билан чекланганлиги унинг бир қатор камчиликларга йўл қуйишига сабаб бўлган. Бироқ бу В.В.Бартольд асарларининг қийматини пасайтирмайди. Олимнинг асарлари янги тадқиқотларга ундовчи манба бўлиб қолаверади.

Download 304 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish