Канпирак девори.
Археолог, тарихчилар томонидан «воҳа девори» номи билан аталган ва Буюк Хитой деворига ўхшаб меъморий мудофаа тизими бўлмиш Канпирак девори алоҳида жойлашган бир туркум шаҳар ва қишлоқлардан иборат Бухоро воҳасини ўраб турган. Ушбу иншоотнинг умумий узунлиги 350-400 километр бўлиб, унинг Бухоро воҳасининг бошқа жойларидагига нисбатан яхши сақланган қисми Қизилтепа туманининг маданий ва дашт ҳудудлари бўйлаб ўтган.Шу сабабли ҳам Канпирак деворининг қадим даврлардаги фаолияти, меъморий қурилиш усуллари, ўтмишдаги халқларнинг ҳаёт тарзини ўрганиш бугунги кунда тарихни тиклашда катта аҳамиятга эга.
Канпирак мудофаа тизими кўчманчи қабилалар ҳужумига тўсиқ сифатида яратилган бўлиб, ундаги дастлабки иншоотлар Бухоро воҳасида ҳали алоҳида йирик мулкдорларнинг тарқоқ ҳукмронлиги даврида, яъни 1V асрда қурила бошланган ҳамда воҳада Бухорхудоднинг марказий ҳукмронлиги кучайиши даврида—V асрда битказилган. Таъкидлаш лозимки, Канпиракдек ноёб иншоотни бунёд қилишда жуда кўп маблағ ва ишчи кучи узоқ муддат давомида сарфланган. Турк ҳоқонлиги даврида Канпирак бир асрдан кўпроқ вақт давомида қаровсиз қолган ва уни қайтадан тиклаш ишлари араблар истилосидан кейин ( У111 аср охири) яна кўчманчилар билан исломлашган маҳаллий аҳоли ўртасида низолар кучайиши туфайли бошланган, бироқ унинг кўпхаражатлилиги туфайли тикланиш жараёни 50 йилга чўзилиб кетган, лекин якунига етказилмаган. Бухоро тахтида Исмоил Сомоний (ҳукмронлик даври 888-907 й.й.) ўтиргач, ўзаро низолар бартараф этилиши натижасида воҳа мудофаа тизими ўз аҳамиятини йўқотган.
Тадқиқотларга кўра, замонавий ерларни ўзлаштириш, ирригация ва хўжалик иншоотларини қуриш натижасида Канпирак деворнинг жуда катта қисми бузиб ташланган, лекин Қизилтепа туманида 13 километрга яқин бўлаги нисбатан яхши сақланган. Шу сақланган қисмда солномаларда кўрсатилган қалъаларнинг Канпирак тизимини маълум масофаларида ( 4-5 км) қад кўтарганига тасдиқ топдик. Одатда бу қалъалар Бухоро воҳасига элтувчи стратегик йўллар устида қурилган.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон тарихи фанида Канпир девор (Девори канпирак) атамаси Ўрта Осиёда деҳқончилик воҳаларини кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида барпо этилган мудофаа иншоотлари тизимини англатади. “Канпир девор” сўзининг маъноси қазилган чоҳ демакдир. Талаффузда “н” билан “м” алмашуви кузатилади. “Пир” бўғини эса қадимги пайрйа – айлана, ўров маъносида. Демак, кан(м)пир сўзининг ўзи хандакли девор дегани. Девор сўзи канпир сўзининг туб маъноси унутилганда қўшилган.
Қизилтепа туманининг шимоли-шарқий, жануби-ғарб томонидаги мавзеларда ер сатҳи тепасидан аниқ-равшан кўриниб турувчи, узоқ масофаларга чўзилиб кетган сунъий тупроққўрғон қолдиқлари ястаниб ётибти. Бу иншоот Кармана тумани маркази чегарасидаги Қоратоғ ўнгирларидан бошланиб, Зарафшоннинг чап қирғоғи бўйлаб, шарқ-ғарб томонга йўналган. Абу Муслим каналининг чап қирғоғи бўйлаб, туман марказидаги Қизилтепа ёдгорлиги томон йўналишини давом эттиради ва ундан жануби-ғарбга, сўнгра жанубга йўналиб, Когон туманининг жануби-шарқ қисмида ўз ниҳоясига етади.
Маҳаллий аҳоли тилида ушбу маҳобатли сунъий қурилиш истеҳкоми “Кампирдевол” деб аталади. Ўрта Осиё мудофаа истеҳкомлари меъморчилигининг нодир намунаси ҳисобланган бу иншоот тарихи Бухоро воҳаси халқлари тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, археологлар ва тарихчилар томонидан у “воҳа девори” деб аталган. Канпирак девори нафақат алоҳида жойлашган бир туркум шаҳар ва қишлоқлар мудофааси учун, балки улкан маданий ҳудуд, бутун бир воҳа мудофааси мақсадлари йўлида хизмат қилган. У ўзининг меъморий-қурилиш усуллари билан жаҳонга машҳур Буюк Хитой деворини эслатади. Самарқанд шаҳри ва унинг теварак-атрофини ўраб турган Қиёмат девори (Девори қиёмат) ҳам унга ўхшашдир.
Археолог ва тарихчи олимлар Ўткир Алимов ва Мирсодиқ Исҳоқовнинг фикрича, илк ўрта асрларда минтақада Бухоро воҳасидан ташқари тўртта Канпирак девори мавжуд бўлган. Биринчи Канпирак девори юқорида айтилганидек қадимги Бухоро воҳасидаги шаҳар-қишлоқларни ўраб олган мудофаа девори. Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асаридаги маълумотга кўра, Канпирак девори 782 – 831 йилларда қурилган. Араб тарихчиси ва сайёҳи Масъудий (956 йил вафот этган)нинг ёзишича, Канпирак девори қадимги Суғд подшолари замонида (V – VI асрлар) бино қилинган. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Наршахий маълумоти бу деворнинг қайта тикланган даврига тўғри келади. Канпирак девори харобаларини археологик жиҳатдан ўрганиш ёзма манбалардаги маълумотни тўла тасдиқлади. Масъудий хабар қилган дастлабки кўҳна девор Наршахий ёзган Канпирак деворига қараганда анча кичик майдонни эгаллаган. У сунъий марза ҳолда сақланган. Бу деворнинг узунлиги 336 км бўлган.
Қадимги Суғд воҳасини ўраб олган иккинчи Канпирак девори VIII аср охири – IX аср бошларида бино қилинган бўлиб, унинг узунлиги 120 км. Учинчи Канпирак девори қадимги Усрушона воҳасини ўраб олган. Бу деворлар сунъий кўтарма ҳолда сақланган. Тўртинчи Канпирак девори қадимги Фарғона водийсининг ғарбида VIII аср охири – IX аср бошларида бино қилинган. Бешинчи Канпирак девори қадимги Тошкент воҳасини шимол тарафдан ўраган бўлиб, Хўжакентдан Сирдарёгача чўзилган.
VIII – IX асрларда Ўрта Осиёда араблар ҳукмронлиги даврида Бухоро, Суғд ва Усрушона воҳалари атрофидаги Канпирак деворлар бир-бири билан туташтирилиб, ягона мудофаа тизими вужудга келтирилган. Бу деворлар кўчманчи қабила ва элатларнинг ўтроқ деҳқончилик воҳаларига босқинчилик ва талончилик юришларига қарши тўсиқ ҳосил қилиш учун бино этилган. Уларнинг йўналиш чизиқлари Бухоро, Марказий Суғд, Усрушона, Тошкент ва Ғарбий Фарғона воҳаларининг VIII – IX асрлардаги обод ерлари чегаралари ва катта-кичиклигини аниқлашга ёрдам беради.
Бухоро Суғдига қарашли Карманадан чўл ҳудуди бўйлаб ҳозирги Когон тумани марказигача, шунингдек, шимоли-ғарб, шимол ва шимоли-шарқ томондан Бухоро воҳаси мудофаа девори билан ўраб олинган. Девор шимоли-ғарбда Варахша (Жондор тумани), ундан Субуктепа, Бўронтепа (Ромитан), Хўжақултепа (Пешкў) сарҳадлари бўйлаб ўтиб, Шофиркон канали чап қирғоғи бўйлаб ўтган ва Абу Муслимтепага бориб туташган. Шунингдек, Ҳазора дараси бўйлаб яна бир кўтарма девор Конимех воҳасини кесиб ўтган ва Кармана тумани марказида Қоратовга бориб тақалган.
Қоракўл воҳаси таркибидаги қадимги Пайкент шаҳри атрофларида мудофаа девори бўлмаган. Унинг ўрнида мудофаа қудрати оширилган кўп сонли карвонсаройлар бунёд этилган. Чорвадор қабилаларнинг босқинчилик юришлари кучайган анъанавий кузги-қишки мавсумларда Бухоро воҳаси қишлоқларидан кўплаб ёш жангчилар талончиларнинг ҳужумларига қарши туришган.
Канпирак девори йўналишининг ҳар бир фарсах (6-8 км) масофасида шаҳар ёки қишлоқлар, шунингдек, работлар бунёд этилган ва бу аҳоли манзиллари бир вақтнинг ўзида чегара қўрғонлари вазифасини ҳам бажарган. Қизилтепа тумани ҳудудида Қизилтепа шаҳар ёдгорлигидан ташқари Шаҳри Вайрон (Тавоис шаҳрининг ўрни), Оқсочтепа, Лавандоқ каби истеҳкомлар жойлашган. Шунингдек, ҳар бир қўрғон ва девор билан ўраб олинган ҳудуд учун махсус дарвозалар, қўрғонлар орасида бир чақиримдан камроқ масофада ҳарбий буржлар қурилган. Демак, Канпирак девор кўп тармоқли, қудратли мудофаа девори сифатида фаолият кўрсатган.
Канпирак девори харобаларида Н.Ф.Ситняковский, А.Ю.Якубовский, А.В.Шишкин, Х.Муҳаммедов ва бошқа археологлар томонидан ўтказилган тадқиқотларда деворнинг ҳозирги Қизилтепа туманидан ўтувчи қисмида қуйидаги натижаларга келинди:
– иншоотнинг таг замини шағал аралашган тупроқдан иборат бўлиб, эни 13 метр эканлиги;
– девор асосан пахсадан, айрим жойлари қисман тўғри тўртбурчак шаклидаги йирик ҳажмли хом ғиштлардан кўтарилганлиги;
– девор қурилиши ҳақиқатан икки босқичда амалга оширилгани;
– иккинчи босқичда ҳам айрим ўзгаришларни ҳисобга олмаганда аввалги ўрнида сақлаб қолингани аниқланган.
Сўнгги йиллардаги археологик тадқиқиотлар девор қурилишининг илк босқичи – V асрнинг охири ва VI асрнинг биринчи ярми билан боғлиқлигини исботлади.
Милодий эранинг V асрида Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон, Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистоннинг катта қисмида қудратли Эфталийлар давлати ташкил топади. Бу давлат манбаларда Оқ хуннлар давлати деб ҳам айтилади. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, эфталийлар Сирдарё водийсида истиқомат қилган, дастлабки ҳаёти кўчманчи чорвадор қабила тарзида бўлган, кейинчалик жануб томонга йўналишган. Бу давлатга эфталийлар, эфталитлар, хайталлар, абдаллар, йе-да каби турли номлар билан айтилган Эфталийлар қабилалари иттифоқи асос солган. 420-579 йилларда фаолият кўрсатган Эфталийлар туркий давлатининг пойтахти аввал Бухоро яқинидаги Пойкенд ва Варахша шаҳарлари, сўнгра Ҳиндистондаги Шакала шаҳри (ҳозирги Сиалкат) бўлган.
VI асрнинг бошлари ва ўрталарида Эфталийлар давлати учун энг катта хавф Эрон Сосонийлар давлати ва Буюк Турк хоқонлиги томонидан солинмоқда эди. Айнан шу сабаблар Канпирак девори қурилишига туртки бўлган. Милодий эранинг 563-567 йиллари орасида Бухоро остонасида турклар билан эфталийлар ўртасидаги жангда эфталийлар мағлубиятга учраган ва Эфталийлар давлати 579 йилда бутунлай барҳам топган.
Канпирак девор Бухоронинг V-VI асрлардаги чегараларини аниқлаб берувчи ягона иншоот сифатида қадрланади. Бу улкан ҳудуд ўша даврда энг анъанавий, мумтоз давлатчилик куртаклари мавжуд бўлган йирик маданий ўлка сифатида фаолият кўрсатган.
Турк ҳоқонлиги даврида деворнинг аввалги мавқеи йўқолган. Гарчанд ҳоқонликнинг зодагонлар қисми чўл-дашт ҳудудларида яшаган бўлса-да, ҳоқонлик маҳаллий суғдий аҳоли ҳамда кўчманчилар ўртасида тинчлик, ҳамжиҳатлик алоқаларини ўрнатиш, савдо-сотиқни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган. Ҳоқонлик даврида ҳозирги Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудидаги 15га яқин катта-кичик давлатлар мустақиллиги чекланган, улар ҳоқонликка расман бўйсиндирилиб, йиллик бож-хирожлар тўлаттирилган. Мазкур кичик давлатлар (Бухорхудотлар подшолиги, Вардонхудотлар подшолиги, Самарқанд Суғди ва бошқалар) Суғд конфедерацияси бўлиб уюшган ва Буюк Турк хоқонлиги таркибига кирган. Хоқонлик савдо-сотиқдан, айниқса, ипак савдосидан катта фойда кўргани учун Суғд савдогарларига катта имкониятлар яратган, уларга дунёнинг энг узоқ ўлкаларида ҳам савдо манзилгоҳлари қурдириб берган. Бу ҳолат Канпирак девор аҳамиятини янада йўқотган ва у харобага айлана бошлаган.
VII аср охирги чораги ва VIII аср бошларида Турон ҳудудига яна бир сиёсий куч тажовуз қила бошлади. Бу - араб босқинчиларининг истилочилик юришлари эди. Хуросон ноиби Қутайба ибн Муслим (660-715)нинг биринчи юришларидан сўнг Мовароуннаҳр, жумладан, Бухоро (Ғарбий Суғд) ҳам VIII аср бошларида босиб олинади ва аҳолини исломлаштириш бошланади. Бу даврда исломга кирган маданий воҳа аҳолиси ва исломни қабул қилмаган чўл-дашт кўчманчи аҳолиси ўртасида қарама-қаршилик кучайиб Канпирак деворга яна эҳтиёж туғилади ва у қайта тикланади.
819 йилда Мовароуннаҳр ва Хуросонда сомонийлар сулоласи ҳокимият тепасига келади. Араб халифалигидан мустақил равишда фаолият кўрсатган Сомонийлар давлатига 874 йилда Исмоил Сомоний асос солган. Бу давлат ўзининг қудрати, маънавий-маърифий ҳаётдаги тараққиёти билан машҳур бўлган. Сомонийлар давлатининг асосчиси амир Исмоил Сомоний «То мен тирик эканман, Бухоро вилоятининг девори мен бўламан» деган ва шу даврдан бошлаб Канпирак девор ўз аҳамиятини тамоман йўқотган.
Канпирак девор ўзбек халқи аждодларининг қаҳрамонона тарихи ҳисобланади. Уни билиш, ардоқлаш, фарзандларимизга етказиш, сақланиб қолган қисмини йўқотмаслик биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Qiziltepa tumanining shimoli-sharqiy, janubi-g’arb tomonidagi mavzelarda er sathi tepasidan aniq-ravshan ko’rinib turuvchi, uzoq masofalarga cho’zilib ketgan sun’iy tuproqqo’rg’on qoldiqlari yastanib yotibti.
Bu inshoot Karmana tumani markazi chegarasidagi Qoratoq o’ngirlaridan boshlanib, Zarafshonning chap qirg’og’i bo’ylab, sharq-g’arb tomonga yo’nalgan. Abu Muslim kanalining chap qirg’og’i bo’ylab, tuman markazidagi Qiziltepa yodgorligi tomon yo’nalishini davom ettiradi va undan janubi-g’arbga, so’ngra janubga yo’nalib, Kogon tumanining janubi-sharq qismida o’z nihoyasiga etadi.
Mahalliy aholi tilida ushbu mahobatli sun’iy qurilish istehkomi “Kampirdevol” deb ataladi. O’rta Osiyo mudofaa istehkomlari me’morchiligining nodir namunasi hisoblangan bu inshoot tarixi Buhoro vohasi halqlari tarixi bilan chambarchas bog’liq bo’lib, arheologlar va tarixchilar tomonidan u “voha devori” deb atalgan. Kanpirak devori nafaqat alohida joylashgan bir turkum shahar va qishloqlar mudofaasi uchun, balki ulkan madaniy hudud, butun bir voha mudofaasi maqsadlari yo’lida hizmat qilgan. U o’zining me’moriy-qurilish usullari bilan jahonga mashhur Buyuk Hitoy devorini eslatadi. Samarqand shaqri va uning tevarak-atrofini o’rab turgan qiyomat devori (Devori qiyomat) ham unga o’xshashdir.
Hozirgi paytda O’zbekiston tarixi fanida Kanpir devor (Devori kanpirak) atamasi O’rta Osiyoda dehqonchilik vohalarini ko’chmanchilar hujumidan himoya qilish maqsadida barpo etilgan mudofaa inshootlari tizimini anglatadi. “Kanpir devor” so’zining ma’nosi qazilgan choh demakdir. Talaffuzda “n” bilan “m” almashuvi kuzatiladi. “Pir” bo’g’ini esa qadimgi payrya – aylana, o’rov ma’nosida. Demak, kan(m)pir so’zining o’zi handakli devor degani. Devor so’zi kanpir so’zining tub ma’nosi unutilganda qo’shilgan.
Arxeolog va tarixchi olimlar O’tkir Alimov va Mirsodiq Ishoqovning fikricha, ilk o’rta asrlarda mintaqada Buhoro vohasidan tashqari to’rtta Kanpirak devori mavjud bo’lgan. Birinchi Kanpirak devori yuqorida aytilganidek qadimgi Buhoro vohasidagi shahar-qishloqlarni o’rab olgan mudofaa devori. Narshahiyning “Buhoro tarixi” asaridagi ma’lumotga ko’ra, Kanpirak devori 782 – 831 yillarda qurilgan. Arab tarixchisi va sayyohi Mas’udiy (956 yil vafot etgan)ning yozishicha, Kanpirak devori qadimgi Sug’d podsholari zamonida (V – VI asrlar) bino qilingan. Shuni ta’kidlab o’tish kerakki, Narshahiy ma’lumoti bu devorning qayta tiklangan davriga to’g’ri keladi. Kanpirak devori harobalarini arheologik jihatdan o’rganish yozma manbalardagi ma’lumotni to’la tasdiqladi. Mas’udiy habar qilgan dastlabki ko’hna devor Narshahiy yozgan Kanpirak devoriga qaraganda ancha kichik maydonni egallagan. U sun’iy marza qolda saqlangan. Bu devorning uzunligi 336 km bo’lgan.
Qadimgi Sug’d vohasini o’rab olgan ikkinchi Kanpirak devori VIII asr ohiri – IX asr boshlarida bino qilingan bo’lib, uning uzunligi 120 km. Uchinchi Kanpirak devori qadimgi Usrushona vohasini o’rab olgan. Bu devorlar sun’iy ko’tarma holda saqlangan. To’rtinchi Kanpirak devori qadimgi Farg’ona vodiysining ?arbida VIII asr ohiri – IX asr boshlarida bino qilingan. Beshinchi Kanpirak devori qadimgi Toshkent vohasini shimol tarafdan o’ragan bo’lib, Ho’jakentdan Sirdaryogacha cho’zilgan.VIII – IX asrlarda O’rta Osiyoda arablar hukmronligi davrida Buhoro, Sug’d va Usrushona vohalari atrofidagi Kanpirak devorlar bir-biri bilan tutashtirilib, yagona mudofaa tizimi vujudga keltirilgan. Bu devorlar ko’chmanchi qabila va elatlarning o’troq dehqonchilik vohalariga bosqinchilik va talonchilik yurishlariga qarshi to’siq hosil qilish uchun bino etilgan. Ularning yo’nalish chiziqlari Buhoro, Markaziy Sug’d, Usrushona, Toshkent va G’arbiy Farg’ona vohalarining VIII – IX asrlardagi obod erlari chegaralari va katta-kichikligini aniqlashga yordam beradi.
Buxoro Sug’diga qarashli Karmanadan cho’l hududi bo’ylab hozirgi Kogon tumani markazigacha, shuningdek, shimoli-g’arb, shimol va shimoli-sharg’ tomondan Buhoro vohasi mudofaa devori bilan o’rab olingan. Devor shimoli-g’arbda Varahsha (Jondor tumani), undan Subuktepa, Bo’rontepa (Romitan), Ho’jasultepa (Peshko’) sarhadlari bo’ylab o’tib, Shofirkon kanali chap qirg’og’i bo’ylab o’tgan va Abu Muslimtepaga borib tutashgan. Shuningdek, hazora darasi bo’ylab yana bir ko’tarma devor Konimeh vohasini kesib o’tgan va Karmana tumani markazida Qoratovga borib taqalgan.
Qorako’l vohasi tarkibidagi qadimgi Paykent shahri atroflarida mudofaa devori bo’lmagan. Uning o’rnida mudofaa qudrati oshirilgan ko’p sonli karvonsaroylar bunyod etilgan. Chorvador qabilalarning bosqinchilik yurishlari kuchaygan an’anaviy kuzgi-qishki mavsumlarda Buhoro vohasi qishloqlaridan ko’plab yosh jangchilar talonchilarning hujumlariga qarshi turishgan.
`Kanpirak devori yo’nalishining har bir farsah (6-8 km) masofasida shahar yoki qishloqlar, shuningdek, rabotlar bunyod etilgan va bu aholi manzillari bir vaqtning o’zida chegara qo’rg’onlari vazifasini ham bajargan. Qiziltepa tumani hududida Qiziltepa shahar yodgorligidan tashqari SHaqri Vayron (Tavois shahrining o’rni), Oqsochtepa, Lavandoq kabi istehkomlar joylashgan. Shuningdek, har bir qo’rg’on va devor bilan o’rab olingan hudud uchun mahsus darvozalar, qo’rg’onlar orasida bir chaqirimdan kamroq masofada harbiy burjlar qurilgan. Demak, Kanpirak devor ko’p tarmoqli, qudratli mudofaa devori sifatida faoliyat ko’rsatgan.
Kanpirak devori harobalarida N.F.Sitnyakovskiy, A.YU.Yakubovskiy, A.V.Shishkin, H.Muhammedov va boshqa arheologlar tomonidan o’tkazilgan tadqiqotlarda devorning hozirgi Qiziltepa tumanidan o’tuvchi qismida quyidagi natijalarga kelindi:
- inshootning tag zamini shahal aralashgan tuproqdan iborat bo’lib, eni 13 metr ekanligi;
- devor asosan pahsadan, ayrim joylari qisman to’g’ri to’rtburchak shaklidagi yirik hajmli hom g’ishtlardan ko’tarilganligi;
- devor qurilishi haqitatan ikki bosqichda amalga oshirilgani;
- ikkinchi bosqichda ham ayrim o’zgarishlarni hisobga olmaganda avvalgi o’rnida saqlab qolingani aniqlangan.
So’nggi yillardagi arheologik tadqiqiotlar devor qurilishining ilk bosqichi – V asrning ohiri va VI asrning birinchi yarmi bilan bog’liqligini isbotladi.
Milodiy eraning V asrida O’rta Osiyo, SHarqiy Turkiston, Afg’oniston va Shimoliy Hindistonning katta qismida qudratli Eftaliylar davlati tashkil topadi. Bu davlat manbalarda Oq hunnlar davlati deb ham aytiladi. Ko’pchilik tadqiqotchilarning fikricha, eftaliylar Sirdaryo vodiysida istiqomat qilgan, dastlabki hayoti ko’chmanchi chorvador qabila tarzida bo’lgan, keyinchalik janub tomonga yo’nalishgan. Bu davlatga eftaliylar, eftalitlar, haytallar, abdallar, ye-da kabi turli nomlar bilan aytilgan Eftaliylar qabilalari ittifoqi asos solgan. 420-579 yillarda faoliyat ko’rsatgan Eftaliylar turkiy davlatining poytahti avval Buhoro yaqinidagi Poykend va Varahsha shaharlari, so’ngra Hindistondagi SHakala shahri (hozirgi Sialkat) bo’lgan. VI asrning boshlari va o’rtalarida Eftaliylar davlati uchun eng katta havf Eron Sosoniylar davlati va Buyuk Turk hoqonligi tomonidan solinmoqda edi. Aynan shu sabablar Kanpirak devori qurilishiga turtki bo’lgan. Milodiy eraning 563-567 yillari orasida Buhoro ostonasida turklar bilan eftaliylar o’rtasidagi jangda eftaliylar maqlubiyatga uchragan va Eftaliylar davlati 579 yilda butunlay barham topgan.
Kanpirak devor Buhoroning V-VI asrlardagi chegaralarini aniqlab beruvchi yagona inshoot sifatida qadrlanadi. Bu ulkan hudud o’sha davrda eng an’anaviy, mumtoz davlatchilik kurtaklari mavjud bo’lgan yirik madaniy o’lka sifatida faoliyat ko’rsatgan.
Turk hoqonligi davrida devorning avvalgi mavzei yo’qolgan. Garchand hoqonlikning zodagonlar qismi cho’l-dasht hududlarida yashagan bo’lsa-da, hoqonlik mahalliy suddiy aholi hamda ko’chmanchilar o’rtasida tinchlik, hamjihatlik aloqalarini o’rnatish, savdo-sotiqni rivojlantirishdan manfaatdor bo’lgan. hoqonlik davrida hozirgi O’zbekiston va O’rta Osiyo hududidagi 15ga yaqin katta-kichik davlatlar mustaqilligi cheklangan, ular hoqonlikka rasman bo’ysindirilib, yillik boj-hirojlar to’lattirilgan. Mazkur kichik davlatlar (Buhorhudotlar podsholigi, Vardonhudotlar podsholigi, Samarqand Sug’di va boshqalar) Sug’d konfederatsiyasi bo’lib uyushgan va Buyuk Turk hoqonligi tarkibiga kirgan. Hoqonlik savdo-sotiqdan, ayniqsa, ipak savdosidan katta foyda ko’rgani uchun Sug’d savdogarlariga katta imkoniyatlar yaratgan, ularga dunyoning eng uzoq o’lkalarida ham savdo manzilgohlari qurdirib bergan. Bu holat Kanpirak devor ahamiyatini yanada yo’qotgan va u harobaga aylana boshlagan.
VII asr ohirgi choragi va VIII asr boshlarida Turon hududiga yana bir siyosiy kuch tajovuz qila boshladi. Bu – arab bosqinchilarining istilochilik yurishlari edi. Huroson noibi qutayba ibn Muslim (660-715)ning birinchi yurishlaridan so’ng Movarounnahr, jumladan, Buhoro (harbiy Sug’d) ham VIII asr boshlarida bosib olinadi va aholini islomlashtirish boshlanadi. Bu davrda islomga kirgan madaniy voha aholisi va islomni qabul qilmagan cho’l-dasht ko’chmanchi aholisi o’rtasida qarama-qarshilik kuchayib Kanpirak devorga yana ehtiyoj tug’iladi va u qayta tiklanadi.
819 yilda Movarounnahr va Hurosonda somoniylar sulolasi hokimiyat tepasiga keladi. Arab halifaligidan mustaqil ravishda faoliyat ko’rsatgan Somoniylar davlatiga 874 yilda Ismoil Somoniy asos solgan. Bu davlat o’zining qudrati, ma’naviy-ma’rifiy hayotdagi taraqqiyoti bilan mashhur bo’lgan. Somoniylar davlatining asoschisi amir Ismoil Somoniy «To men tirik ekanman, Buxoro viloyatining devori men bo’laman» degan va shu davrdan boshlab Kanpirak devor o’z ahamiyatini tamoman yo’qotgan.
Kanpirak devor o’zbek halqi ajdodlarining qahramonona tarixi hisoblanadi. Uni bilish, ardoqlash, farzandlarimizga etkazish, saqlanib qolgan qismini yo’qotmaslik biz uchun ham qarz, ham farzdir.
Do'stlaringiz bilan baham: |