ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804 Academic Research, Uzbekistan 221 www.ares.uz фирмалари билан ҳам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Савдо ваколатхонаси
Бухоро қишлоқ хўжалигига буғ ва электр машиналарини олиб кириш, чорва
махсулотларини хом ашё сифатида эмас, балки тайёр маҳсулот сифатида чет эл
бозорига олиб чиқишга аҳамият қаратади. Бухоронинг бой табиий
бойликларидан мамлакат тараққиёти учун фойдаланишда илғор техникага эга
бўлган мамлакатларга концессия бериш масаласи муҳим ўрин тутади [5. 38-
варақ].
БХСРнинг Кавказортидаги савдо бўлимлари 1923 йил бошларида Ғарбий
Европанинг Германия, Италия, Швеция, Франция, АҚШ савдо-саноат доиралари
билан ўзаро иқтисодий алоқаларни ўрнатди.
1920-1924 йилларда мавжуд бўлган БХСР совет давлат органларининг
рухсати ва назоратида ташқи иқтисодий алоқаларни амалга оширишга мажбур
бўлган эди. 1923 йилнинг баҳор ва ёз ойларида савдо ваколатхонасининг
Европалик ҳамкорлари доираси янада кенгайди. Мазкур алоқалар совет
давлатининг ушбу давлатлар билан тузган шартномалари асосида амалга
оширилган. Бухоро маҳсулотлари хориж бозорига совет ҳукумати рухсат берган
тартибда олиб чиқилган. БХСРнинг Кавказ ортида иш юритган савдо бўлими
1923 йилнинг март-июнь ойларида Италиянинг савдо ва ишлаб чиқариш
фирмалари билан савдо муносабатларини йўлга қўйди. Триест шаҳрида
жойлашган РСФСР ташқи савдо халқ комиссарлиги вакили орқали итальян савдо
фирмалари билан БХСРнинг Кавказортидаги савдо бўлими ўртасида ҳамкорлик
ўрнатилди. Триестга юборилган маҳсулотлар ичида қўй ичаклари муҳим ўрин
тутган эди. 1923 йилнинг март ойида 164 512 дона ёки 740 пуд қўй ичаклари
италиялик савдо ҳамкорларига етказиб берилди [6. 45-варақ]. БХСРнинг
Кавказортидаги савдо бўлими Италияга қўй ичакларини чиқариш масаласида
РСФСР ташқи савдо халқ комиссарлигининг Шарқий савдо синдикати орқали
амалга оширган эди [7. 36-варақ].
1923 йлнинг 24 майда Италиянинг Мундус акциядорлик жамиятига 5920
кг, шу йилнинг 15 июнда 3096 кг ишлов берилган қўй ичаклари жўнатилди [8.
47-варақ]. БХСР савдо бўлимига тегишли бўлган қўй ичаклари Италиянинг
Генуя шаҳрида жойлашган “Таке Сукра” акциядорлик жамиятининг
параходлари орқали етказиб берилган [9. 94- варақ].
1923 йил бошларида Кавказортида фаолият юритган савдо бўлимларининг
хорижий мамлакатлар савдо ва ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик
алоқалари доираси кенгайди. Бу даврда Бухоро халқ хўжалигига хориж
техникасини ва капиталини олиб киришга муҳим вазифа сифатида қаралди.
БХСРнинг Кавказортида фаолият юритган савдо ваколатхонасининг Италия