Бухоро давлат университети


расм. Хизматлар соҳасини инновацион фаолиятини рағбатлантирувчи давлат ва хусусий шерикликнинг инновацион



Download 186,28 Kb.
bet12/15
Sana14.07.2022
Hajmi186,28 Kb.
#797453
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Автореферат Д.Б.Ўроқова 24-28 betlar kerak xorijiy turistlar deb boshlanadi

расм. Хизматлар соҳасини инновацион фаолиятини рағбатлантирувчи давлат ва хусусий шерикликнинг инновацион


механизми 44





44 Муаллиф томонидан тузилган

Фикримизча, кейинги йилларда мамлакатимизга хорижий туристлар оқими ҳажмини оширишда давлат ва хусусий шерикликнинг инновацион механизмини ишлаб чиқиш лозим бўлади (8-расмга қаранг). Бунда туризм соҳасини ривожлантиришнинг жаҳон амалиётига асосланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Жумладан, туристлар учун яшаш ва овқатланиш хизматларини кўрсатишда «Ўзбекистон миллий меҳмонхоналар тизими»ни шакллантириш мақсадга мувофиқ. Бундай меҳмонхоналар тизимини шакллантиришда Испания амалиётидан (83 та меҳмонхоналардан ташкил топган «Paradores» тизими) фойдаланган ҳолда улар ўртасида кооперациялашув жараёнларини чуқурлаштириш лозим. Шунингдек, мазкур тизимни «Ақлли меҳмонхона» тамойили асосида туристлар учун юқори сифатли хизматлар кўрсатиш технологияларини ишлаб чиқиш лозим бўлади.
Шунингдек, 8-расмда таклиф этилаётган хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича давлат ва хусусий шерикликнинг инновацион механизмини туристлар серқатнов ҳудудларда «Free-Zone»ларни ташкил этиш лозим бўлади. Жумладан, эркин савдо (дюти фри), солиқдан озод ҳудудлар (такс фри), бепул Wi-Fi ҳудудлар сонини кўпайтириш туристлар учун бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади. Туристларга транспорт хизматларини кўрсатишда ҳам ҳайдовчиларнинг хорижий тилни билиши талаб этилиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, хорижий туристлар учун мўлжалланган автобус, микро-автобус ва таксиларда ҳам бепул Wi-Fi хизматини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Жумладан, тaклиф этилaётгaн xизмaтлap кўpcaтиш coҳacини pивoжлaнтиpиш бўйичa дaвлaт вa xуcуcий шepикликнинг иннoвaциoн мexaнизмини асосида мамлакатимизда туристларга мехмонхона хизматларини кўрсатишда Испания мамлакатида бўлгани сингари инновацион хизмат кўрсатиш турларидан «Interactive TV System», «Energy Management System», «Connectivity Panel», «Radio Frequency Identification (RFID)» кабиларда мамлакатимиз амалиётида ижодий қўллаш мумкин ҳисобланади.
Таклиф этилаётган хизматлар соҳасини инновацион фаолиятини рағбатлантирувчи давлат ва хусусий шерикликнинг инновацион механизмининг амал қилиш хусусиятлари қуйидагиларда ўз аксини топади:

  • хизмат кўрсатувчи иқтисодий субъектларнинг ўз фаолиятига инновацион лойиҳаларни жорий этишини молиялаштиришда давлат томонидан субсидиялар ажратиш;

  • инновацион хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар учун имтиёзлар жорий этиш;

  • юқори инновацион самарадорликка эга бўлган хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш;

  • инновацион самарадорлиги паст бўлган корхоналар кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида давлат томонидан инновацион грантлар танловларини эълон қилиш ва бу турдаги корхоналарга имтиёзли асосда молиявий ресурслар ажратиш;

  • хизматлар кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга оширилишида давлат ва махаллий бошқарув

органлари билан биргаликда хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи иқтисодий субъектлар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ўзекистон Республикаси Президентининг «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4095-сон Қарори мамлакатимизда туризм тармоғини ривожлантириш, шу жумладан бугунги кун стандартлари ва талабларига жавоб берадиган замонавий меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситаларини (мехмонхоналар) қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, республикада меҳмонхона хўжалигини ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга қартилган бўлиб, 2019-2021 йилларда республика ҳудудлари кесимида меҳмонхоналар қуриш бўйича мақсадли параметрлар қабул қилинган.45 Ишлаб чиқилган мақсадли параметрлар ҳисобига 2021 йил охирига қадар мамлакатимизда жами меҳмонхоналар сонини 2018 йилга нисбатан 2,7 мартага оширган ҳолда, 886 тадан 2 394 тага етказиш бўйича давлат дастури қабул қилинган. Шунингдек, мазкур дастур доирасида меҳмонхоналардаги хоналар сонини 2,5 мартага ошириш имконияти яратилиб, 19 832 тадан 50 044 тага етказилди (3-жадвалга қаранг).

Download 186,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish