Бухоро давлат университети психология кафедраси



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/30
Sana16.03.2022
Hajmi0,74 Mb.
#494563
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
boshqaruv psixologiyasi fanidan maruzalar matni

Иш ўрнини таркиби
7-жадвал 
Хар бир мажбурият ва хуқуқ бир-бири билан мувозанатли бўлиши 
керак, яни хар бир мажбурият хуқуқ асосида таминланган бўлиши лозим. 
Ишлаб чиқаришда махсулотлар етарли бўлмаса зиддиятлар келиб чиқиши 
мумкин. Иш тўҳтаб қолганда хам низолар келиб чиқади. Рахбар буни олдини 
олиш учун харакат қилиши керак. Гурух бўлиб ишланадиган жойларда бир 
ишчининг ишга келмаслиги бутун жамоага салбий тасир етиши мумкин. 
Келмаган ишчининг ўрнига бошқа ишчи ишлагиси келмайди, ”нимага мен уни 
ўрнига ишлашим керак?” “бу менинг мажбуриятимга кирмайди” каби 
талабларни қўйиши мумкин. Бундай холатда рахбар билан ишчи ўртасида 
зиддият келиб чиқиши мумкин. Хар бир рахбар ходимларнинг бажарган ишини 
сифатига қараб мукофотга тавсия қилиши керак. Рағбатлантириш масаласини 
ўринбосарлари билан келишган холда белгилаши лозим. Акс холда зиддият, 
низолар келиб чиқиши мумкин. қорҳонада ташкилий масулият энг мухим 
стимўл (қўзғатувчи) бўлиб ҳизмат қилади.
Иш ўринлари ўртасидаги боғлиқликни кўриб чиқадиган бўлсак, бу 
алоқалар учга бўлинади: теҳнологик, аҳборот, иерарҳик. Ташкилий -теҳнологик 
тизимда теҳнологик алоқалар ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ.
Теҳнологик алоқа кишиларнинг неча йилдан буён ишлаётганига, ҳулқ-атвор 
психологиясига, малакасига боғлиқ. зиддиятни келиб чиқишига сабаб бўлувчи 
омиллардан бири-бу битта ходимга бир неча бошлиқларнинг кўрсатма 
беришларидир. Оқибатда ходим кимни кўрсатмасини бажаришни билмай 
қолади. Оппонентлар бу ерда рахбарлардир. Жамоада ходимлар қанчалик кам 
бўлса рахбар улар билан низога бормай ишлай олади. Жамоа азолари кўп бўлса, 
рахбар фақат шароитни яратиш билан боғлиқ вазифаларнигина бажаради. 
Чунки ходимлар билан бевосита мулоқотда бўлиш имконияти бўлмайди.
Рахбар қўл остидаги ўринбосарлар қанчалик кўп бўлса, уларнинг хар бири 
бошлиқнинг кўзига камроқ кўринишга харакат қиладилар. Чунки рахбар уларни 
хаотик (тартибсиз) бошқаради. Айрим рахбарлар барча ишни, хатто 
vazifalar
vositalar 
majburiyatlar
huquq 
masuliyat 
hokimlik 


- 65 - 
бошқарувни хам ўринбосарларига топшириб қўяди. Ўзи масулиятдан қочиб 
юради. Лекин бундай усулда иш олиб борилса зиддиятлар келиб чиқиши 
мумкин.
Зиддиятнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи манбалардан бири- бу 
бошқарувда вазифаларнинг тўғри, аниқ тақсимланмаганлигидир.
Ташкилий-теҳнологик ва иқтисодий ҳизматлар ўртасидаги ўзаро 
муносабатларни учта типини ажратиш мумкин: 
1. Ташкилий-теҳнологик мақсад устуворлиги. Масалан, бош мухандис, 
директор ўринбосари каби лавозимдагиларда бу устуворлик кучли бўлади.
2. Устуворлик иқтисодий тизимда хам бўлади. Чунки барча ташкилотлар 
иқтисод асосида кўрилади.Масалан, артеллар, ҳўсўсий ишлаб чиқариш, 
кооперативлар.
3. Ташкилий-теҳнологик ва иқтисодий мақсадлар тенг хуқуқли бўлиши 
керак. Агар бири(бош економист) иккинчиси(бош мухандис)нинг устидан 
бошлиқ бўлиб қолса зиддият келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун бу 
лавозимлар тенг хуқуқли бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Ижтимоий психологияда расмий бўлмаган гурухлар хам мавжуд. Бундай 
гурухдаги кишилар бир-бирлари билан жуда уюшган бўладилар. Чунки 
уларнинг характерлари, қизиқишлари бир-бирларига мос келади. Бундай 
норасмий гурухлар танаффус пайтларида шаклланади. Улар бирга чой 
ичадилар, бир-бирлари билан ўзаро мунозара қиладилар, нуқтаи назарларини 
билдирадилар, латифалар айтадилар. 7-8 кишидан иборат уюшма мулоқот 
орқали бирлашади. Натижада норасмий гурух пайдо бўлади. Шундай гурухлар 
байрам концертларидан аввал, дам олиш зоналарида, кечқурун уйда 
тўпланилганда ўз-ўзидан ташкил қилинади. Инсонда хиссий ва вақтинчалик 
имконият чэгараланган. Шунинг учун киши фақат 7-8 киши билан биргаликда 
мулоқотда бўла олади. Шунинг учун катта жамоада рахбар билан ходимлар 
ўртасида зиддиятлар тез келиб чиқади. Норасмий гурух ташкилотнинг 
ижтимоий-психологик таркибининг бир қисмини ташкил қилади. Норасмий 
гурух азоларига жуда кучли тасир кўрсатади. Норасмий гурух азоси рахбардан 
хам гурух азоларидан хам бир ҳил хатти-харакатни куца зиддият келиб 
чиқмайди. Агар рахбар бошқа талаб, гурух азолари бошқа талаб қўйсалар 
низолар келиб чиқиши мумкин. Жамоанинг рухий мухити бузилиши мумкин. 
Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, гурух азоларининг ижобий 
муносабати энг яхши мукофотдан хам яхшироқ экан. Огохлантириш олганга 
нисбатан гурух азоларининг хурматидан қолиш ёмонроқ экан. Гурух қанчалик 
уюшган бўлса, рахбар билан зиддиятга бориш шунчалик узоқлашади. Чунки 
гурух азосини жамоа бир тан бўлиб химоя қилади. Демак, рахбар алохида 
одамни эмас, балки бўтун бир гурухни бошқариши керак. Гурухнинг 
билимисиз рахбар шу жамоани бошқариши қийин бўлади. Демак, норасмий 
гурухлар доимо ривожланиб, чуқурлашиб бораверади. Чунки уни туғдирадиган 
шароитлар-бу 
кишиларнинг 
қизиқишлари, 
қарашлари, 
бир-бирларини 


- 66 - 
тушунишларидир. Гурухда кишиларнинг маданият даражаси бир ҳил бўлса, 
бундай гурух референт (уюшган) гурухга айланиб боради. Референт гурухдаги 
кишиларда бир-бирларига нисбатан аттракция (ўзига жалб қила олиш), 
симпатия (ёқтириш) тез шаклланади

Гурухга янги келган шахсни гурух яхши кутиб олмаса, қарашлари тўғри 
келмаса зиддият келиб чиқади. Мулоқотни барқарорлаштириш хисобига 
гурухдаги низолар бартараф қилинади. Гурухнинг ўз қонун-қоидалари мавжуд 
бўлади. Гурух азолари унга албатта бўйсунишлари керак. Акс холда зиддият 
келиб чиқиши мумкин. Гурухдаги норма ва қоидалар шахснинг шу гурухда ўз 
ўрнини топишига, мавқени эгаллашига ёрдам беради. Ҳулоса қилиб айтганда, 
рахбарлар гурух азоларининг фикри билан хисоблашишлари, гурухнинг 
фикрини қўллаб-қувватлашлари лозим. Шундагина жамоада рухий мухит 
яхшиланади, зиддиятлар камаяди. 
Хар бир гурух ичидан лидерлар(етакчи) етилиб чиқади. Рахбар юқоридан 
буйруқ асосида тасдиқланадиган администратор бўлса, лидерлар норасмий 
бошлиқ хисобланади. Гурух азолари мана шу норасмий лидернинг айтганини 
қилади. Ундан барча ишларга рахбарлик қилишини, маслахат беришини кутади. 
Шунинг учун жамоанинг тайинланган рахбари жамоа ичидан етилиб чиққан 
лидер билан хамқорликда иш олиб бориши лозим. Норасмий лидерлар ишда 
бошқа, балиқ овлагани борганда бошқа, ташкилий ишларда бошқа бўлиши 
мумкин. Демак, битта гурух ичида бир неча норасмий лидерлар бўлиши 
мумкин. Рахбар мана шу лидерлар орқали гурух аоларига тасир қилиши осон 
бўлади. Лидер билан рахбар доимо биргаликда харакат қилишлари яхши 
натижаларга олиб келади. Лекин айрим холларда лидер билан рахбарнинг 
хамқорлиги қарама-қарши фикрга айланиши мумкин. Улар узоқ вақт дўстона 
муносабатни амалга ошира олмайдилар. Чунки рахбар доим хам гурухнинг 
талабини бажаравермайди. Ёки аксинча, рахбарнинг талабини хар доим гурух 
азолари бажаравермайди. Шунда зиддиятлар келиб чиқади. Бу низони бартараф 
қилиш учун яна лидер харакат қилиши лозим. У рахбар билан гурух азоларини 
келиштириши керак. Айрим холларда эса лидер мамурий ишларга аралашиб 
кетиши, рахбар гурух азоларининг ички ишларига аралашиб кетиши мумкин. 
Норасмий лидер гурух азоларининг қизиқишларини химоя қилса, рахбар 
ташкилотнинг манфаатини химоя қилади. Ташкилот манфаати билан азолар 
манфаати хар доим хам тўғри келавермайди. Ташкилий-теҳнологик ва 
иқтисодий тизимлар бир-бирига доим хам тўғри келавермайди. Жамоа азолари 
биргаликда бажараётган ишларини ўзларининг шахсий ишларидек бажарсалар 
кейин жамоанинг иши яхши самара беради.
Шахсда туғиладиган зиддият мақсадга тўғри йўналтирилган бўлса ўз 
самарасини беради. Мақсадли зиддият бир неча босқичдан иборат бўлади. 
Биринчи босқичда зиддият шахсий мақсад асосида келиб чиқади. Иккинчи 
босқичда зиддиятли вазиятнинг мақсадини тузатган холда айрим қисмлари 
тахлил қилинади. Зиддиятни келтириб чиқарувчи ташкилотчиси бўлади. 


- 67 - 
Зиддиятда мақсадга йўналтирилган хатти-харакатлар туғилади. Мақсад 
ишончли бўлмаса у кучини йўқотади. Турли мақсадлар ўзининг ютуғи учун 
турли усулларни талаб қилади. Шунингдек, ишончли бўлмаган мақсад - 
“декларатив мақсад” дир. Масалан, бир нарсани талаб қилиб бошқа нарса кўзда 
тутилади. Шахс низони келтириб чиқараётган пайтда ҳудди бошқаларни 
манфаатини кўзлаб харакат қилаётгандек кўрсатади ўзини, аслида эса ўзини 
манфаатини кўзлайди. Низодаги хатти-харакатлар фақат мақсадга қаратилган 
бўлмасдан, реалистик табиатга эга бўлади. Интеллект даражаси, ишлаб чиқариш 
муаммоси бўйича билим айни пайтдаги зиддиятни хал қилиш учун вазиятни 
тўғри кўриш кафолатини бермайди. Шахс зиддиятга бораётганида 
англанилмаган мотивлар асосида хатти-харакат қилиши мумкин. Демак, шахс 
низо туғилаётган пайтда ўзининг аниқ мақсадига ва англанилган 
мотивларига(асоси) эга бўлиши зарур. Зиддиятларни бартараф қилиш учун ўз 
шахсий манфаатинигина кўзламасдан, бўтун жамоани манфаатини кўзлаб иш 
олиб бориш лозим. Идеал “мен”имиз хеч қачон реал “мен”имиз билан тўғри 
келавермайди.
Зиддиятли вазиятнинг обектив режасини идрок қилиш. Зиддиятни 
бартараф қилаётганда чэгарани хис қила билиш керак. Яни “кутиш” ва “харакат 
қилиш” орасидаги чэгарани аниқлаш кўникмаси бўлиши зарур. 
Ўз-ўзига бахо беришнинг паст бўлиши пассив бўлишга олиб келади: 
аслида у воқеаларга фаол ёндоша олиши, атрофдагилар кутаётган ҳулқ-атворни 
намоён қила билиши зарур. Оппонент учун ўзига юқори бахо бериш зиддиятли 
вазиятни тўғри идрок қилаолмасликка, тез ва осон ғалабага еришишни кутишга 
олиб келса, ўзига паст бахо бериш вазиятнинг мураккаблигини кўчайтириб 
идрок қилиш, муваффақиятга еришишга ишонмаслик, зиддиятдан келиб 
чиқадиган салбий оқибатидан химояланишга олиб келади.
Иш усулларини танлаш. Ўзига юқори бахо берадиган оппонент зиддиятли 
вазиятда ишонч билан, қатий туриб ўзининг нуқтаи назарини баён қилади. 
Ўзига паст бахо берадиган оппонент эса ўзини химоя қилишга харакат қилади. 
Ўзига юқори бахо берадиган оппонент егоистик (лавозимидан ажраб қолишдан 
қўрқиш, моддий манфаатдорлик, ўзининг хавфсизлигини сақлаб қолиш) 
мотивларини асосий ўринга қуйган холда харакат қилади. Унинг усуллари
мақсадга эмас, оппонент шахсига қарши йўналтирилган бўлади. Зиддиятли 
вазиятда оппонентларда, айниқса ўзига паст бахо берадиган кишида қўрқув 
хисси пайдо бўлади. Натижада у осонгина чекинади. Оппонент касал бўлиб 
қолиши хам мумкин.
Келишувчанлик муносабати. Бу сўзнинг маноси ўзаро чекинишга рози 
бўлиш деганидир. Зиддиятнинг мақсадига келишувчанлик йўли билан қисман 
еришиш мумкин. Мақсадга еришиш имкониятлари тўла йўқолган бўлса 
келишувчанлик вужудга келади.
Омадсизликка муносабат. Бундай холат зиддиятни бартараф қилаётганда 
туғилиши мумкин. Ўзига паст бахо берадиган оппонентда бундай холат содир 


- 68 - 
бўлиши мумкин. Омадсизликка конструктив муносабат хатоларни тан олиш, 
ўзининг кучсиз томонларини хис қилишда кўринади. Ўзига юқори бахо 
берадиган оппонент ютқазса хам айбни бошқа қатнашчиларга қўяди. Паст бахо 
берадиган оппонент эса ўзидан айб қидиради. Зиддиятга бораётган оппонентлар 
олдиндан ўйлаб, сухбатга тайёргарлик кўриб харакат қилишлари лозим. Акс 
холда обрўларини йўқотиб қўйишлари мумкин. Низога бораётганда нима учун 
бу низо келиб чиққанлиги, оқибати нималарга олиб келиши, қандай ютуқларга 
еришиш мумкинлигини ўйлаб харакат қилиш лозим.
Ташкилотлардаги зиддиятлар турли холларда вужудга келиши мумкин. 
Масалан, ходимлар қуйидан кайфиятлари бузилиб келса, бошқа хамкасби билан 
хам низога бориб қолиши мумкин. Ишга масулияцизлик билан ёндошилса хам 
зиддият келиб чиқиши мумкин. Шахслараро зиддиятлар вужудга келиши билан 
бартараф қилинмаса у жамоанинг барча азосига тасир қилиши мумкин. 
Низонинг бир тури фақат ташкилотгагина тааллуқли бўлиши мумкин. 
Зиддиятларнинг вазифаси тадқиқотчиларнинг диққат марказида туради. 
Хозирги кунда кишилар ўртасида умумий зиддиятлар келиб чиқишининг 
олдини олишга харакат қилиш лозим. Чунки турли бузгунчи ғоялар асосида 
“ислом”динини 
ниқоб 
қилиб 
олган 
акидапарастлар, 
есктремистлар 
кишиларимиз ўртасида адоват уруғини сочишга харакат қилмоқдалар. Хар бир 
ташкилотдаги рахбар ходимларини турли бузғунчи ғояларга ишонмаслигига 
харакат қилиши лозим.
Ташкилотдаги фаолиятни чумолилар, асаларилар харакатига ўҳшатиш 
мумкин. Лекин инсон онгли мавжудот бўлгани учун хар бир қиладиган 
харакатини аввалдан ўйлаб, аниқ бир мақсад асосида фаоллик кўрсатади. 
Зиддиятлар бўтунлай йўқ бўлиб кетмайди, балки у давом етиши, шахслараро 
муносабатларга айланиб кетиши мумкин. Аммо кишилар ташкилотнинг қонун-
қоидаларига албатта риоя қилишлари керак. Акс холда низолар келиб чиқиши 
мумкин. Шунинг учун жамоада рахбар интизомни йўлга қўйиши лозим.
Ташкилотда ички зиддиятларнинг келиб чиқишига аввало рахбар сабабчи 
бўлади. У хар бир ходимни хурмат қилиши, барча ходимни тенг кўриши, тўғри 
муносабатда бўлиши зарур. Рахбар демократик усулда жамоани бошқара олса, 
бу жамоада зиддиятлар кам пайдо бўлади. Ходимлар ўртасидаги чақимчилик, 
бир хабарни бошқача талқинда етказиш, ваҳима тарқатиш орқали хам 
зиддиятлар келиб чиқиши мумкин. 
Зиддият-бу фаолият. Кишилар зиддият орқали фаолиятда бўладилар. 
(нутқ орқали, вербал ва новербал мулоқот орқали). 
Демак, барча туғиладиган зиддиятларнинг олдини олиш, уни тезроқ 
бартараф қилиш мумкин. Бунинг учун рахбарда ташкилотчилик қобилияти 
яхши шаклланган бўлиши керак.
Хар бир нормал киши ўзгаларни тинглашга, ўз фикрини бировларга 
етказишга, яни гапиришга, фикрларини базан ёзма тарзда баён етишга туғма 
қобилиятлидай ўзини тасаввур қилади. Лекин аслида ана шу бировларни 


- 69 - 
тушуниш ва ўз фикрларимиз, ўйларимизни бировларга етказа олиш қобилияти 
бизнинг инсоний муносабатлар тизимида эканлигимизни, хар биримиз ўзимизга 
ўхшаш инсон жамиятисиз мавжуд бўла олмаслигимизни билдиради.
Мулоқотнинг тури ва шакллари турличадир. Масалан, бу фаолият 
бевосита “юзма-юз” бўлиши у ёки бу теҳник воситалар (телефон, телеграф ва 
бошқалар) орқали амалга ошириладиган; бирор профессионал фаолият 
жараёнидаги амалий ёки дўстона бўлиши; субект-субект типли (диалогик, 
шериклик) ёки субект-обектли (монологик) бўлиши мумкинлигини профессор 
В.Каримова такидлайди.
Инсоний муносабатлар ўзаро шундай тасир жараёнларики, унда 
шахслараро муносабатлар шаклланади ва намоён бўлади. Бундай жараён 
дастлаб кишилар ўртасида рўй берадиган фикрлар, хис-кечинмалар, ташвишу-
қувончлар алмашинувини назарда тутади. Кишилар мулоқотда бўлгани сари 
улар ўртасида умумийлик, ўхшашлик ва ўйғунлик каби сифатлар пайдо 
бўладики, улар бир-бирларини бир қарашда тушунадиган ёки “яримта 
жумладан”хам фикр аён бўладиган бўлиб қолади, айрим холларда эса ана 
шундай мулоқотнинг тиғизлиги тескари реакцияларни-бир-биридан чарчаш, 
гапирадиган гапнинг қолмаслиги каби вазиятни келтириб чиқаради. Масалан, 
оила мухити ва ундаги муносабатлар ана шундай тиғиз муносабатларга киради. 
Фақат бундай тиғизлик оиланинг барча азолари ўртасида эмас, унинг айрим 
азолари ўртасида бўлиши мумкин.(ота-она, қайнона-келин). 
Ўзаро муносабатларга киришаётган томонлар муносабатдан кўзлайдиган 
асосий мақсадлари- ўзаро тил топишиш, бир-бирини тушунишдир. Хар қандай 
фаолиятдан зерикиш, чарчаш мумкин, фақат киши мулоқотдан, айниқса унинг 
норасмий, самимий, бевосита шаклидан чарчамайди, яхши сухбатдошлар доимо 
манавий жихатдан рағбатлантириладилар. ҲҲИ аср бўсағасида кишининг энг 
табиий бўлган мулоқотга бўлган ехтиёжи, унинг сирларидан хабардор бўлиш ва 
ўзгаларга самарали тасир ета олишга бўлган интилиши янада ошди ва бунинг 
бир қатор сабаблари бор.
Биринчидан, аҳборотларни кўплиги айнан инсон манфаатига алоқадор 
малумотларни саралаш, у билан тўғри муносабатда бўлишни тақозо қилади. 
Аҳборот ҲҲ1 асрда энг нодир капиталга айланади ва бу ўз навбатида 
инсонларга зарур аҳборотлар ўзатилиши тезлиги ва темпини ўзгартиради. 
Иккинчидан, турли касб-фаолият сохасида ишлаётган кишилар 
гурухининг кўпайиши, улар ўртасида муносабатлар ва алоқанинг долзарблиги 
аҳборотлар тиғиз шароитда оддийгина мулоқотни эмас, балки профессионал, 
билимдонлик асосидаги мулоқотни талаб қилади.
Учинчидан, оҳирги пайтларда шундай касб-ҳунарлар сони ортдики, улар 
социономик гурух касблар деб аталиб, уларда “одам-одам” диалоги 
фаолиятнинг самарасини белгилайди. Жумладан, педагогик фаолият, бошқарув 
тизими, турли ҳил ҳизматлар, маркетинг ва бошқалар. (Каримова В. 
Психология.2002. 160-161 бетлар). 


- 70 - 
Хар бир инсоннинг ижтимоий тажрибаси, унинг инсоний қиёфаси, 
фазилатлари, хатто нуқсонлари хам мулоқот жараёнининг махсулидир. Хар 
қандай мулоқотнинг энг содда вазифаси-сухбатдошларнинг ўзаро бир-
бирларини тушунишларини таминлашдир. Бу ўзбекларда самимий салом-алик, 
сухбатдошни очиқ юз билан кутиб олишдан бошланади. Бу жихат миллий ўзига 
ҳосликка эга. Яна бир мухим вазифаси ижтимоий тажрибага асос солиш, бўлиб, 
одам боласи фақат одамлар орасида ижтимоийлашади, ўзига зарур инсоний 
хусусиятларни шакллантиради.
Мулоқотнинг яна бир мухим вазифаси-у одамни у ёки бу фаолиятга 
хозирлайди, руҳлантиради. Кишилар гурухидан узоқлашган, улар назаридан 
қолган кишининг қўли ишга бормайди. Хар қандай ёлғизлик ва мулоқотнинг 
етишмаслиги одамда мувозанацизлик, хиссиётга берилувчанлик, хадиксираш, 
хавотирланиш, ўзига ишончсизлик, ташвиш хисларини келтириб чиқаради. 
Шахснинг мулоқотга бўлган ехтиёжининг тўла қондирилиши унинг иш 
фаолиятига тасир кўрсатади. Кишилар, уларнинг борлиги, шу мухитда ўзаро 
гаплашиш имкониятининг мавжудлиги факти кўпинча одамнинг ишлаш 
қобилиятини ошираркан, айниқса, гаплашиб ўтириб қилинадиган ишлар 
одамлар ўз олдида турган хамкасбига қараб кўпроқ, тезроқ ишлашга куч ва 
қушимча ирода топади. Бу хамқорликда ўша ёнидаги одам унга ёқса, улар 
ўртасида ўзаро симпатия хисси бўлса, унда одам ишга “байрамга келгандай” 
келадиган бўлиб қолади. Шунинг учун америкалик олим Дж.Морено 
социометрик методни ишлаб чиққан эди.
Демак, мулоқот 
кишиларнинг жамиятда 
ўзаро 
хамқорликдаги 
фаолиятларининг ички психологик механизмини ташкил этади. Кишиларнинг 
мулоқот маданияти ва мулоқот теҳникаси мехнат унумдорлиги ва 
самарадорлигининг мухим омилларидан бўлиб хисобланади. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish