Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ХОТИН - ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ХОТИН - ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИ 
Фазилов Б.Я., ўқитувчи 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Хаётимиз асосий кўрки ва миллаттимиз келажаги бўлган хотин-қизлар ҳар томонлама соғлом 
жисмонан бақувват бўлишлари учун жисмоний маданият-нинг ўрни беқиёсдир. Ибн Сино айтганидек 
соғлом танда — соғ ақл. Ҳозирги кунда юртбошимиз хотин-қизлар спортини барча турларини замон 
талаби даражасида ривожлантиришга катта эътибор бермоқда. 
Юртимизда спортнинг нафис ва нозик, аёлларга хос турларини ривожлан-тириш, спорт билан 
шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлан-тириш ва шу орқали аёллар саломатлигини 
асраш, аёлда ўз соғлигига бўлган масъулликни кучайтириш, соғлом авлод туғилишини таъминлаш 
масаласи устувор вазифалардан бирига айланди ва бу борада Юртбошимиз бошчилигида кенг 
ислоҳотлар олиб борилмоқда. 
Биринчи президентимизнинг қишлоқ жойлардаги болалар спорт объект-ларида банд бўлган аёл 
спорт устозлари меҳнатини рағбатлантиришга оид "Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
203 
банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 
"Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси 
спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари муҳим аҳамият касб этди. Маълумки, 
юртимизда аёлларнинг, хусусан, турли давлат ва нодавлат ташкилотларда фаолият юритаётган аёллар 
билан бирга оддий уй бекаларини ҳам спорт билан машғул бўлишга жалб этиш, тарғибот ишларини 
кучайтириш жараёнларида хотин-қизлар қўмиталари ҳам кўплаб ишларни амалга оширмоқда. 
Қўмита томонидан ҳудудларда турли спорт мусобақаларини ўтказиш билан бирга, ёш 
қизларимиз учун тўгараклар ташкил этиш ишлари ҳам йўлга қўйилган. Бугунги кунда минглаб ўқув 
муассасаларида фаолият юритаётган "Ораста қизлар" тўгаракларининг маълум мақсади қизларнинг 
жисмоний маданиятини оширишга қаратилган. Шунингдек, қишлоқ жойларида аёл мураббийлар 
фаолиятини таъминлаш мақсадида Республика миқиёсидаги вилоят олийгоҳларида "Хотин-қизлар 
спортини ривожлантириш йўналиши" ташкил этилиб, ушбу йўналиш бўйича юзлаб қизларимиз таҳсил 
олиб келиш-моқда. 
1999 йилда аёл мураббийлар сони 2845 нафарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2016-2017 
йиллар давомида 17435 нафарга етди. Аёлларга хос спорт турларининг оммалашиб бораётгани, турли 
халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритаётганларнинг катта қисмини хотин-қизлар ташкил 
этаётгани, жумладан, турли хил мусобақалар, тадбирлар, учрашувлар, марафон ва фестиваллар ўтказиб 
келинмоқда.
Президентимиз фармони асосида вилоятда тузилган доимий ишловчи комиссия томонидан 
хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, манфаатларини ҳимоя 
қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Бу борада Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳалла 
фаоллари ва уй бекалари ўртасида "Гимнастика барча учун" спорт фестивали ҳамда "Отам, онам ва мен 
спортчи оила" мусобақалари қаторида ҳар йили анъанавий тарзда республика вазирлик ва идораларида 
фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида "Соғлом аёл – соғлом жамият" шиори остида спорт 
мусобақасини ташкил этиб келмоқда. 
Бугунги кунда спортчи хотин-қизларимизнинг жамият ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Жаҳон 
ареналарида юртимиз байроғи баланд кўтарилишида, давлатимиз мадҳияси баралла янграшида 
уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Ўзбекистонлик Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва 
қитъа чем-пионлари деганда кўз олдимизда Светлана Бабанина, Эльвира Саади, Оксана Чусовитина, 
Лина Черязова, Ирода Тўлаганова, Саида Маҳмудова, Нозима Қаюмова ва бошқа кўплаб опа-
сингилларимиз келади. 
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Олимпия шон-шуҳрати музейида ташкил этилган 
“Ўзбек спортининг жасоратли аёллари” мавзуидаги тадбирларда шулар ҳақида купгина сўз юритилган.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, Ўзбекистон 
Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, кенг жамоатчилик қатнашган анжуманга турли мусобақаларда 
қатор ютуқларни қўлга киритган фахрийлар ва айни пайтда тизимда фаолиятини давом эттираётган 
спортчи хотин-қизлар таклиф этилди. 
Таъкидланганидек, республикамизда хотин-қизларнинг соғлиғи ҳақида қайғуриш, жисмоний 
тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, иқтидори ва лаёқатини юзага чиқаришга оид эзгу чора-тадбирлар 
йил сайин кенг қамров касб этмоқда. 
— Стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб 
бормоқдаман, — дейди бир неча нуфузли халқаро турнирлар ғолиби Саида Маҳмудова. — Ҳозирда 
терма жамоамиз аъзолари билан Швецияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраяпмиз. 
Улар билан бирга астойдил машғулотларда қатнашмоқдамиз. Тез орада республикамиз вилоятларида 
семинар ва маҳорат дарслари ўтказишни режалаштирганмиз. Қолаверса, 2020 йили Токио шаҳрида 
бўладиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликни ҳам қизғин давом эттираяпмиз. Насиб қилса, 
Ўзбекистон келажакда стол тенниси бўйича ҳам нуфузли халқаро мусобақаларда ўз ўрнини топади. 
Тадбир давомида спорт соҳасида кўплаб ютуқларни қўлга киритган спортчи-аёллар 
ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдир-ланди. 
Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – вазирликлар ва жамоат ташкилотларида фаолият 
юритаётган аёллар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида 
спортни оммалаштиришда хотин-қизлар қўмиталарининг аҳамиятини янада ошириш, спортнинг нафис 
ва нозик, аёлларга хос турларини ривожлантириш, аёлда ўз соғлигига бўлган масъулликни 
кучайтириш, соғлом авлод туғилишини оширишдир. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish