ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ БАҲОЛАШ.
Салимов Ғ.М., п.ф.н. доцент
Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Инсоннинг жисмоний ривожланиши организмнинг тузилишида кўрилади. 1-курс талабалари
жисмоний жиҳатдан ҳар хил ривожланган бўлади. Талабаларнинг жисмоний ривожланишини такрорий
баҳолаш учун дастлабки тиббий кўрик ўтказилади. Такрорий тиббий текширувлар талабанинг ҳар
томонлама ривожланишини аниқлаб олиш учун ўтказилади. Жисмоний ривожланишни баҳолашнинг
асосий услуби ташқи кўрик ва одам танаси ва аъзоларини ўлчашдир. Ташқи кўрик бўйича: 1) организм
асосий тўқималарининг ривожланиш даражаси; 2) айрим аъзолар шакли; 3) мураккаб бадантарбия
турлари аниқланади. Одам танаси ва аъзоларини антропометрия ёрдамида ўлчаш бўйича: 1) тана ва
унинг алоҳида бўлимлари ҳажми; 2) талабанинг ёши ва жинсига қараб жисмоний ривожланиш
даражаси; 3) организм физиологик тармоқлари асосий кўрсаткичлари аниқланади.
Ташқи кузатиш.
Ташқи кузатиш асосан инсон териси ҳолатига, суяк скелетига, мушакка ва ёғ
қатламига эътибор билан баҳоланади. Соғлом одам териси текис, тоза ва эгилувчан бўлади. Инсондаги
мушаклар ривожланиши 3 хил, яъни яхши ўртача, салбий ривожланишда бўлади. Яхши ривожланган
мушаклар ҳажми эгилувчанлиги ва рельефининг очиқ намоён бўлиши билан характерланади.
Мушакларнинг заиф шаклланиши релъефларга эса бўлмаслиги, эгилувчанликнинг пасайиши билан
изоҳланади.
Гавдада ёғ тўпланиши даражаси тери ости ёғ қатламига қараб оз, ўртача, кўп деб ажратилади. Ёғ
қатлами оз бўлган кишиларнинг бел, елка суягининг релъефи очиқ намоён бўлмайди, қовурғаси чиққан
бўлмайди. Ёғ қатлами қалин ривожланган кишилар бадани доира контур шаклида бўлиб, қорин, унинг
атрофларида ёғ тўплаган бўлади. Тўқима ривожланишининг асосий кўрсаткичи организм бўъзи
бўлакларининг шакилларига қараб баҳоланади.
Умуртқа поғонаси кўкрак қафасининг орқага букилиб ва бел қисмининг олдинга букилиши
натижасида орқага эгар шаклида кўринади. Айрим ҳолларда умуртқа поғонасининг шакли бузилиб, у
ёнга букилиши мумкин. Масалан, умуртқа поғонаси тез ўсаётган болалар 5-15 ёшларида мушак-бўғим
аппаратининг бўшашишига қарамай, нотўғри ҳолатда узоқ вақт бир хил жисмоний иш бажариши
натижасида умуртқа поғонаси ёнга букилади. Улар скалиоз деб аталиб, турли хил кўринишда бўлади.
Скалиоз қадди-қоматга, юриш-туришга ва юрак, ўпканинг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Қорин мушакларининг жисмоний чиққанлигига ва қатламлари ва ички органларининг ҳажмига қараб
қориннинг шакли ўзгаради. Меъёрли қориннинг шакли, мушаклари ва ёғ қатламлари ўртача бўлиб,
қорин деворлари кўкрак қафасининг остки чегарасидан ўтувчи вертикал ўқдан чиқмаган бўлади. Қорин
мушаклари бўш бўлиб, юғорида кўрсатиб ўтилган вертикалўқдан бўлса, қорин осилиб қолади.
Натижада қорин ҳажми катталашади ва айрим ички органларининг ошқозон ичаклар жойлашиши
ўзгариб, уларнинг фаолияти бузилиши мумкин. Мунтазам равишда жисмоний машқлар билан
шуғулланувчиларнинг қорни ихчам, мушаги ривожланган ва ёғ қатламлари кам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |