Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
19 
Bunday jihatlar sportda, ayniqsa, yaqqol namoyon bo‘lmoqda. Sport maktablari va turli jamoalarda (komanda) 
mahalliy millat qizlarining qiziqib va faollik bilan shug‘ullanishlari kengaymoqda. Kurash, sharqona yakka 
kurashlar, kikboksing, futbol, hatto og‘ir atletika bilan kuchini sinash kabi erkaklar sporti bilan shug‘ullanish 
rivojlanmoqda. Bunday jihatlar oila, qolaversa, Vatan shon-shuhratini oshirishga xizmat qilmoqda. Bu boisdan 
ham ota-onalar qizlarining gimnastika, suzish, yengil atletika, voleybol, qo‘l to‘pi, tennis kabi sport turlari 
bilan shug‘ullanishlariga monelik qilmayotir.
Jismoniy mashqlar, ayniqsa, sport turlari xotin-qizlarning jismonan barkamol bo‘lishi, sog‘lom, tetik 
bo‘lib, sog‘lom farzandni tarbiyalab, voyaga yetkazishlarida eng muhim omillardan biridir. Bu jihatlar barcha 
oilalarga, ayniqsa, yosh oilalarga tobora tez singib bormoqda. Bunga qaramasdan ko‘pchilik keksa avlodlar, 
shuningdek, zamonaviy yosh oilalarda ham xotin-qizlarning jismoniy tarbiyasiga e’tiborsizlik hamon 
kuchliroq. 
 
ОИЛАДА ЁШ ОНАЛАРГА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ЭТИШ 
Курбанов Ж.И., 
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Ўзбек халқи болажон халқ. Одатда яратган Эгамдан солиҳ фарзандлар ато этишини, уларнинг 
роҳати- фароғатини кўришни сўраб, дуога қўл очишади. Азиз фарзандларни солиҳ ва комил инсон 
бўлиши учун ёлғиз дуонинг ўзигина кифоя қилямайди.Бунинг учун билим олиш,ақлли бўлиш, касб- 
ҳунар эгаллаш ва мамлакат истиқболи ҳамда оилавий ҳаёти йўлида тинмай меҳнат қилиш лозим. Зеро, 
фуқаролик жамият ва қонун устуворлигига асосланадиган давлат барпо этиш учун, аввало, ҳар 
жиҳатдан соғлом, маънавияти юксак, мустақил фикрловчи,ижтимоий фаол авлодни тарбиялашимиз 
лозим. Бу ўринда ҳар бир ота- она ўз фарзанди тимсолида азиз орзу- умидларнинг рўёбини, порлоқ 
келажакни тасаввур қилади. Бола ижтимоий муҳит таъсирида ақлий томондан ривожланиб боради. 
Теварак-атрофдаги кишилар билан муомала қилиш жараёнида у тилни ва у билан бирга таркиб топган 
тушунчалар системасини ўзлаштиради. Натижада бола тилни шунчалик эгаллаб оладики, ундан 
муомала воситаси сифатида эркин фойдалана оладиган бўлиб қолади. Бошланғич синф ўқувчиларига 
ақлий тарбия беришни тўғри ташкил этиш учун уларнинг ақлий ривожланиши қонуниятлари ва 
имкониятларини билиш керак. Ақлий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни, методи ва ташкил 
этилишига қараб белгиланади. Болаларни мактабга тайёрлашда ақлий тарбиянинг роли каттадир. 
Болаларнинг билимларни эгаллаб олишлари уларнинг ақлий фаоллигини ривожлантириш, 
мустақиллик, ақлий малака ва кўникмаларни эгаллаб олишлари уларнинг мактабда муваффақиятли 
ўқиши ва бўлажак меҳнат фаолиятига тайёрланишида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. 
Билимларни эгаллаб бориш натижасида боланинг шахси ҳам шаклланиб боради. Бола санъатнинг 
ҳар хил турлари тўғрисидаги тасаввур ва тушунчани эгаллаб олади. Мана шу реал билимларни 
эгаллаши натижасида болада теварак-атрофни объектив тушунишнинг таркибий қисмлари 
шаклланади.Теварак атроф, буюм ва нарсалар боланинг сезги органларига, яъни анализаторларига 
таъсир этади ва сезги ҳосил бўлади. Сезги болаларга айрим хоссаларни билиб олишга ёрдам беради. 
Сезги атроф-муҳитни билишнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Болаларнинг билимларни эгаллаб 
олишлари уларнинг ақлий фаоллигини ривожлантириш, ақлий малака ва кўникма эгаллаб олишлари, 
уларнинг мактабда муваффақиятли ўқишлари учун, бўлажак меҳнат фаолиятига тайёрланишда муҳим 
манба бўлиб хизмат қилади. Ақлий тарбия жараёнида шаклланадиган ақл-идрок сифатларидан бири 
танқидийликдир. Ақлнинг танқидийлиги билиш фаолияти натижалари вазифасини ҳал этишга, 
танланган усулларни, хулосаларни, мулоҳазаларни баҳолаш қобилиятини билдиради. Ақлий 
ривожланиш ақл қамровининг кенглигида-ҳодисалар ўртасидаги кўп қиррали алоқадорликда ва 
мутаносибликда кўриб чиқиш қобилиятда намоён бўлади. 
Инновацион таълим технологияларини қўллашда муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва 
жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида 
муайян назарий билимларни таҳсил олувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан 
кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, таҳсил олувчилар фаолиятини назорат қилиш, улар 
томонидан эгалланган билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак 
педагогик маҳорат ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндошувни талаб этади. 
Инновацион таълим технологияларини мажбуран қўллаш орқали мақсадга эришиб бўлмайди. 
Аксинча, тажрибали педагоглар томонидан асосланган ёки улар томонидан қўлланилаётган илғор 
технологиялардан фойдаланиш билан бирга уларни ижодий ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. 
Инновацион педагогик технологиялар боғчада боланинг ривожланишида ижобий ўзгаришига олиб 
келади, бунда идрок этиш, ҳиссий мотивизация жараёнида улар боланинг характерига таъсир 
кўрсатади, бу вақтда таълим олувчини идрок этишга қизиқиши кучаяди. Инновацион 
технологияларидан фойдаланиш таълим олувчининг ўқув жараёнида мустақил ишлаш, ўз-ўзини 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish