%
Т/О
Т/К
Ф
%
100 м.га югуриш (сек)
17,1
16,6
0,50
2,9
17,2
16,8
0,40
2,3
1 дақиқа давомида
арғамчида сакраш (марта)
114
126
12
10,5
112
121
9
8,0
Кросс югуриш (мин:сек)
4:57.6
4:33.2
00:24.4
8,2
4:59.7
4:41.4
00:18.
3
6,1
0
Югуриб келиб узуликка
сакраш (см)
327
353
26,00
8,0
319
339
20
6,3
Югуриб келиб кичик тўпни
улоқтириш (м)
23
27
4
17,4
21,5
24
3
11,
6
Хулоса.
Мактаб ўқувчи-қизларида олиб борган тадқиқотларимиз давомида уларнинг жисмоний
тайёргарлик даражаларининг дастлабки натижаларига нисбатан ҳафталик машғулотлар дастури ишлаб
чиқдик. Ушбу дастур орқали машғулотлар ташкил этилди. Тадқиқот сўнгида ўтказган педагогик
назорат тестлари натижаларидан кўриниб турибдики, Тажриба гуруҳи ўқувчи-қизлари кўрсатган
натижалар “Алпомиш” ва “Барчиной” тестлари синов меъёрларига мос келишини кўришимиз мумкин.
Демак, ўқувчи-қизларда олиб борган тадқиқотимиз самарали ташкил этилган.
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ ОМИЛИ
Тоштемиров О.А., ўқитувчи, Боратов О.М., ўқитувчи
Фарғона политехника институти, Фарғона ш.
Миллат келажаги ҳақида қайғурган А.Авлоний ҳам бола тарбияси ҳақида фикр юритар экан,
тарбия жараёнини уч қисмга бўлган эди: «бадан тарбия», «фикр тарбия» ва «аҳлоқ тарбия». Авлоний
«бадан тарбия»ни биринчи ўринга қўйгани бежиз эмас. Юртимизда ёшларни нафақат руҳий баркамол
авлод қилиб тарбиялашга, балки жисмонан соғлом бўлиб ўсишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўқувчи ва талабалар учун уч босқичли спорт мусобақалари – «Умид ниҳоллари», «Баркамол
авлод» ва «Универсиада»лар тобора кўпроқ оммавий кўлам касб этиб бормоқда. Ёшларнинг барча
қатламларини жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб этишнинг бундай уч босқичлик спорт
мусобақаларини тизимли ўтказиш, «Алпомиш ва Барчиной» тест синовларини мунтазам мусобақа
тарзда қабул қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан баркамол бўлиб ўсишига асос бўла олади.
Бугунги кундаги долзарб масала – оммавий спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш
мақсадида барча вилоят ва туманларда, биринчи галда, умумтаълим мактабларида спорт майдончалари
ва иншоотлари барпо этиш, уларни зарур анжомлар билан жиҳозлаш бўйича кенг кўламда ишлар олиб
борилмоқда.
Бу шундан далолат берадики, ҳукуматимиз ватанимиз келажагининг пойдевори бўлган
фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, комил инсонлар бўлиб шаклланишлари асосида уларнинг
соғлом тарзда вояга етишлари учун қайғурмоқда ва кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Соғлом
авлодни тарбиялаш – ватан қудратини ошириш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |