Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
63 
Маҳалланинг жамоа ўртасида олиб борадиган анъанавий фаолият йўналишлари маҳалла-шахс, 
маҳалла- жамият, маҳалла – оила устуворлиги
 
ва ҳимояси, маҳалла – миллий хавфсизлик, маҳалла – 
диний эътиқод, маҳалла – давлат қурилиши, маҳалла – тарбия, маҳалла – саломатлик,
 
маҳалла
 
хотин-
қизлар ва ёшларни
 
маънавий хамда жисмоний соғлом қизларни оила ҳаётига тайёрлашда муҳим рол 
ўйнайди. Маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш мазмуни қизлар 
тафаккурида куйидаги сифатларни тарбиялашга хизмат қилади: оилага муқаддас ва масъулиятли 
муносабат, оилани эъзозлаш, репродуктив саломатликни сақлаш, турмуш ва рўзғор тутиш бўйича 
билимлар, инсон саломатлигини асраш ва ўз саломатлигига жиддий муносабат, соғломлик – бахтли 
оила негизи, шахсий гигиена талабларига риоя этиш, никоҳни улуғлаш, ҳалоллик ва садоқат, жисмоний 
тарбия ва спорт билан шуғулланишни анъанага айлантириш, ўзини ва оила аъзоларини зарарли 
одатлардан асраш, маънавий баркамоллик, соғлом турмуш тарзи асосидаги ахлоқ нормаларини 
шакллантиради,бундан ташқари оилада ўзаро соғлом муносабатлар ва мулоқот маданияти, 
ташаббускорлик, фаоллик, ижодкорлик, тиббий ва маънавий соғломлик, жисмоний ва руҳий 
баркамоллик, етакчилик ва тадбиркорлик, инсонпарварлик, инсонийлик, тўғрилик, камтарлик, 
самимийлик, ота-онага ҳурмат, меҳр-мурувват, саҳоват, бағрикенглик, вафодорлик, гуноҳ ишлардан 
қочиш, сабр-тоқат, ўз ваъдаси устидан чиқиш, илмли бўлиш, аёлларни қадрлаш, иффат,хаё ростгўйлик, 
покизалик, ҳиммат ва бардошлилик, хушхулқлилик, шукр, тежамкорлик, раҳм-шавқат, оналик меҳри 
каби сифатларни тарбиялашга хам хизмат қилади. 
Қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлашда маҳалла фаолиятининг амалий 
аҳволини илмий ўрганиш мазкур тизимда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатди: 
- қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлашни маҳалла тизими фаолиятининг 
устувор йўналиши қилиб белгилаш; 
- соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида қизларни оилага тайёрлаш; 
- соғлом турмуш тарзи асосида қизларни оилага тайёрлаш бўйича маҳаллада махсус дастурлар, 
режалар, уни амалга ошириш бўйича инфратузилмалар, мутахассислар билан таъминлашга эътибор 
қаратиш; 
- маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш бўйича мутасаддиларни 
махсус билимлар билан қуроллантириш ва адабиётлар билан таъминлаш; 
- маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш жараёнини мунтазамлилик, 
давомийлик ва изчиллик асосида ташкил қилиш; 
- қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш жараёнини махсус механизм асосида 
ташкил қилиш. 
Маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлашда қуйидаги тарбиявий 
воситалардан фойдаланиш самарали натижалар беради: 
а) соғлом турмуш тарзи қизлар саломатлиги, оила саломатлиги ва келгуси авлод саломатлигини 
мустаҳкамлашга қандай таъсир кўрсатишини амалий мисоллар билан кенг тушунтириш; 
б) атоқли кишилар, алломалар, намунали оилалар, маҳаллалар, бадиий асарлар ва кинофильмлар 
қаҳрамонлари ҳаётидан олинган мисоллар; 
г) оилавий удум ва анъаналар тизимида соғлом турмуш тарзи билан алоқадор ҳолатлардан 
фойдаланиш, уларни кучайтириш ва такомиллаштириш; 
д) соғлом турмуш тарзи бўйича ота-оналарнинг шахсий намунаси; 
е) соғлом турмуш тарзи масалаларига оид адабиётлар ва педагогик қўлланмалар, кўргазмали 
методик материалларни кенг қўллаш; 
Қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш жараёнида тарбиячидан куйидаги 
педагогик тамойилларга амал қилиш талаб этилади: 
- оилавий ва соғлом турмуш тарзи бўйича бериладиган материалларнинг тарихий, илмий, 
қизиқарли, асосли, изчил ва самарадорли бўлишини таъминлаш; 
-
мавзу материалларининг қизлар қизиқиши ва эҳтиёжлари, уларнинг маънавий талабларини 
қондириш ҳамда уларда оила ва соғлом турмуш тарзига муҳаббат унга кўникиш ҳисларини тарбия 
қилишга хизмат қилиши; 
-
мавзу материалларининг қизлар шахси ва ёшига монанд бўлиши, мос келиши; 
-
барча материаллар умумбашарий ва миллий мезонлар уйғунлиги асосида қизлар онгига 
етказилиши; 
-
тарбия ва таълим жараёни мазмуни шакл, метод ва воситаларининг қизлар қизиқишлари, 
билим савияси ва ёшига мос танланиши; 
-
махсус дастур асосида тарбияланганлик даражасини мониторинг қилиб бориш. 
Хулоса қилиб айтганда, қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлашда махалла 
фаолиятининг ўрни беқиёсдир.Тарбия жараёнида оила,махалла,таълим муассасининг хамкорлигини 
таъминлаш мухим ахамият касб этади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish