Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
176 
қизлар спорти давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасида равнақ топаётганидан далолат 
беради ва шу сохада фаолият юргизиб келаётган мутахассисларига юксак маъсулият юклайди, балки 
юритмизнинг ҳар бир фуқаросини жисмоний тарбия ва спортга бўлган муносабатини қайта кўриб 
чиқишга ҳамда тасаввурини кенгайтиришга ундайди. Қайд этиш лозимки, таълим, сиҳат-саломатлик, 
жисмоний тарбия ва спортга оид ҳужжатларда ўз аксини топиб келаётган Давлат дастурларининг янада 
чуқурроқ ва глобал миқиёсда амалга оширилишида, бугунги ва кeлажак авлодни маънан ҳамда 
жисмонан соғлом қилиб тарбиялашда хотин-қизлар спортини ривожлантириш ўрни беқиёсдир. 
Бинобарин спорт инсонниг меҳнатга ва ўзига зарурий фаолиятларга тайёрловчи усуллардан бири 
хисобланади, нафосат ва одоб аҳлоқ тарбияси бобида, байналминал алоқаларни мустаҳкамлаш ва 
уларни ривожлантиришда муҳим вoсита хисобланади. 
Йoш спортчиларни тайёрлаш спорт машғулотларининг энг муҳим таркибий қисмларидан 
хисобланиб, организмни хар томонлама ривожлантириш, соғлиқни мустаҳкамлаш, жисмоний 
қобилиятларни такомиллаштириш ва тайёргарликнинг бошқа турлари учун мустаҳкам функсионал база 
яратишга йўналтирилган жараён сифатида тушунилади. 
Инсон фаолияти қандай мақсад ва мазмун ёки қайси йўналишда ижро этилмасин унинг пировард 
унумдорлиги ва харака самарадорлиги, ўз навбатида мувофиқ жисмоний сифатлар, харакат малакалари, 
кўникмалари ва албатта организмнинг фуксионал имкониятларига асосланади .
Аёлларнинг организми эркакларникидан бир қатор морфологик ва функсионал хусусиятлар 
билан ажралиб туради. Бу хусусиятлар биринчи навбатда энг муҳим биологик вазифа оналик билан 
боғлиқ. 
Кундалик ҳаракат хажми ва шиддати инсон саломатлиги, унинг жисмоний ва функсионал 
шаклланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин барча харакат турлари, жумладан спорт тўгаракларида 
ижро этиладиган жисмоний ва техник-тактик машқлар хажми ҳамда шиддати шуғулланувчининг 
функсионал имкониятларига мос келиши ёки хиёлгина юқори бўлиши лозим. унки биология фанида 
азалдан ўз исботини топган қонуниятларга кўра, онтогенетик тараққиётнинг муайян босқичларида 
бажариладиган кундалик жисмоний юкламанинг ялпи таъсир “кучи” организмнинг функсионал 
имкониятларидан доимо юқори бўлса, шу организмда (органлар, мушаклар, томирлар, хужайралар
тўқималар, юрак, ўпка, талоқ, жигар ва х.к) зўриқиш ёки тез толиқиш аломатлари пайдо бўлади. Бундай 
салбий “излар” одамнинг айниқса ёш қизларнинг одатий функсионал фаолиятини издан чиқаради, 
кайфиятини туширади, уйқусини бузади, провард иш қобилиятини сусайтиради ва унинг тўлиқ 
тикланишига тўсқинлик қилади. Агар шундай юкламалар хотин-қизлар фаолиятида сурункали 
қайтарилиб турса, организмнинг нормал ўсишига таъсир этибгина қолмай, балки турли функсионал 
“объект”ларга локол ёки глобал потологик асоратларнинг юзага келишига сабабчи бўлиши ехтимолдан 
ҳоли емас. Аксинча кундалик ёки ялпи машғулот юкламалари хажми ва шиддати функсионал 
имкониятдан паст бўлса жисмоний сифатларнинг шаклланиши сусаяди, иш қобилияти кучаймайди. 
Бинобарин, кундалик ёки ялпи юкламалар, шу жумладан, жисмоний тарбия дарслари ва тренировка 
машғулотларига оид юкламаларни шуғулланувчиларнинг ёши, жисмоний ва функционал 
имкониятларига қараб “тўлқинсимон” принципда ошира бориш даркор. Демак хотин-қизлар спортига 
оид машғулотларни ташкил қилишда педагогик ва тиббий назоратга асосланиш соғлом баркамол авлод 
тарбиялаш жараёнинг ажралмас қисмидир. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича ўтказиладиган 
машғулотлар (жисмоний тарбия дарслари, тренеровка машғулотлари, спорт мусобақалари) мазмунини 
мақсадли ривожлантириш ва бошқариш ҳар бир мутахассис (ўқитувчи, мураббий, ташкилотчи, 
услубчи, йўриқчи) ва раҳбар шахсларга катта маъсулият юклаши, улар жисмоний маданият, жисмоний 
тарбия, жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлик ва спорт мосламаларига оид билимларни 
ўзлаштиришлари, мувофиқ касбий-педагогик малака ва кўникмаларни пухта эгаллашлари зарур 
эканлиги исбот талаб қилмайди.
Алоҳида эътибор қаратиш муҳимки, хотин-қизлар спортини самарали ташкил қилиш, кўп йиллик 
спорт тренировкаси жараёнида шуғулланувчилар соғлиги ва уларнинг спорт махоратини шакллантира 
бориш устивор жихатдан жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларига боғлиқдир. 
Спорт амалиётида жисмоний тайёргарлик, одатда, икки бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган 
умумий ва маҳсус жисмоний тайёргарлик турларига бўлинади. 
Хаёт давомида инсон соғлиги, унинг ақлий ва жисмоний фаоллиги, кўп йиллик спорт 
тренировкаси давомида спорт маҳоратининг шакллана бориши устивор жихатдан шу икки тайёргарлик 
турлари мазмуни ва даражаси билан боғлиқ. 
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари олдига қўйиладиган асосий мақсад соғлиқни 
мустаҳкамлаш ҳамда юқори спорт натижаларига эришишдир. Малакали спортчиларни тайёрлашда 
мақсадга мувофиқ режалаштирилган жисмоний, тайёргарлик техник, тактик махоратни 
шакллантиришда ва мусобақа давомида юксак натижага эришишда ниҳоятда муҳим омиллардан 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish