Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet19/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

БИЛИМДОН, ЖОНКУЯР ШОГИРД


К.У.Умаров,
қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент

Умрни оқар дарёга қиёс қиладилар. Оқар дарё мавжланиб оқаверади. Инсонни ёшликда олган илми, одоб – ахлоқи, эзгу ишлари, гўзал фазилатлари, дилтортар суҳбатлар, ҳамкасбларини тўғри маслаҳати ва тавсиялари билан камол етказади.


Шариф Рамазонович бу сирни биладими, билмайдими, буниси менга мавҳум. У эришган барча муваффақиятларда бевосита икки хосиятли инсоннинг хизматлари беқиёс, деб ўйлайман. Уларнинг бири, Шарифжон институтнинг эшигини қисиниб-қимтиниб очишга интилган даврлардаги Бухоро давлат педагогика институти ректори В.А.Мўминов бўлса, иккинчиси филология фанлари доктори, профессор С. Алиевлардир.
Кечагидек ёдимда, 1979 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Давлат мукофоти соҳиби, физика-математика фанлари доктори, профессор Вафо Арабович Мўминов педагогика институтига ректор вазифасига тайинланган эдилар. Муҳтарам устоз Шофиркон туманида туғилган бўлсалар-да, институтда ишлаётган ходимларнинг аксариятини танимас эдилар. Чунки ёшлик ва талабалик йиллари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида, кейинчалик иш фаолиятлари, асосан Ўзбекистон Фанлар академиясининг ядро физика институтида шаклланиб,узоқ йиллар давомида институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаганлар.
Бухорога келибоқ, илмга лаёқати бор истеъдодларни танлаб қўллаб-қувватлаб, ўнга яқин салоҳиятли фан номзодларини катта илмий ходим лавозимига ўтказиб, институтда фан докторлари таркибини кўпайтириш ва фанни ривожлантиришга катта эътибор бердилар.
Вафо Арабович табиатан қаттиққўл, тўғри сўз, феъли очиқ, ноҳақликни, ёлғонни умуман ёқтирмайдиган раҳбар эдилар.
Кечагидай эсимда, мен институтнинг тайёрлов бўлимида раҳбар эдим, 1979 йилнинг 10 ноябрь куни тайёрлов бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугади. 12 ноябрь куни институт ректори В.А. Мўминовга қўнғироқ қилиб, мени қабул қилишларини сўрадим.
В.А. Мўминов қабул вақтини айтдилар, мен айтилган вақтда бориб, у кишининг қабулларига кирдим, мендан ҳол-аҳвол сўраб, бўлимдаги ишларнинг бориши қандай дедилар. Мен тайёрлов бўлимига ҳужжатлар қабул қилиш тўхтатилгани, анъанавий ҳар йили 20-25 ноябрь кунларида саралаш суҳбати ўтказилишини маълум қилдим.
Мендан тингловчиликка номзодлардан суҳбат олишга кимларни тавсия қиласиз дедилар. В.А. Мўминов “Мен институтда янги раҳбар, сиз кўпчиликни биласиз, улар орасидан ҳалол, пок ишлайдиган ўқитувчиларни тавсия берсангиз яхши бўлар эди”, дедилар.
Шундан сўнг, 50 йилдан ортиқ олийгоҳда фаолият кўрсатиб ишлаган, аммо бирор марта ҳам қабул ишларига аралашмаган профессор Саиджон Алиев ўзбек тили ва адабиёти фанига, шунингдек, физика, математика, рус тили ва адабиёти, расм, чизмачилик, жисмоний маданият каби фанларга ҳам танлов комиссияси аъзолари таркиби расмийлаштирилди. Хулоса, 20 ноябрь куни тингловчилардан танлов суҳбати бошланди. Айниқса, ўзбек тили ва абадиёти, бошланғич таълим йўналишларига ҳужжат топширган талабгор-тингловчилар сони ниҳоятда кўп эди. Танлов суҳбати тўрт кун давом этди.
Танлов суҳбати якунлангандан кейин С.Алиев мени чақирдилар, суҳбат қониқарли ўтганлиги ва унинг натижасини айтдилар. 103 та тингловчидан фақат 30 нафари ижобий натижа қайд этганлиги ҳақида маълумот бердилар. С.Алиев суҳбатга кирган йигит-қизлар ўртасида танлов комиссиясини ҳайратда қолдирган бир йигит ҳақида илиқ сўзлар айтдилар.
“Бу йигит асли Қасри Орифонлик Шариф Баротов, унинг келажаги порлоқ, илмга чанқоқ экан, шуни инобатга олиб, сиз бу йигитни имкон даражасида ўзбек тили ва адабиёти йўналишига ўтказишга ёрдам берсангиз жуда хайрли иш бўлган бўлар эди, дедилар. Мен домлага бу йигитни бошқа таълим йўналишига ўтказишнинг имкони йўқлигини тушунтирдим.
Шариф Баротовнинг иш стажи бир йил, бу бўлимда армияда хизмат қилиб, 3-4 йиллик иш стажига эга бўлганлар кўп, улар ўртасида танлов катталигини, шунингдек, қабул режаси кичиклиги боис ўтказиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилдим. У киши тушундилар шекилли, афсусландилар. Бўлмаса, Шариф Бартовни ўқиш жараёнида ва кейинги фаолиятини шахсан ўз назоратингизга олишингизни сўрайман, деб хайрлашиб кетдилар.
Ҳар сафар кўрганда, учрашганда Шарифжон ҳақида қизиқиб сўрар эдилар. 1979 йил 1 декабрдан тайёрлов бўлимида ўқув жараёни бошланди. Низомга асосан ҳар ойда ўтилган фанлар бўйича имтиҳон ўтказишни талаб қилинарди. Шарифжон ҳар ойда ўтказиладиган назоратларни доимо аъло баҳоларда топшириб, тингловчилар ва бўлим ўқитувчилари орасида ҳурмат, эътиборга лойиқ бўлди.
Ўқув йили давомида нафақат аъло баҳоларга ўқиш, шу билан бир қаторда, жамоа ишларида ҳам ташаббускор бўлиб, институт ўқув-тажриба хўжалиги, шаҳар ҳудудида бўладиган ҳашарларда, шунингдек, ободончилик, кўкаламзорлаштириш ва қишлоқ хўжалик ишларида ҳам ташаббус кўрсатар эди.
Шариф Баротов тайёрлов бўлими битирув имтихонларини аъло баҳоларга топшириб, педагогика факультетининг бошланғич таълим йўналишига қабул қилинди. Шарифжон ўқишга киргандан кейин ҳам унинг тақдири билан қизиққанман. Талабалик йилларида ҳам аъло баҳоларда ўқиш билан бир қаторда жамоа ишларида фаол қатнашиб, ташкилотчи талаба сифатида факультет профессор ўқитувчилари эътиборини қозонди, ўқишни имтиёзли диплом билан тугатгандан сўнг, ўзи таълим олган факультетнинг психология кафедрасига ишга қабул қилиниб, ёшларга психология фанидан сабоқ берди.
Дарҳақиқат, инсон орзулар қанотида яшайди, эзгу мақсадлардан қувват, илҳом олиб чўққиларга интилади. Илм-фан соҳасида буюк ўзгаришлар, улкан ютуқлар, заҳматлар маҳсули сифатида дунёга келади.
Шариф Баротов бутун умрини илм-фан, ёшларнинг таълим тарбиясига бағишлаган бағрикенг инсонлиги туфайли 1985 йилдан илмий тадқиқот ишларини олиб боришга киришди. 1985-1987 йилларда стажёр тадқиқотчи, 1987-1990 йилларда Мосвадаги педагогика ва психология илмий тадқиқот институтида аспирантурада таҳсил олиб, 1990 йилда “Кичик ёшдаги ўқувчилар фаолиятини баҳолашнинг ижтимоий – психологик асослари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, 1990 йилдан қадрдон Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги университет) да ёшларга психология фанидан сабоқ бериш билан бир қаторда докторлик иши бўйича илмий изланишларни давом эттирди.
Самарали ишланишлари натижа бериб, 1998 йил “Ўзбекистонда психологик ташкил этишнинг ижтимоий- психологик ва илмий–амалий асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. Шарифжон 30 ёшда фан номзоди, 38 ёшда фан доктори, 200 дан ортиқ илмий мақолалар, рисола, монография ва 10 дан ортиқ ўқув – усулий қўлланмалар муаллифидир.
Шунингдек, Москва, Санк- Петербург, Олма-Ота, Душанбе каби нуфузли шаҳарларда анжуманларда психология муаммолари бўйича маърузалар билан қатнашди.
Шариф Баротовнинг ташаббуси билан 2011 йил “Психология” халқаро журнали ташкил этилди. У журналнинг бош муҳарриридир. Шариф Баротов бугунги кунда ЎзР ОАК ҳузуридаги ихтисослашган кенгаш раиси ҳамдир.
Баротов Шариф Рамазонович - қатъиятли раҳбар. Йигирма йилдан ортиқ университетнинг педагогика ва психология кафедраси мудири, илмий ишлар бўйича проректор, Бухоро вилоят маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, 2011 йилдан педагогика факультети декани лавозимларида ҳалол, холисона меҳнат қилиб келмоқда. Қаерда, қайси вазифада ишлашидан қатъий назар ўзининг меҳнатсеварлиги, қатъиятлиги, талабчанлиги, ташкилотчилиги билан из қолдирди.
Шарифжон Рамазоновичнинг илмий ва раҳбарлик фаолияти кенг қамровли бўлиб, кўп йиллик самарали меҳнати туфайли, таълимни ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаш, малакали кадрлар тайёрлашга бағишланган мустақил мамлакатимиз илм-фан хазинасини бойитишда хизматлари бениҳоя каттадир.
Аминманки, Шариф Баротов мустақил ватанимизнинг намунали зиёлиси, етук олими ва моҳир педагоги сифатида она Ватан равнақи, унинг илм – фани салоҳиятини янада ривожлантиришда ҳормай-толмай узоқ йиллар фидоийлик намуналарини кўрсатади.
Бугун Шарифжон Рамазонович билан устоз-у шогирд, таниш бўлганимизга 37 йил тўлибди. Шарифжон! Сизнинг муборак 55 ёшли даврингиздаги азму-шижоатингиз, тиниб-тинчимас ҳаракатингиз маънавият ва маърифат аҳлига, ҳамкасб ва шогирдларингизга ҳамиша руҳий мадад ва куч-ғайрат бағишлайди.
Сизга Аллоҳдан узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик, бахт-саодат, ижодий ишларингизга улкани зафарлар тилайман.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish