Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet41/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ЭЗГУЛИККА БАХШИДА УМР

М.Х. Мухторов,
тиббиёт фанлари номзоди

Зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авесто”да “эзгу ният, эзгу сўз, эзгу амал” деган пурмаъно фикрлар битилган, ҳақиқатан ҳам инсоннинг ниятлари самимий, холис ва пок бўлса, гапирадиган гаплари мазмунли, эзгуликка йўғрилган бўлса, атрофдагиларнинг ютуқ ва муваффақиятларига қаратилган бўлса, мен ўйлайманки, эзгу амаллар бирин-кетин ўз-ўзидан намоён бўлиб бораверади. Ана шундай эзгу амалларга ўз илми, ҳалол меҳнати, изланувчанлиги ва камтарлиги билан эришган инсонлардан бири Шариф Рамазонович Баротовдир. Мен Шариф Рамазонович билан илк бор 2008 йилда жияним Эркинжон номзодлик диссертациясини дастлабки ҳимоясини университетнинг психология ва социология кафедрасида ўтказган вақтда танишганмиз. Мен биринчи учрашувдаёқ Шариф Рамазоновични кўнглимдан муносиб жой олган инсон сифатида қабул қилганман, чунки мен бу инсонда юксак илмий салоҳиядан ташқари бошқаларни тинглай олиш, ўта босиқлик, катта-кичикка бирдай муомалада бўлиш, инсонларни тушуниш, уларнинг кўнглига йўл топа олиш ва бошқалар ишончини қозониш каби хисларларни кўрганман.
2009 йилнинг июнида Шариф Рамазонович билан Эркинжоннинг номзодлик диссертациясини ҳимоясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига икки кун давомида биргаликда бориб келганмиз, диссертация ҳимояси муваффақиятли ўтди, бу муваффақиятдан мен ҳам, Шариф Рамазонович ҳам жуда хурсанд эдилар. Менинг хурсандчилигим, ҳам жияним, ҳам шогирдим Эркинжон менинг кўрсатмам билан илм қилишга қўл урган, бу кунни мен ва бизнинг оиламиз узоқ йиллар кутганмиз, Шариф Рамазоновичнинг хурсандлиги ўзининг узоқ йиллик машаққактли меҳнатининг натижаси бугун намоён бўлганида эди.
Эндигина институтни тугатиб келган ёш кадрни етук мутахассис қилиб шакллантириш учун ҳеч бўлмаганда ўн йил керак бўлади, 2011 йилда домла Эркинжонни университетга ишга таклиф қилганларида домлага бўлган эътиқодим туфайли ўзим тарбиялаган, 12 йил ёнимда туриб бирга ишлаган ходимни бериб юбориш мен учун қанчалик оғир бўлмасин, бу таклифга рози бўлдим.
Биз ҳозирги кунда ҳам Шариф Рамазонович билан доимий ҳамкорликдамиз, илмий анжуманларда, хонадонларимизнинг бахтли ва хурсандчилик кунларида хурсандчилигимизни биргаликда баҳам кўриб, дўстлик ришталарини асраб келмоқдамиз. Домланинг ижодий фаолиятлари натижаларидан доимо хабардор бўлиб ундан руҳланиб тураман.
Фикримнинг якунида шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ўтган асрнинг 60 йилларида қишлоқда оддий оилада туғилиб, оғир шароитда вояга етиб, ўша даврда туриб ўз келажагини олисдан кўриб билган, энг нуфузли олий таълим муассасасини имтиёзли диплом билан тугатиб, дастлабки меҳнат фаолиятини институтда бошлаб, илм қилиш йўлида оддий қишлоқ йигитининг Москвадек йирик шаҳарларга бориб, аввал фан номзодлиги, сўнг фан докторлиги диссертацияларини ҳимоя қилиши, узоқ йиллар масъул лавозимларда ишлаши, қатор шогирдлар тайёрлаши, бўлажак олий маълумотли мутахассисларга сабоқ бериш каби эзгу ишларни амалга ошириши бу инсонда етарли қобилиятлар мужассамлигини кўрсатади . Илм фаннинг юқори чўққиларига эришиш учун муттасил изланиш, ўз устида ишлаш, тадқиқотлар олиб бориш, соҳанинг етук мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, бугунги кунда мамлакатимиз ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари етакчи олимлари орасида танилиш билан бир қаторда инсонлар қалбига йўл топа олиш, бошқаларни ортидан эргаштира олиш, камтарлик ва ташкилотчилик каби ибрат олса арзигулик хусусиятларни ўзида мужассамлаш, ўйлайманки биз юқорида таъкидлаган эзгу амалларнинг бир кўринишидир, десак менимча ўринли бўлади.
Шариф Рамазоновичга Аллоҳдан мустаҳкам соғлик, машаққатли меҳнатларига муносиб фаравон ҳаёт, кейинги ҳаёт зарчашмаларини худди шундай ютуқларга бой тарзда кечиришларини тилайман.




Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish