Sharqda qadimgi davrlardan beri eng keng tarqalgan kasb savdo bo‘lgan. Savdo yuklarini tashuvchi karvonlar Buyuk Ipak yo‘li bo‘ylab mollarni sotib, almashib va sotib olib yurgan. Karvon yo‘lidagi savdo markazlaridan biri Buxoro shahri bo‘lgan.Shahar nafaqat o‘zining meʼmoriy sanʼat durdonalari bilan, balki hunarmandlari, bozorlari va savdo do‘konlari bilan ham mashhurdir. Бухоро бозорлари хам донг таратган. Муайян тур махсулотга ихтисослашган раста, дўкон, тоқ ва тимларда маълум турдаги махсулот, шу жумладан, аҳоли эҳтиёжи учун мўлжалланган хилма-хил қимматбаҳо газламалар, тайёр кийим-кечак, бош кийимлар, пойафзал, заргарлик буюмлари, кулоллар, мискарлар, садоқчилар маҳсулотлари сотилган ва маҳсулотлар кўпинча шу ернинг ўзида тайёрланган. Бозорда пилла, бўёқ, кўкат, сабзавот сотиладиган расталар ҳам бўлган. Чет мамлакатлардан келган савдогар. элчи, савдо вакиллари ва сайёхлар ҳар бир маҳсулотнинг алоҳида жойларда сотилишининг бундай тизимидан хар вакт завқланишарди. Бир сайёх ўз хотираларида Бухорода “ҳар бир ҳунармандчилик ўз жойига ва ўз бозорига эга”, — деб ёзган эди. Марказий Осиё, жумладан Бухоро бозорла рининг бундай тизими асрлар давомида сақланиб келди ва мамлакатлар маданияти ва иқтисодиётининг бир-бирига таъсири натижаси ўлароқ жаҳоннинг айрим мамлакатларида ҳам расм бўлди. Рус тарихчиси В.О.Ключевскийнпнг ёзи шича “ ... бир хил даражада хам Ғарб, ҳам Шарқ таъсирига учраган узоқ Москвада ҳам Бухоро ва Шарқнинг бошқа шаҳарларидагидек бир турдаги маҳсулот айни бир растада тўпланган... Ҳар бир маҳсулот учун алоҳида жой ва дўконлар тайинланган” (17).
Бухоро бозорларида қўлёзма китоб ва ёзув қоғози хам сотилган, шу ернинг ўзида жойла-
шиб олган мирза муайян ҳақ эвазига ҳожатмандларга хат ёки ариза ёзиб берар эди. Икки четида дўкон ва устахоналар жойлаш ган кўчалар, одатда, бозор бошига — чорсуга қўшилиб кетарди. Бозор атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг каттагина қисми маълум даражада бозорнинг савдо — ишлаб чиқариш ҳаётига жалб бўлар эди. Бухорода бозор ва савдо растаси, кўп ҳол ларда, қисман бу ерда ишлаб чиқарилиб, шу ернинг ўзида сотиладиган маҳсулот номи билан юритилган. Атторон, Оҳангарон, Дастгарон, Заргарон, Камонгарон, Махсидўзон, Мискарон ва ҳоказо бозор ва расталар шулар жумласидан. Бозор газлама турининг номи билан ҳам юритилган: Бозори олача, Бозори карбос, Баззозон ва ҳоказо. Шунингдек пойафзал —кавушфурушон, этик ва махси - этикдўзон ва махсидўзон, бош кийимлар — кулоҳфурушон ва бошқалар сотиладиган расталар ҳам бўлган.
Бозорларда, шунингдек, умумий овқатланиш учун ажратилган жойлар бўлиб, у ерларда нон, сомса, иссиқ таомлар тайёрлаб сотилган. Чорсу - бош бозор жуда гавжум бўлиб, ҳар куни ишлаган ва савдогарлар орасида узоқ- яқин мамлакатлардан, Бадриддин Кашмирийнинг сўзларига кўра “бутун дунёдан” келган савдогарлар учрарди.
Замонлар ўтиши билан бозорлар номикўпинча, унда сотилаётган етакчи маҳсулотгаасосан ўзгариб борган. Масалан, Бухородаги тимлардан бири — Тоқи Телпакфурушон илгари Чахорсуйи Оханин деб юритилган бўлиб, кейин Тоқи Китобфурушон ва Токи Хожа Муҳаммад Паррон номи билан машхур бўлган, Чахорсуйи Анорфурушон ( XVI аср) кейинчалик Тоқи Ордфурушон ва Тоқи Аллофи деб аталган. Бухорода XVI асрдан гумбазсимон Тими Калон, шунингдек Тими Абдуллахон сақланиб қолган. Олти дарвозали ана шу улкан тимда, олдинда бўлганидек, XIX асрда ҳам шойи ва бошқа турдаги газламалар билан савдо қилинган.
Ун, дон, пахта, қуруқ мева сотадиган махсус каппонлар бўлган. Масалан, Каппони орд, Каппони ғалла, Каппони ғўзайи қадим.
Бухорода, шунингдек, от, қўй, паррандалар сотиладиган махсус мол бозори ҳам бўлган. Булардан ташқари, маҳалла ва гузарларда кичик бозорлар бўлиб, уларда энг зарур маҳсулот ва буюмлар билан савдо қилинган.
Бозор савдоси, аввало, маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини қондиришни кўзда тутган. Айни вақтда бу ерларга атроф қишлоқ ва яқин дапгг кишилари, чет эл савдогарлари: ҳиндлар, форслар, араблар, турклар, хитойлар, кейинроқ руслар, шунингдек Ғарбий Европа мамлакатларининг савдогарлари келишарди.
Бозорларда шеърият, адабиёт ва илм-фан янгиликлари соҳасида ўзига хос мусоҳабалар бўлиб турарди. Колаверса, бозор ишбилармон кишилар учрашадиган, шоир ва ёзувчилар мулоқот қиладиган жой, ўзига хос маданий марказ ҳам ҳисобланган. Дўконларда адабий мунозаралар бўлиб турган. Давлатманд уста ва дўкондорлар орасидан машҳур адабиёт ва фан арбоблари чиққан. Бу ҳакда Зайниддин Восифийнинг ‘ ‘ Бадойи ул-вақоия”, Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” асарларида аниқ маълумотлар келтирилган. Бозорларда ҳукмдор фармонлари эълон қилинган, гуноҳкорлар жазоланган.
Бозор томоша ва ўйин-кулги маскани ҳам бўлган. Бу ерда кўзбойловчи, дорбоз, полвон ва қўғирчоқбозлар ўз санъатларини намойиш этиб, кун кўрганлар. Халқ байрамлари, шунингдек подшоҳнинг оилавий тантаналари, унинг зафарли юришлардан қайтиши, элчилар ташрифи кунлари бозор жуда гавжум бўлган. Шундай кунларда шаҳарликлар деворларга гилам осиб безатишган, махсус дўконлар қуришган, ўзлари башанг кийинишган.
Умуман бозор фақат савдо ва ҳунармандчилик маркази эмас, балки ишбилармон кишиларнинг учрашув жойи, ёзувчи ва шоирларнинг мулоқот маскани, ўзига хос маданий марказ вазифасини хам ўтаган.
Бозор ёнида масжид, мадраса, хаммом бўлган. Ҳаммомларда одамлар факат ювинибгина қолмай, дам олиш дақиқаларида фикр алмашишган, ўзларини қизиқтираётган муаммолар бўйича мунозаралар қилишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |