Бухоро амирлиги асосчиси номига ким хутба ўқиган?
Тарихда «Эшони пир» лақаби билан аталган уламолар ўтган бўлиб, улардан бири Бухоро шаҳридаги Хожаги гузарида жойлашган Эшони пир мадрасасининг қурилишига ҳомийлик қилган Исҳоқхожа Даҳбедий бўлган. У XVIII асрда яшаган. Бухорода манғитлар сулоласи асосчиси Муҳаммад Раҳимбий ва Эшони пир ўрталаридаги муносабат жуда яхши бўлган ва шу даврда у Бухорода шайхулислом лавозимида фаолият кўрсатган. Ҳижрий 1170 йил (1756) Муҳаммад Раҳимбийнинг никоҳ тўйи, бир оз кейин эса тахтга чиқиш маросимида иштирок этган, унинг номига хутба ўқиган.
Do'stlaringiz bilan baham: |