10.1. Кристалл ва морфологик тузилмалар тўғрисида умумий илмий тушунчалар
Турли модда ва материалларнинг кристалл ва морфологик тузилмаларини – атом, ион ва молекулалар ҳосил қилади. Ана шундай заррачалар маълум шарт-шароитда бир-бирига нисбатан тартиб билан жойлашиб, ҳар хил морфологик тузилишларни бунёд этишади. Жумладан, муайян заррачаларининг координат ўқлари (XYZ) йўналишлари бўйича даврий такрорланадиган қатъий тартибда жойлашишидан к р и с т а л л тузилиш (фаза) вужудга келади. Агар заррачаларнинг ўзаро жойлашишида ҳеч қандай тартиб бўлмаса, у ҳолда тартибсиз фаза – аморф тузилма ҳосил бўлади. Кристаллик модда тузилишларининг ўзи 3 хил кўринишда бўлиши мумкин: «яқин тартиб», «узоқ тартиб» ва координат ўқлари (xyz) йўналишларида бир хил тартибда кузатиладиган «учламчи тартиб». Таъкидлаш жоизки, олмос каби ўхшаган яхлит кристалл («монокристалл» деб юритиладиган) ҳолатларида айнан ўчламчи тартибда кристалл тузилиши намоён бўлади.
Аморф, яъни хеч бир тартибда ёки қоидага бўйсунмайдиган даражада, модда заррачаларининг хаотик жойлашиши туфайли содир бўладиган модда тузилишига мисол қилиб оддий шиша (дераза ойнаси) нинг ички тузилишини кўрсатиш мумкин. Суюқ ҳолатдаги сув ҳам аморф тузилишга эга, музлаганда кристаллик тузилишни ҳосил қилади.
Кимёвий бирикмалар, айниқса, турли қаттиқ ҳолдаги модда, маҳсулот ва материалларнинг тузилишлари таҳлил ва тадқиқ этилганда, уларнинг молекуласини тузилиши (кристалл ёки аморф ҳолат кўрсаткичлари) ни аниқлаш етарли бўлмайди. Чунки муайян ҳар бир модда хоссаларини, юқорида баён қилинадиган кимёвий ва ички физикавий тузилишлардан ташқари, «молекулярустки тузилмалар» ҳам белгилайди. «Молекулярустки тузилма» деганда, авваламбор, муайян бир ёки бир неча турдаги молекулаларнинг узаро бир-бири билан бирлашиб жойлашишидан билан ҳосил буладиган хилма-хил шаклдаги морфологик тузилмаларни тушунмоқ керак. Буни янада яхшироқ тасаввур этиш учун, мисол қилиб, совуқ (изгиринли) тундан сунг дераза ойнасида турли шаклдаги сув молекулаларидан ҳосил буладиган тузилмаларни, шунингдек, турли шаклдаги кор учкунларини курсатиш мумкни. Улар айнан сув молекулалари содир этадиган морфологик тузилмалардир.
Табиатда учрайдиган ҳамда сноат миқиёсида ишлаб чиқариладиган жуда қўплаб қаттиқ ҳолдаги маҳсулот ва материаллари: ингичка тола, ип, юпка парда (пленка) ва ҳоказолар ўз таркибида ҳар хил морфологик тузилмаларни тутишади. Тадқиқотлар натижасида бу исботланган. Таъкидлаш жоизки, морфологик тузилмаларнинг шакли ва катталиги модда (материал) табиатига қараб турлича бўлади. Улар юмалоқ (шарсимон) кўринишда бўлиб, г л о б у л а деб номланади. Уларнинг катталиги ҳам ҳар хил, яъни 1 мкм нинг жуда кам улушидан тортиб, бир неча 10 мкм гача бўлиши мумкин. Ана шундай тузилмаларни «микроглобула», «глобула» ва «макроглобула» аташ қабул қилинган. Умуман, шундайморфологик тузилма тизимини г л о б у л я р тузилма деб юритилади.
Осон кристалланадиган ҳам ноорганик, ҳам органик шу жумладан, юқори молекуляр бирикма (полимер) лар ҳам, глобуляр тузилмалардан ташқари, маълум шарт-шароитда хилма хил анизодиаметрик таёқча, пластинка, ипсимон тузилмаларни ҳам ҳосил қиладилар. Хусусан, ипсимон морфологик тузилмалар,ўз навбатида, м и к р о ф и б р и л л а, ф и б р и л л а ва м а к р о ф и б р и л л а деб номланади. Бундай морфологик тузилмалар аксариятининг ички қисмида юқори даражадаги кристалл тузилишлар мавжуд.
Юқорида кўрсатилгандек, кимёвий модда – маҳсулот ёки материаллардан кузатиладиган турли-туман кўринишдаги тузилмалар, одатда, «полиморфизм» деб аталади. Табиатда учрайдиган турли минерал жинс ёки толасимон (масалан, жун, пахта ва шунга ўхшаш) хом ашё маҳсулотлари, худди шунингдек, синтез қилиб олинган кўплаб полимер материаллари: сунъий тола, пленка ва бошқалар ҳам полиморф тузилмалардан ташкил топган бўлади.
Ҳар кандай кристалли тузилишни чуқур таҳлил ёки тадқиқ қилишда рентген ва электрон дифракцияси усулларидан фойдаланилса, тегишли морфологик тузилмаларни тадқиқ қилиш учун эса, асосан ёруғлик ҳамда электрон микроскопия усуллари жуда қўл келади.
Хулоса тарзида таъкидлаш мумкинки, табиий ёки синтез қилиб олинган бирор янги моддани маълум мақсадда ишлатишдан аввал, нафақат унинг сифат миқдор анализлари молекуляр тузилиши, албатта, унинг структуравий (кристалл ёки аморф) тузилиши бўйича зарур маълумотлар ҳам олинади. Айнан шу максадда замонавий дифракция усулларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |