Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1



Download 391,5 Kb.
bet4/24
Sana25.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#306860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Умумий жиҳатлар
Ҳаққоний тақдим этиш ва МҲХСларга мувофиқлик
15 Молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ва пул оқимларини ҳаққоний тақдим этиши лозим. Ҳаққоний тақдим этиш операцияларнинг, бошқа ҳодисаларнинг ва шароитларнинг оқибатларини Концептуал асосда келтирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифларига ва тан олиш мезонларига мувофиқ тўғри (рўйирост) акс эттиришни талаб этади.3 МҲХСларни, зарур бўлганда, қўшимча маълумотларни очиб бериш билан бирга қўллаш молиявий ҳисоботларни ҳаққоний тақдим этишга олиб келади деб ҳисобланади.
16 Молиявий ҳисоботлари МҲХСларга мувофиқ бўлган тадбиркорлик субъекти изоҳларда бундай мувофиқликни аниқ ва шартсиз таъкидлаши лозим. Молиявий ҳисоботлар МҲХСларнинг барча талабларига мувофиқ бўлмагунча, тадбиркорлик субъекти уларни МҲХСларга мувофиқ деб таъкидламаслиги лозим.
17 Ҳақиқатан барча ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти қўлланиладиган МҲХСларга риоя этиши орқали молиявий хисоботларнинг ҳаққоний тақдим этилишига эришади. Ҳаққоний тақдим этиш тадбиркорлик субъектидан қуйидагиларни ҳам талаб этади:
(a) БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсати, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” га мувофиқ ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш. БҲХС 8 да бирор моддага нисбатан муайян қўлланиладиган МҲХС мавжуд бўлмаганида раҳбарият томонидан босқичма-босқич қўлланилиши тавсия этиладиган кўрсатмалар келтирилган.
(б) ўринли, ишончли, қиёсланувчан ва тушунарли маълумотларни, жумладан ҳисоб сиёсатларини, таъминлайдиган , ахборотни тақдим этиш.
(в) қўшимча маълумотларни очиб бериш, қачонки МҲХСлардаги муайян талабларга мувофиқлик фойдаланувчилар маълум операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларнинг тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатига ва молиявий натижаларига таъсирини тушуниб олиши учун етарли бўлмаганда.
18 Тадбиркорлик субъекти қўлланилган ҳисоб сиёсатини очиб бериш орқали ёки изоҳлар ёки тушунтириш маълумотлари ёрдамида нотўғри ҳисоб сиёсатини тўғрилай олмайди.
19 Тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти МҲХС даги талабга риоя этиш фойдаланувчиларни шунчалик чалғитиши, бу эса Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадига зид бўлиши, мумкин деб хулоса қилган жуда камдан-кам ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти 20-бандда белгиланган тарзда ушбу талабни четлаб ўтиши лозим, агарда тегишли тартибга солувчи қонунчилик бундай четлаб ўтишни талаб этса, ёки бошқа ҳолларда тақиқламаса.
20 Агарда тадбиркорлик субъекти 19-бандга мувофиқ МҲХС талабини четлаб ўтса, у қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) унинг раҳбарияти молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ва пул оқимларини ҳаққоний акс эттиради деб хулоса қилганлигини;
(б) у қўлланиладиган МҲХСларга риоя қилганлигини, бундан у ҳаққоний тақдимотга эришиш учун маълум талабни четлаб ўтганлиги истисно;
(в) тадбиркорлик субъекти четлаб ўтган МҲХС номи, четлаб ўтишнинг моҳияти, жумладан МҲХС талаб этадиган ёндашув, нима учун бу шароитда ушбу ёндашув фойдаланувчиларни шунчалик чалғитиши, бу эса Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадига зид бўлиши мумкинлигининг сабаблари, ҳамда қабул қилинган ёндашув; ва
(г) тақдим этилган ҳар бир давр учун, четлаб ўтишнинг четлаб ўтилган талаб бажарилганда молиявий ҳисоботларда тақдим қилинган бўлган ҳар бир моддага молиявий таъсири.
21 Тадбиркорлик субъекти МҲХС талабини олдинги даврда четлаб ўтган бўлса ва ушбу четлаб ўтиш жорий даврнинг молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга таъсир этса, у 20(в) ва (г) бандда келтирилган маълумотларни очиб бериши лозим.
22 21-банд, масалан, тадбиркорлик субъекти олдинги даврда активлар ёки мажбуриятларни баҳолаш бўйича МҲХС даги талабни четлаб ўтганда ва ушбу четлаб ўтиш жорий даврнинг молиявий ҳисоботларида тан олинган активлар ва мажбуриятлардаги ўзгаришларни ҳисоблашга таъсир этган пайтда қўлланилади.
23 Тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти МҲХС даги талабга риоя этиш фойдаланувчиларни шунчалик чалғитиши, бу эса Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадига зид бўлиши, мумкин деб хулоса қилган жуда камдан-кам ҳолатларда, лекин тегишли тартибга солувчи қонунчилик бундай четлаб ўтишни тақиқласа, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб берган ҳолда мувофиқликнинг идрок этилган, фойдаланувчиларни чалғитадиган жиҳатларини, имкон қадар, камайтириши лозим:
(a) тегишли МҲХС номи, талабнинг моҳияти ва нима учун раҳбарият ушбу талабга риоя этиш бу шароитларда фойдаланувчиларни шунчалик чалғитиши, бу эса Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадига зид бўлиши мумкин деб хулоса қилганининг сабаблари; ва
(б) тақдим этилган ҳар бир давр учун, раҳбариятнинг фикрича ҳаққоний тақдимотга эришиш учун молиявий ҳисоботларнинг ҳар қандай моддасига киритилиши зарур бўлган тузатишларни .
24 19-23 бандлар учун, ахборотдаги модда молиявий ҳисоботларнинг мақсадига зид бўлади, қачонки у тақдим этишни кўзда тутган ёки тақдим этиши оқилона равишда кутилиши мумкин бўлган операцияларни, бошқа ҳодисаларни ва шароитларни ҳаққоний акс эттирмаса, ва натижада, у молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган иқтисодий қарорларга эҳтимол таъсир этиши мумкин бўлса. МҲХС даги муайян талабга риоя этиш фойдаланувчиларни шунчалик чалғитиши, бу эса Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадига зид бўлиши мумкинлигини аниқлашда, раҳбарият қуйидагиларни кўриб чиқиши лозим:
(a) нима учун молиявий ҳисоботларнинг мақсадига маълум шароитларда эришилмайди; ва
(б) тадбиркорлик субъектининг ушбу шароитлари мазкур талабга риоя этадиган бошқа тадбиркорлик субъектларининг шароитларидан қандай қилиб фарқланади. Агар бошқа тадбиркорлик субъектлари ўхшаш шароитларда талабга риоя этса, бунда тадбиркорлик субъектининг талабга риоя этиши фойдаланувчиларни Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадига зид бўладиган даражада чалғитмайди деган рад этилиши мумкин бўлган фараз мавжуд бўлади .

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish