Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1


Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда акс эттириладиган маълумотлар



Download 391,5 Kb.
bet13/24
Sana25.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#306860
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда акс эттириладиган маълумотлар
77 Тадбиркорлик субъекти, ё молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ё изоҳларда, унинг фаолиятига тўғри келадиган равишда таснифланган ва акс эттирилган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларининг иккиламчи батафсилроқ қилиб таснифланган моддаларини очиб бериши лозим.
78 Иккиламчи таснифлашда тақдим этиладиган тафсилот даражаси МҲХСларнинг талабларига ва қамраб олинган моддаларнинг катталиги, хусусияти ва вазифасига боғлиқ бўлади. Тадбиркорлик субъекти иккиламчи таснифлашнинг асосини аниқлашда 58-бандда белгиланган омиллардан ҳам фойдаланади. Очиб бериладиган маълумотлар ҳар бир модда учун фарқланади, масалан:
(a) Асосий воситалар БҲХС 16 га мувофиқ туркумларга ажратилади;
(б) Дебиторлик қарзлари харидорларнинг (савдо бўйича) дебиторлик қарздорлиги, ўзаро боғлиқ томонларнинг дебиторлик қарздорлиги, бўнакларга ва бошқа тўлов суммаларига ажратилади;
(в) Товар-моддий захиралар, БҲХС 2 “Товар-моддий захиралар” га мувофиқ, товарлар, ишлаб чиқариш захиралари, хом-ашёлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотлар каби туркумларга ажратилади;
(г) резервлар ходимларнинг даромадлари бўйича мажбуриятлар ва бошқа моддаларга ажратилади; ва
(д) акциядорлик капитали ва капиталдаги резервлар тўланган капитал, қўшилган капитал ва резервлар каби ҳар хил туркумларга ажратилади.
79 Тадбиркорлик субъекти, ёки молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда, ёки изоҳларда, қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) акциядорлик капиталининг ҳар бир туркуми бўйича:
(i) чиқаришга рухсат этилган акцияларнинг сони;
(ii) чиқарилган ва тўлиқ тўланган акцияларнинг сони ҳамда чиқарилган, лекин тўлиқ тўланмаган акцияларнинг сони;
(iii) ҳар бир акциянинг номинал қиймати, ёки акциялар номинал қийматга эга эмаслиги;
(iv) муомаладаги акциялар сонининг давр бошига ва охирига солиштирмаси;
(v) ушбу туркумга бириктириладиган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар, жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қайтариш бўйича чекловлар,
(vi) тадбиркорлик субъекти ёки унинг шуъба ёки қарам тадбиркорлик субъектлари эгалик қилаётган бошқа тадбиркорлик субъектидаги улушлари; ва
(vii) опционлар ва акцияларни сотиш шартномалари бўйича чиқариш учун сақланаётган акциялар, шу жумладан уларнинг шартлари ва суммалари; ва
(б) капиталдаги ҳар бир резервнинг хусусияти ва мақсадининг тавсифи.
80 Акциядорлик капиталига эга бўлмаган тадбиркорлик субъекти, масалан ширкат ёки траст, 79(а)-бандда талаб этилганга эквивалент бўлган маълумотларни очиб бериши лозим, бунда акциядорлик улушининг ҳар бир тоифасидаги давр мобайнидаги ўзгаришларни ва акциядорлик улушининг ҳар бир тоифасига бириктириладиган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловларни акс эттирган ҳолда.
80A Агарда тадбиркорлик субъекти
(a) улушли инструмент сифатида таснифланган қайта сотиладиган молиявий инструментни, ёки
(б) тадбиркорлик субъектининг соф активларидаги пропорционал улушни бошқа томонларга бериш мажбуриятини ушбу субъектга фақат ликвидация жараёнида юклайдиган ва улушли инструмент сифатида таснифланадиган инструментни
молиявий мажбуриятлардан капиталга ёки капиталдан молиявий мажбуриятларга қайта таснифлаганида, у бир тоифадан бошқа тоифага қайта таснифланган суммани (молиявий мажбуриятлардан капиталга ёки капиталдан молиявий мажбуриятларга) ҳамда ушбу қайта таснифлашнинг вақтини ва сабабини очиб бериши лозим.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish