Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш принциплари. Ҳўжалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати ўзига хос принципларга амал қилмоғи керак. БХМСнинг биринчи сонида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг принциплари сифатида қўйидагилар келтирилган:
• икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш.
• узлуксизлик.
• хўжалик муаммолари, активлар ва пассивларни баҳолаш.
• ишончлилик.
• эхтиёткорлик.
• мазмуннинг шаклдан устунлиги.
• кўрсаткичларнинг киесийлиги.
• молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги.
• активлар ва мажбуриятларнинг хақикий баҳоси.
• ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мослиги.
• тушунарлилик.
• аҳамиятлилик.
• муҳимлик.
• хаққоний ҳолис тақдим этиш.
• тугатилганлик.
• изчиллик.
• ўз вақидалик.
• оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши).
• холислик.
Юқоридаги принципларга асосланиб юритилган бухгалтерия ҳисоби ва тузилган молиявий ҳисобот барча фойдаланувчилар корхона молиявий хўжалик фаолияти ҳақида тўлиқ, тушунарли маълумот олишни ва тегишли хулоса чиқаришни таъминлайди. Икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш принципи хўжалик жараёнларини счётларда икки ёқлама ёзув усулидан фойдаланган ҳолда акс эттирилишини билдиради. Ушбу принципга кўра, хўжалик жараёни суммаси бир счётнинг дебети ва иккинчи счётнинг кредитида акс эттирилади.
Узлуксизлик принципи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқаришини ва тугатиш эҳтимолини харакатида бўлмайди. Агар корхона фаолиятида узлуксизлик принцип бузилиш муҳити мавжуд бўлса, ҳисоботда бериладиган тушунтириш ва изоҳларда бу хакда маълумот келтирилиши лозим. Узлуксизлик принципи заминида хўжалик юритувчи субъетларда хўжалик фаолияти давомида узлуксиз равишда бухгалтерия ҳисоби юритилиши шартлиги етади. Корхона фаолияти тугаганида, бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам тухтатилади. Хўжалик муомулалари, активлар ва пассивларни баҳолаш принципи корхона барча мулкларини ва рўй берадиган барча хўжалик жараёнларини ягона пул баҳосида ўлчанишига асосланган. Ўзбекистон Республикасида пул ўлчови сўм ва унинг қисми тийинда олиб борилади. Ишончлилик принципи юритиладиган ҳисоб ишларини хақиқийлиги, хатосизлигига асосланади. Молиявий ҳисоботни нақадар ишончли бўлиши, бухгалтерия ҳисоби дастлабки хужжатлардаги маълумотларни нақадар хаққоний эканлигига боғлиқдир. Эхтиёткорлик принципига риоя этилганда молиявий ҳисобот шаклларида активлар ва даромадлар баҳосини ошириб ва мажбуриятлар ҳамда харажатлар баҳосини пасайтириб кўрсатилишига йул қўйилмайди. Мазмуннинг шаклдаги устунлиги принципи юридик шаклдан иқтисодий мазмун устунлигини билдиради. Ходисалар моҳияти доимо ҳам уларнинг юридик шаклига мос келавермайди. Масалан, корхона ўз фаолияти давомида узоқ муддатга ижарага олган асосий воситадан фойдаланилади, юридик нуктаи назардан бу асосий воситалар корхона мулки ҳисобланмасада, балансни активи таркибида акс эттирилади. Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги принципи халқ хўжалиги корхоналари маълумотларини ўзаро таққослаш, шунингдек, бир корхона ичида бир неча ҳисобот даврлари кўрсаткичларини таққослаш имкониятини яратилишини билдиради. Корхоналар кўрсаткичларини қиёслаш халқ хўжалиги тармоқлари бўйича маълумотларни жамлашда, таҳлил этишда, солиштиришда керак бўлади. Шунингдек, ташқи фойдаланувчилар улар учун керакли бўлган корхоналар кўрсаткичларини қиёслаб олишлари учун имконият бўлиши шарт. Корхоналарни ўтган давр кўрсаткичлари билан ҳисобот даврлари маълумотларини таққослаш шу корхона ички бошқаруви учун ҳам зарурдир. Молиявий ҳисоботнинг бетаравлиги принципига кўра, ҳисоб ишларида хеч қандай манфаатдорликларга эътибор бермаслик, ғайрли хатоларга йўл қўймаслик зарур. Активлар ва мажбуриятларнинг хақиқий баҳолаш принципи уларнинг таннарҳи ёки сотиб олинган нарҳи баҳолаш учун асос бўлишига таянади.