7.1-жадвал
«Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашиш» - М.Р. Носиров
Жараён
муддати
Жараён
рақами
Жараёнларнинг мазмуни
Дебет
Кредит
Сумма
1 - декабрга қолдиқ
8/XII
1
Товарлар олиб келиш учун нақд
пул берилди
4230
5010
11 /XII
2
Олиб келинган товарлар чакана
савдога қабул қилинди
2910
4230
13/XII
3
Ишлатилмай қолган пул
маблағлари қайтарилди
5010
4230
Декабр ойи бўйича жами
100000
100000
1 -январга қолдиқ
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ёзув турларига кўра 3 хил бўлади:
1. Хронологик ҳисоб регистрлари.
2. Тизимли ҳисоб регистрлари.
3. Комбинациялашган регистрлар.
Хронологик ҳисоб регистрларининг ўзига хос хусу- сияти шундаки,
ундаги ёзувлар хронологик тартибда акс эттирилиб борилади. Бу ёзувлар
орқали жараённинг қисқача мазмуни, содир бўлган муддати ва суммасининг
хронологик тартиби акс эттирилиб борилади.
Масалан, «Жараёнларни рўйхат қилиш журнали» хронологик ҳисоб
регистрига мисол бўлиб, у ҳисобнинг мемориал-ордер шаклида қўлланилади.
Тизимли ҳисоб регистрлари жараёнларнинг маълум бир белгилари
бўйича тизимлашган (гуруҳлашган) ҳолда акс эттирилиши билан
хусусиятлидир. «Бош дафтар» тизимли ҳисоб регистрларига мисол бўлади.
Ушбу регистрдан ХV аср охирларида икки ёқлама ёзув усули вужудга
келганидан бошлаб фойдаланиш йўлга қўйилган.
Бухгалтерия дафтарлари бир йилга мўлжалланган бўлиб, ҳамма бетлари
рақамланади ва бош бухгалтер имзоси билан тасдиқланади.
Бухгалтерия бош дафтарида корхона хўжалик мулкларини акс
эттирадиган счётлар учун бетлар ажратилади. Синтетик счётлар учун
тегишли аналитик счётлар очилган бўлса, бош дафтарда бетлар
92
ажратилаётганда эътиборга олиш зарур. Масалан, савдо корхонасининг
чакана савдодаги товарлари 2920 синтетик счётида юритилади. Айтайлик, шу
савдо корхонасига қарашли 3 та магазин мавжуд. Бундай ҳолатда бош
дафтарда ҳар бир моддий жавобгар шахс учун алоҳида варақлар
қолдирилиши ва умумий товарлар ҳисоби акс эттирилиши учун ҳам варақлар
ажратилган бўлиши зарур. Бухгалтерия дафтарида мундарижа ҳам бўлиб,
унда ҳисоби юритиладиган счётларнинг акс эттириладиган варақлари тартиб
рақами кўрсатилган бўлади.
Бухгалтерия ҳисоб регистри дафтарининг бошқа регистрлардан
афзаллиги қуйидагилардан иборат:
— ҳисоб маълумотларининг бир регистрда мужассамлашганлиги;
—ҳисоб маълумотлари сақланиши мустаҳкам таъминланганлиги.
Бухгалтерия
дафтарининг
камчиликлари
ҳам
бўлиб,
улар
қуйидагиларданиборат:
— бухгалтерия ходимлари ўртасида меҳнат тақсимотини тўғри йўлга
қўйишга халақит беради, сабаби, дафтарда корхонада ҳисоби юритиладиган
ҳамма счётлар жойлашган. Бухгалтерия ходимлари ўзларига бириктирилган
счётга тегишли маълумотларни акс эттириш учун дафтар бўшашини кутиши
керак бўлади;
— бухгалтерия дафтаридан ҳисоб регистри сифатида фойдаланганда,
ҳисоб ишларининг механизациялаштириш имкониятлари камаяди;
— бухгалтерия ходимлари меҳнат унумдорлигини ошишига халақит
беради.
Биринчидан, дафтардан навбатма-навбат фойдаланиш натижасида
вақтйўқотилади, иккинчидан, бухгалтерия дафтарининг ҳажми катта бўлиб,
тегишли варақни топиб, ундан фойдаланишни секинлаштиради.
Бухгалтерия дафтарларининг барча варақларидан ҳамма вақт
фойдаланилаверилмайди. Тўлдирилмаган варақлар эса келгуси ҳисобот
даври учун фойдаланилмайди ва ҳисоб регистрлари билан боғлиқ
харажатларнинг ошишига олиб келади.
Бухгалтерия дафтарлари бир ҳисобот йили учун мўлжалланган.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари улардаги ёзув турига кўра,
комбинациялашган (умумлаштирилган) шаклда ҳам бўлади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари уларда акс эттириладиган маълумотлар
ҳажмига кўра икки турга ажратилади:
1. Синтетик регистрлар.
2. Аналитик регистрлар.
Синтетик регистрлар синтетик ҳисоб маълумотларини акс эттиришга
мўлжалланган бўлиб, уларга бош дафтар, жараёнларни рўйхат қилиш
журнали, журнал-ордерлар ва бошқалар мисол бўлади.
Аналитик
регистрлар
аналитик
ҳисоб
маълумотларини
расмийлаштиришда қўлланилиб, уларга материаллар, асосий воситалар,
ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ва бошқа мулклар ҳисоби бўйича
юритиладиган карточкалар мисол бўлади.
93
Do'stlaringiz bilan baham: |