“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


БҲХС (IAS) 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар”. БҲХС



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

2.4. БҲХС (IAS) 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар”. БҲХС 
(IAS) 21 “Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари” 
БҲХС (IAS) 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар” стандартининг 
мақсади қуйидагиларни белгилашдан иборатдир:
(а) хўжалик субъекти ўз ҳисоботларига ҳисобот давридан кейинги 
ҳодисалар учун тузатишлар киритиши керак бўлган пайтни; ва
(б) хўжалик субъекти томонидан унинг молиявий ҳисоботларини еълон 
қилиш учун тасдиқлаш санаси ҳамда ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар 
ҳақида ошкор етилиши керак бўлган маълумотлар.
Ушбу Стандарт, агар ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар фаолият 
узлуксизлиги тўғрисидаги фаразнинг хўжалик субъекти учун ўринли 
емаслигини кўрсаца, бундай хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботлари 


52 
фаолият узлуксизлиги асосида тайёрланмаслигини ҳам талаб етади. 
БҲХС (IAS) 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар” номли стандарт 
ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларни ҳисобга олишда ва уларни ошкор 
етишда қўлланилади. 
Баъзи ҳолларда, хўжалик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини молиявий 
ҳисоботлар еълон қилинганидан сўнг акциядорларнинг тасдиғига ҳавола етиши 
талаб қилинади. Бундай ҳолларда, акциядорлар молиявий ҳисоботларни 
тасдиқлаган санасида емас, балки молиявий ҳисоботлар еълон қилинган 
санасида улар еълон қилиш учун тасдиқланган бўлиб ҳисобланади. 
Мисол. Хўжалик субъектининг раҳбарияти 20Х1 йилнинг 31 Декабр 
ҳолатига бўлган молиявий ҳисоботларнинг дастлабки тўпламини 20Х2 
йилнинг 28 Февралида якунлади. 20Х2 йилнинг 18 Мартида Бошқарув аъзолари 
молиявий ҳисоботларни кўриб чиқди ва уларнинг еълон қилинишини 
тасдиқлади. Хўжалик субъекти ўз фойдасини ва бошқа танланган молиявий 
маълумотларни 20Х2 йилнинг 19 Мартида еълон қилди. Молиявий ҳисоботлар 
акциядорлар ва бошқалар еътиборига 20Х2 йилнинг 1 Апрелида тақдим етилди. 
Акциядорлар молиявий ҳисоботларни 20Х2 йилнинг 15 Майида ўтказилган 
акциядорларнинг йиллик йиғилишида тасдиқлади ва тасдиқланган молиявий 
ҳисоботлар тартибга солувчи давлат идорасига 20Х2 йилнинг 17 Майида 
топширилди.
20Х2 йилнинг 18 Мартида молиявий ҳисоботларнинг еълон қилиниши 
тасдиқланди (Бошқарув аъзолари молиявий ҳисоботларнинг еълон қилинишини 
тасдиқлаган сана).
 
Баъзи ҳолларда, хўжалик субъектининг раҳбарияти молиявий 
ҳисоботларни (ижрочи бўлмаган шахслардангина ташкил топган) кузатув 
кенгашига, молиявий ҳисоботлар улар томонидан тасдиқланиши учун, тақдим 
етиши талаб қилинади. Бундай ҳолларда, раҳбарият молиявий ҳисоботларни
кузатув кенгашига тақдим етилишини тасдиқлаган сана молиявий 
ҳисоботларни еълон қилиш учун тасдиқлаш санаси бўлиб ҳисобланади.
Хўжалик субъекти тузатишлар киритилишини талаб етадиган ҳисобот 
давридан кейинги ҳодисаларни акс еттириш мақсадида ўз молиявий 
ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишларни киритиши шарт.
Қуйида хўжалик субъектидан ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган 
суммаларга тузатишлар киритишни, ёки олдин тан олинмаган моддаларни тан 
олишни талаб қиладиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларга мисоллар 
келтирилган:
(а) Хўжалик субъектининг ҳисобот даврининг якунида жорий 
мажбурияти бор бўлганлигини тасдиқлаган, суд ишининг ҳисобот давридан 
кейин ҳал бўлиши. Хўжалик субъекти ушбу суд иши юзасидан олдин тан 
олинган ҳар қандай захираларга МҲХС 37 “
Захиралар, шартли мажбуриятлар 
ва шартли активлар” 
га мувофиқ тузатиш киритади ёки янги захирани тан 
олади. Хўжалик субъекти фақат шартли мажбуриятни ошкор етиш билан 
чегараланмайди, чунки суд ишининг ҳал бўлиши натижасида МҲХС 37га 
мувофиқ еътиборга олиниши керак бўлган қўшимча далиллар таъминланади. 


53 
Мисол. 20Х5 йилнинг 18 Мартида хўжалик субъектининг раҳбарияти 
молиявий ҳисоботларни кузатув кенгашига тақдим етилиши учун тасдиқлайди. 
Кузатув кенгаши ижрочи бўлмаган шахслардангина ташкил топган бўлиб, ўз 
ичига ходимлар ва бошқа ташқи манфаатдор томонларнинг вакилларини олган 
бўлиши мумкин. Кузатув кенгаши 20Х5йилнинг 26 мартида молиявий 
ҳисоботларни тасдиқлади. Молиявий ҳисоботлар акциядорлар ва бошқалар 
еътиборига 20Х5 йилнинг 1 апрелида тақдим етилди. Акциядорлар молиявий 
ҳисоботларни 20Х5 йилнинг 15 майида ўтказилган акциядорларнинг йиллик 
йиғилишида тасдиқлади ва тасдиқланган молиявий ҳисоботлар тартибга 
солувчи давлат идорасига 20Х5 йилнинг 17 майида топширилди.
Молиявий ҳисоботлар 20Х5 йилнинг 18 мартида еълон етиш учун 
тасдиқланди (раҳбарият молиявий ҳисоботларни кузатув кенгашига тақдим 
етиш учун тасдиқлаган сана). 
(б) 
ҳисобот даври охирида актив қадрсизланганлиги ёки бу актив бўича 
олдин тан олинган зарар суммасига тузатиш киритилиши кераклигидан далолат 
берадиган маълумот ҳисобот даври тугаганидан кейин олиниши. Масалан: 

ҳисобот даври тугаганидан сўнг мижозлардан бири банкротликка 
учраши ҳисобот даври охирида савдога оид дебиторлик қарздорлиги бўйича 
зарар мавжуд бўлганлигини ва хўжалик субъекти дебиторлик қарздорликнинг 
баланс қийматига тузатиш киритиши кераклигини тасдиқлайди; ва

товар-моддий захираларнинг ҳисобот даври тугаганидан сўнг 
сотилиши уларнинг ҳисобот даврининг охиридаги соф сотиш қиймати 
тўғрисида далил бериши мумкин.
(в) ҳисобот даври тугалланишидан олдин сотиб олинган активларнинг 
таннархи ёки сотилган активлардан тушган тушумнинг ҳисобот даври 
тугаганидан сўнг аниқланиши. 
(г) 
ҳисобот даври тугаганидан сўнг фойдадан тақсимланадиган 
тўловлар ёки мукофотлар суммасининг аниқланиши, агар хўжалик 
субъектининг ҳисобот даври охирида бу санадан олдин юз берган 
ҳодисаларнинг натижасида бундай тўловларни амалга ошириш бўйича жорий 
юридик ёки конструктив мажбурияти мавжуд бўлган бўлса (БҲХС 19 


Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish