“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

шартли таннархи
сифатида олса (фойдаланса), ушбу тадбиркорлик субъекти МҲХС бўйича 
молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботининг ҳар бир сатрида 
кўрсатилган модда бўйича қуйидагиларни ўзининг МҲХС бўйича биринчи 
молиявий ҳисоботларида очиб бериши керак:
(а) 
ушбу ҳаққоний қийматларининг умумий суммасини; ва 
(б) 
олдинги БҲУТлар бўйича кўрсатилган баланс қийматларига 
тузатишларнинг умумий суммасини. 


27 
2-МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО 
СТАНДАРТЛАРИДА УМУМИЙ МАСАЛАЛАР
 
Маъруза режаси 
2.1. БҲХС №1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” стандартининг 
мазмуни ва қўлланилиши 
2.2. БҲХС (IAS) 7 “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот” стандартининг 
мазмуни ва қўлланилиши 
2.3. БҲХС (IAS) 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги 
ўзгаришлар ва хатолар” 
2.4. БҲХС (IAS) 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар”. БҲХС (IAS) 
21 “Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари” 
 
Мавзу бўйича таянч сўзлар ва иборалар
 
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХСлар) – бу 
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари Кенгаши (МҲХСК) томонидан 
чиқарилган Стандартлар ва Шарҳлардир. Улар қуйидагиларни қамраб олади: 
(а) 
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари; 
(б) 
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари; 
(в) 
МҲХСларни Шарҳлаш бўйича Қўмита (МҲХСШҚ) томонидан 
чиқарилган Шарҳлар; ва 
(г) 
Шарҳлаш бўйича Доимий Қўмита (ШДҚ) томонидан чиқарилган 
Шарҳлар . 
МҲХСлар бўйича биринчи молиявий ҳисоботлар - Тадбиркорлик 
субъекти МҲХСларга мувофиқлик тўғрисида аниқ ва шарциз билдириб
Молиявий Ҳисоботларнинг Халқаро Стандартлари (МҲХСлар)ни қўллаган 
биринчи йиллик молиявий ҳисоботлар.
Олдинги БҲУТ - МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик 
субъекти МҲХСларни қабул қилишидан бевосита олдин қўллаган бухгалтерия 
ҳисобининг асоси. 
МҲХС бўйича биринчи ҳисобот даври - Тадбиркорлик субъектининг 
МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қамраб олган енг охирги 
ҳисобот даври. 
МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисобот - 
Тадбиркорлик субъектининг МҲХСларга ўтиш санасига бўлган молиявий 
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботи. 
Шартли таннарх - берилган санага таннархнинг ёки амортизацияланган 
қийматнинг ўрнини босувчи сумма. Кейинчалик ескириш ёки амортизация 
ҳисобланганида тадбиркорлик субъекти активни ёки мажбуриятни ушбу 
берилган санада дастлабки марта тан олган ва ушбу активнинг ёки 
мажбуриятнинг таннархи шартли таннархга тенг бўлган деб фараз қилинади. 
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар 
(“молиявий ҳисоботлар” деб аталади) – бу шундай фойдаланувчиларнинг 
ахборотга бўлган талабларини қондиришга қаратилган молиявий ҳисоботларки, 


28 
бу фойдаланувчилар уларнинг ахборотга бўлган махсус талабларига 
мослаштирилган ҳисоботларни хўжалик субъектидан талаб қила олмайди. 
Аҳамиятли тушириб қолдиришлар ёки бузилишлар – бунда моддаларнинг 
тушириб қолдирилиши ёки бузилиши аҳамиятли бўлиб ҳисобланадики, агарда 
улар фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботлар асосида қабул қиладиган 
иқтисодий қарорларига, алоҳида ёки биргаликда, таъсир ета олганда. 
Аҳамиятлилик тушириб қолдиришнинг ёки бузилишнинг улар содир бўлган 
шароитларни ҳисобга олган ҳолда аниқланадиган ҳажми ва хусусиятига боғлиқ 
бўлади. Модданинг ҳажми ёки хусусияти, ёки иккаласининг бирикмаси, ҳал 
қилувчи омил бўлиши мумкин.
Фойда ёки зарар – бубошқа умумлашган даромаднинг таркибий 
қисмларидан ташқари жами даромаддан харажатлар чегирилганидан кейин 
қолган натижа. 
Бошқа умумлашган даромад бошқа МҲХСларда талаб етилганидек ёки 
рухсат етилганидек фойда ёки зарар сифатида тан олинмайдиган даромад ва 
харажат моддаларини (жумладан қайта таснифлаш бўйича тузатишларини) 
қамраб олади. 
Мулк егалари – бу улушли инструментлар сифатида таснифланган 
инструментларнинг егалари. 
Фойда ёки зарар – бубошқа умумлашган даромаднинг таркибий 
қисмларидан ташқари жами даромаддан харажатлар чегирилганидан кейин 
қолган натижа. 
Қайта таснифлаш бўйича тузатишлар – бу жорий ёки олдинги 
даврлардаги бошқа умумлашган даромадда тан олинган, лекин жорий даврда 
фойда ёки зарар сифатида қайта таснифланган суммалар.
Жами умумлашган даромад – бу капиталдаги давр мобайнида 
операциялар ва бошқа ҳодисалар натижасида юзага келадиган ўзгариш бўлиб, 
мулк егалари билан уларнинг мулк егалари сифатида амал қилишидаги 
операциялардан юзага келадиган ўзгаришлар бундан мустаснодир. 
Пул маблағлари - нақд пул ва талаб қилиб олгунча депозитларни ўз ичига 
олади. 
Пул маблағларининг еквивалентлари - белгиланган суммадаги пул 
маблағларига осон айлантириладиган ва қийматининг ўзгариши жиҳатидан 
сезиларсиз даражадаги ҳатарга ега бўлган, қисқа муддатли ва юқори ликвидли 
инвестициялардир. Пул маблағларининг еквивалентлари инвестиция ёки бошқа 
мақсадлари учун емас, балки қисқа муддатли мажбуриятлар бўйича тўловларни 
амалга ошириш учун фойдаланилади. Инвестицияни пул еквиваленти деб 
ҳисоблаш 
учун, 
у 
белгиланган 
суммадаги 
пул 
маблағига 
осон 
айлантириладиган ва қийматидаги ўзгаришлар ҳатари сезиларсиз даражада 
бўлиши лозим. Шу сабабли, инвестиция одатда унинг сўндириш муддати қисқа 
бўлсагина, яъни харид қилинган пайтдан бошлаб тахминан уч ой ёки ундан кам 
муддат ичида тўланадиган бўлса, пул маблағларининг еквиваленти деб 
ҳисобланиши мумкин. Улушли инвестициялар пул еквивалентларига кирмайди, 
бундан улар, аслини олганда, пул маблағларининг еквивалентлари бўлган 


29 
ҳолатлари истисно, масалан сўндирилишига қисқа муддат қолганда сотиб 
олинган ва сўндирилиш муддати аниқ белгиланган имтиёзли акциялар 
мисолида каби. Ошиқча пул маблағларини уларнинг еквивалентларига 
инвестиция қилиш пул маблағларини бошқариш бўлиб ҳисобланади. 
Пул оқимлари - пул маблағлари ва пул еквивалентларининг кирими ва 
чиқими. 
Операцион фаолият - хўжалик субъектининг асосий даромад келтирувчи 
фаолияти ҳамда инвестицион ва молиявий фаолият ҳисобланмаган бошқа 
фаолият турлари. 
Инвестицион фаолият - узоқ муддатли активларнинг ҳамда пул 
еквивалентларига кирмайдиган бошқа инвестицияларнинг сотиб олиниши ва 
чиқиб кетиши. 
Молиявий фаолият - хўжалик субъектининг қўйилган капитали ва қарз 
маблағларининг миқдори ва таркибидаги ўзгаришларни келтириб чиқарувчи 
фаолият.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish