“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 МҲХС (IFRS) 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш”



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
5.2. МҲХС (IFRS) 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” 
МҲХС (IFRS) 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” номли стандартнинг 
мақсади бўлиб,


167 
(а) 
ҳаққоний қийматни таърифлайди; 
(б) 
ягона МҲХС да ҳаққоний қийматни баҳолаш бўйича концептуал 
асосни белгилайди; ва 
(в) 
ҳаққоний қийматни баҳолашлар тўғрисидаги очиб беришларни 
талаб етади. 
Ҳаққоний қиймат тадбиркорлик субъектига-хос баҳолаш емас, балки 
бозорга-асосланган баҳолашдир. Айрим активлар ва мажбуриятлар учун, 
кузатиладиган бозор операциялари ва бозор маълумотлари мавжуд бўлмаслиги 
мумкин. Бироқ, ҳаққоний қийматни баҳолашнинг мақсади икки ҳолатда ҳам 
бир хилдир – жорий бозор шароитларига асосан баҳолаш санасида бозор 
иштирокчилари ўртасидаги активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича 
одатий операцияда содир бўлиши мумкин бўлган нархни баҳолашдир (яъни 
актив ёки мажбуриятга ега бўлган бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан 
баҳолаш санасидаги чиқиш нархи). 
Ҳаққоний қийматнинг таърифида активлар ва мажбуриятларга еътибор 
қаратилади, чунки улар бухгалтерия баҳолашининг асосий предмети 
ҳисобланади. Шу билан бирга, мазкур МҲХС тадбиркорлик субъектининг 
ҳаққоний қийматда баҳоланган ўз улушли инструментларига нисбатан 
қўлланилиши лозим.
МҲХС бошқа МҲХС ҳаққоний қийматни баҳолашларни ва ҳаққоний 
қийматни баҳолашлар тўғрисидаги очиб бериладиган маълумотларни (ҳамда 
сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат каби ҳаққоний қийматга 
асосланган баҳолашларни ва ушбу баҳолашлар тўғрисидаги маълумотларни) 
очиб беришни талаб етганда ёки уларга рухсат берганда қўлланилади. 
МҲҲСнинг баҳолаш ва очиб бериш талаблари қуйидагиларга нисбатан 
қўлланилмайди: 
(а) 
МҲХС 2 «Акцияга-асосланган тўлов» нинг қўллаш доирасидаги 
акцияга-асосланган тўлов операциялари; 
(б) 
БҲХС 17 «Ижара» нинг қўллаш доирасидаги ижара операциялари; 
ва 
(в) 
ҳаққоний қийматга нисбатан баъзи ўхшашликларга ега аммо 
ҳаққоний қиймат бўлмаган баҳолашлар, масалан МҲХС 2 «Товар-моддий 
захиралар» даги соф сотиш қиймати ёки МҲХС 36 «Активларнинг 
қадрсизланиши» даги фойдаланишдаги қиймат. 
Ушбу БҲХСда маълумотларни очиб бериш талаблари қуйидагиларга 
нисбатан қўлланилмайди: 
(а) 
БҲХС 19 «Ходимларнинг даромадлари» га мувофиқ ҳаққоний 
қийматда баҳоланган тизим активлари; 
(б) 
БҲХС 26 «Пенсион тизимлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисоботи” га мувофиқ ҳаққоний қийматда баҳоланган нафақа тизими 
инвестициялари; ва 
(в) 
қопланадиган қиймати БҲХС 36 га мувофиқ ҳисобдан чиқариш 
харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўлган активлар. 
Ҳаққоний қиймат муайян актив ёки мажбурият бўйича баҳоланади. Шу 


168 
туфайли, ҳаққоний қийматни баҳолашда тадбиркорлик субъекти актив ёки 
мажбуриятнинг хусусиятларини инобатга олиши лозим, агарда бозор 
иштирокчилари баҳолаш санасида актив ёки мажбуриятни нархлашда ушбу 
хусусиятларни инобатга олиши мумкин бўлса. Бундай хусусиятлар, масалан, 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
(а) 
активнинг ҳолати ва жойлашуви; ва 
(б) 
актив сотилиши ёки фойдаланилиши бўйича чекловлар, агарда 
мавжуд бўлса. 
Ҳаққоний қийматда баҳоланган актив ёки мажбурият қуйидагиларнинг 
бири бўлиши мумкин: 
(а) 
мустақил актив ёки мажбурият (масалан молиявий инструмент ёки 
номолиявий актив); ёки 
(б) 
активлар гуруҳи, мажбуриятлар гуруҳи ёки активлар ва 
мажбуриятлар гуруҳи (масалан пулни юзага келтирадиган бирлик ёки бизнес). 
Актив ёки мажбурият тан олиш ёки очиб бериш мақсадларида мустақил 
актив ёки мажбурият, активлар гуруҳи, мажбуриятлар гуруҳи ёки активлар ва 
мажбуриятлар гуруҳи бўлиши унинг ўлчов бирлигига боғлиқ бўлади. Актив ёки 
мажбурият учун ўлчов бирлиги ҳаққоний қийматни баҳолашни талаб етадиган 
ёки унга рухсат берадиган МҲҲС га мувофиқ аниқланиши лозим, бундан 
мазкур МҲХС да таъминланган ҳолатлар мустасно. 
Ҳаққоний қийматни баҳолашда шундай фараз қилинадики, актив ёки 
мажбурият жорий бозор шароитларига асосан баҳолаш санасида бозор 
иштирокчилари ўртасидаги активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича 
одатий операцияда айирбошланади.
Ҳаққоний қийматни баҳолашда шундай фараз қилинадики, активни 
сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича операция қуйидаги бозорлардан 
бирида содир бўлади: 
(а) 
актив ёки мажбурият бўйича асосий бозорда; ёки 
(б) 
асосий бозор мавжуд бўлмаганда, актив ёки мажбурият бўйича енг 
афзал бозорда.
Тадбиркорлик субъекти бозор иштирокчилари активни ёки мажбуриятни 
нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразлар орқали актив ёки 
мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолаши лозим, бунда бозор 
иштирокчилари ўзларининг енг мақбул иқтисодий манфаатлари учун ҳаракат 
қилишлари фараз қилинади. 
Ушбу фаразларни шакллантиришда, тадбиркорлик субъекти муайян 
бозор иштирокчиларини аниқлаши шарт емас. Бунинг ўрнига, тадбиркорлик 
субъекти бозор иштирокчиларини умумий ҳолда фарқлайдиган хусусиятларни 
аниқлаши лозим, бунда барча қуйидагиларга хос омиллар инобатга олинади: 
(а) 
актив ёки мажбурият; 
(б) 
актив ёки мажбурият бўйича асосий (ёки енг афзал) бозор; ва 
(в) 
тадбиркорлик субъекти ушбу бозорда битим тузиши мумкин бўлган 
бозор иштирокчилари. 
Ҳаққоний қиймат бу жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида 


169 
асосий (ёки енг афзал) бозордаги одатий операцияда активни сотишда олиниши 
ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир (яъни чиқиш 
нархидир), бунда ушбу нарх бевосита кузатиладиган бўлиши ёки бошқа 
баҳолаш усули орқали баҳоланишидан қатъий назар. 
Номолиявий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш активдан унинг енг 
юқори ва енг унумли фойдаланилиши орқали ёки активни ундан енг юқори ва 
енг унумли фойдаланиши мумкин бўлган бозор иштирокчисига сотиш орқали 
бозор иштирокчисининг иқтисодий нафларни юзага келтириш имкониятини 
инобатга олади.
Номолиявий активдан енг юқори ва енг унумли фойдаланиш, қуйидаги 
тарзда, жисмоний мумкин бўлган, қонуний рухсат етилган ва молиявий 
имконли бўлган ҳолда активдан фойдаланишни инобатга олади: 
(а) 
жисмоний мумкин бўлган фойдаланиш бозор иштирокчилари 
активни нархлашда инобатга олиши мумкин бўлган активнинг жисмоний 
хусусиятларини инобатга олади (масалан, мулкнинг жойи ва ҳажми). 
(б) 
қонуний рухсат етилган фойдаланиш бозор иштирокчилари активни 
нархлашда инобатга олиши мумкин бўлган активдан фойдаланиш бўйича ҳар 
қандай қонуний чекловларни инобатга олади (масалан, мулкка нисбатан 
қўлланиладиган ҳудудий меъёрий ҳужжатлар). 
(в) 
молиявий имконли бўлган фойдаланиш бозор иштирокчилари ушбу 
фойдаланиш орқали ушбу активга инвестициядан талаб етиши мумкин бўлган 
инвестицион даромадни юзага келтириш мақсадида жисмоний мумкин бўлган 
ва қонуний рухсат етилган ҳолда активдан фойдаланиш йетарли даромадни ёки 
пул оқимларини (активни ушбу фойдаланишига мослаш харажатларини 
инобатга олган ҳолда) юзага келтириши ёки келтирмаслигини инобатга олади. 
Номолиявий активдан енг юқори ва енг унумли фойдаланиш қуйидаги 
тарзда активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланиладиган 
баҳолашнинг дастлабки шартини белгилайди: 
(а) 
номолиявий активдан енг юқори ва енг унумли фойдаланиш ундан 
бошқа активлар билан биргаликда гуруҳ сифатида (фойдаланиш учун 
ўрнатилган ёки бошқа ҳолларда созланган ҳолда) ёки бошқа активлар ва 
мажбуриятлар билан биргаликда (масалан, бизнес) фойдаланиш орқали бозор 
иштирокчиларига максимум қийматни таъминлаши мумкин. 
- Агарда активдан енг юқори ва енг унумли фойдаланиш активдан бошқа 
активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда 
фойдаланиш бўлса, активнинг ҳаққоний қиймати актив бошқа активлар ёки 
бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда фойдаланилиши 
мумкинлигини ва ушбу активлар ва мажбуриятлар (яъни унинг тўлдирувчи 
активлари ва уларга боғлиқ мажбуриятлар) бозор иштирокчилари учун мавжуд 
бўлиши мумкинлигини фараз қилган ҳолда активни сотиш бўйича жорий 
операцияда олиниши мумкин бўлган нархдир. 
- актив билан ва тўлдирувчи активлар билан боғлиқ мажбуриятлар 
айланма капитални молиялаштирадиган мажбуриятларни ўз ичига олади, аммо 
активлар гуруҳи ичидаги активлардан ташқари бўлган активларни 


170 
молиялаштиришда фойдаланиладиган мажбуриятларни ўз ичига олмайди. 
- номолиявий активдан енг юқори ва енг унумли фойдаланиш 
тўғрисидаги фаразлар актив фойдаланилиши мумкин бўлган активлар 
гуруҳидаги ёки активлар ва мажбуриятлар гуруҳидаги барча (енг юқори ва енг 
унумли фойдаланиш ўринли бўлган) активларга нисбатан мос бўлиши лозим. 
(б) номолиявий активдан енг юқори ва енг унумли фойдаланиш мустақил 
асосда бозор иштирокчилари учун максимум қийматни таъминлаши мумкин. 
Агарда активдан енг юқори ва енг унумли фойдаланиш ундан мустақил асосда 
фойдаланиш бўлса, активнинг ҳаққоний қиймати активдан мустақил асосда 
фойдаланиши мумкин бўлган бозор иштирокчиларига активни сотиш бўйича 
жорий операцияда олиниши мумкин бўлган нархдир. 
Ҳаққоний қийматни баҳолашда шу нарса фараз қилинадики, молиявий 
ёки номолиявий мажбурият ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли 
инструменти (масалан бизнес бирлашувида товон сифатида чиқарилган 
капиталдаги улушлар) баҳолаш санасида бозор иштирокчисига ўтказилади. 
Мажбурият ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструментининг 
ўтказмаси қуйидагиларни назарда тутади: 
(а) Мажбурият амалда қолади ва бозор иштирокчиси бўлган қабул 
қилувчидан мажбуриятни бажариш талаб етилади. Мажбурият баҳолаш 
санасида контрагент билан ҳисоб-китоб қилинмайди ёки бошқа ҳолларда 
сўндирилмайди.
(б) Тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструменти амалда қолади ва 
бозор иштирокчиси бўлган қабул қилувчи томон инструмент билан боғлиқ 
ҳуқуқларни ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Инструмент баҳолаш 
санасида бекор қилинмайди ёки бошқа ҳолларда сўндирилмайди. 
Қачонки бир хил ёки ўхшаш мажбуриятнинг ёки тадбиркорлик 
субъектининг ўз улушли инструментининг ўтказмаси бўйича белгиланган нарх 
мавжуд бўлмаса ва бир хил моддага бошқа томон актив сифатида егалик 
қилмаса, тадбиркорлик субъекти мажбуриятга ега ёки капиталга нисбатан 
ҳуқуқни чиқарган бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан баҳолаш усули орқали 
мажбуриятнинг ёки улушли инструментнинг ҳаққоний қийматини баҳолаши 
лозим.
Масалан, келтирилган қиймат усулини қўллашда тадбиркорлик субъекти 
қуйидагилардан бирини инобатга олиши мумкин: 
(а) 
Бозор иштирокчиси мажбуриятни бажаришда сарфлашни кўзда 
тутиши мумкин бўлган келгуси пул чиқимлари, жумладан бозор иштирокчиси 
мажбуриятни қабул қилишда талаб етиши мумкин бўлган қоплаш. 
(б) 
Бозор иштирокчиси бир хил мажбуриятни ёки улушли 
инструментни тузиш ёки чиқаришда олиши мумкин бўлган сумма, бунда бозор 
иштирокчилари бир хил шартномавий шартларга ега мажбуриятни ёки улушли 
инструментни чиқаришда асосий (ёки енг афзал) бозордаги бир хил моддани
(масалан бир хил кредит хусусиятларига ега) нархлашда фойдаланиши мумкин 
бўлган фаразлардан фойдаланилади. 
Мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати мажбуриятларни бажармаслик 


171 
рискининг таъсирини акс еттиради. Мажбуриятларни бажармаслик риски 
тадбиркорлик субъектининг ўз кредит рискини (МҲХС 7 «Молиявий 
инструментлар: маълумотларни очиб бериш» да таърифлангандек) ўз ичига 
олади, аммо бу билан чекланмаслиги мумкин. Мажбуриятларни бажармаслик 
риски мажбурият ўтказмасидан олдин ва кейин бир хил бўлиши фараз 
қилинади. 
Мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда, тадбиркорлик субъекти 
ўзининг кредит рискини (кредит ҳолати) ҳамда мажбурият бажарилиши ёки 
бажарилмаслигининг еҳтимолига таъсир етиши мумкин бўлган бошқа 
омилларни инобатга олиши лозим. Ушбу таъсир мажбуриятга қараб 
фарқланиши мумкин, масалан: 
(а) мажбурият пул маблағини йетказиб бериш мажбурияти (молиявий 
мажбурият) ёки товарлар ва хизматларни йетказиб бериш мажбурияти 
(номолиявий мажбурият) бўлиши. 
(б) мажбуриятга тегишли кредит яхшиланишининг шартлари, агарда 
мавжуд бўлса. 
Талаб жиҳатига ега молиявий мажбуриятнинг (масалан талаб қилингунча 
депозит) ҳаққоний қиймати сумма тўланиши талаб етилиши мумкин бўлган 
биринчи санадан бошлаб дисконтланган ҳолда талаб қилинганда тўланадиган 
суммадан кам бўлмайди. 
Бозор рисклари ёки контрагент кредит рискидаги ўзаро ҳисоб-китоб 
қилиш ҳолатларига ега молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларга 
нисбатан қўллаш 
Тадбиркорлик субъектининг муайян бозор рискига (ёки рискларига) соф 
дучорлиги асосида бошқариладиган молиявий активлар ва молиявий 
мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун тадбиркорлик 
субъекти ҳолатларда ҳаққоний қийматнинг енг мақбул вакили бўлган таклиф-
талаб маржаси ичидаги нархни тадбиркорлик субъектининг муайян бозор 
рискиларига нисбатан қўллаши лозим. 
Худди шунингдек, молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлардан 
юзага келадиган тадбиркорлик субъектининг муайян бозор рискига (ёки 
рискларига) дучорлигининг давомийлиги деярли бир хил бўлиши лозим. 
Масалан, фақатгина ушбу молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлардан 
ташкил топган гуруҳ ичидаги беш-йиллик молиявий инструментга нисбатан 12 
ойликка тенг фоиз ставкаси риски дучорлигига боғланган пул оқимларига 
қарши 12-ойлик фюъчерс шартномасидан фойдаланадиган тадбиркорлик 
субъекти соф асосда 12-ойлик фоиз ставкаси рискига дучорлигининг ва ялпи 
асосда қолган фоиз ставкаси риски дучорлигининг (яъни 2-5 йиллар) ҳаққоний 
қийматини баҳолайди.
Муайян контрагент билан тузилган молиявий активлар ва молиявий 
мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун тадбиркорлик 
субъекти ҳаққоний қийматни баҳолашга ушбу контрагентнинг кредит рискига 
тадбиркорлик 
субъектининг 
соф 
дучорлигининг 
ёки 
тадбиркорлик 
субъектининг кредит рискига контрагентнинг соф дучорлигининг таъсирини 


172 
киритиши лозим, қачонки бозор иштирокчилари дефолт ҳолатида кредит риск 
дучорлигини камайтирадиган ҳар қандай мавжуд келишувларни инобатга 
олиши мумкин бўлса (масалан контрагент билан бош ҳисоб-китоб келишуви 
ёки ҳар бир томоннинг бошқа томоннинг кредит рискига соф дучорлиги 
асосида гаровни айирбошлашни талаб етадиган келишув). Ҳаққоний қийматни 
баҳолаш бундай келишувлар дефолт ҳолатида юридик кучга ега бўлиши 
мумкинлигининг еҳтимоли бўйича бозор иштирокчиларининг кутилишларини 
акс еттириши лозим.
Қачонки актив ёки мажбурият бўйича айирбошлаш операциясида ушбу 
актив сотиб олинса ёки мажбурият зиммага олинса, операция нархи активни 
сотиб олиш учун тўланган ёки мажбуриятни зиммага олишда олинган нархдир 
(кириш нархи). Аксинча, актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати активни 
сотишда олиниши ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган 
нархдир (чиқиш нархи). Тадбиркорлик субъектлари активларни уларни сотиб 
олиш учун тўланган нархларда зарурий тарзда сотмайдилар. Худди шунингдек, 
тадбиркорлик субъектлари мажбуриятларни уларни зиммага олиш учун 
олинган нархларда зарурий тарзда ўтказмайдилар.
Агарда ҳаққоний қийматда баҳоланган актив ёки мажбурият таклиф 
нархи ва талаб нархига (масалан дилерлик бозоридаги бошланғич маълумот) 
ега бўлса, ҳолатларда ҳаққоний қийматни енг яхши акс еттирувчиси бўлган 
таклиф-талаб маржаси ичидаги нарх ҳаққоний қийматни баҳолашда 
фойдаланилиши лозим, бунда бошланғич маълумот ҳаққоний қиймат 
иерархиясида (яъни 1, 2 ёки 3-даража) тоифаланган бўлишидан қатъий назар. 
Актив позициялари бўйича таклиф нархларидан фойдаланишга ва мажбурият 
позициялари бўйича талаб нархларидан фойдаланишга рухсат етилади, аммо 
талаб етилмайди. 
Мазкур МҲХС таклиф-талаб маржаси ичидаги ҳаққоний қийматни 
баҳолашда оралиқ-бозор нархлашидан ёки бозор иштирокчилари томонидан 
амалий мақсадга муфовиқлик сифатида фойдаланиладиган бошқа нархлаш 
келишувларидан фойдаланишни тўсмайди. 
Ҳаққоний қийматни баҳолашлардаги ва тегишли очиб беришлардаги 
мосликни ва қиёсланувчанликни ошириш учун, мазкур МҲХС ҳаққоний 
қиймат иерархиясини белгилайди ва ушбу иерархия ҳаққоний қийматни 
баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усулларига бошланғич маълумотларни 
учта даражага тоифалайди. Ҳаққоний қиймат иерархияси бир хил активлар ёки 
мажбуриятлар бўйича фаол бозорлардаги белгиланган (тўғриланмаган) 
нархларга (1-даражали бошланғич маълумотлар) енг юқори устунликни ва 
кузатилмайдиган 
бошланғич 
маълумотларга 
(3-даражали 
бошланғич 
маълумотлар) енг паст устунликни белгилайди. 
Айрим ҳолатларда, актив ва мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини 
баҳолашда фойдаланиладиган бошланғич маълумотлар ҳаққоний қиймат 
иерархиясининг турли тоифаларида тоифаланиши мумкин. Ушбу ҳолатларда, 
ҳаққоний қийматни баҳолаш унинг бутунлигича бутун баҳолаш учун аҳамиятли 
бўлган енг паст даража бошланғич маълумоти каби бир хил ҳаққоний қиймат 


173 
иерархиясининг даражасида тоифаланади. Бутун баҳолашга нисбатан муайян 
бошланғич маълумотнинг аҳамиятлилигини баҳолаш мулоҳазани талаб етиб, 
бунда актив ёки мажбуриятга хос омиллар инобатга олинади. Ҳаққоний 
қийматга асосланган баҳолашларни ҳосил қилишга нисбатан тўғриланишлар, 
масалан сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматни баҳолашдаги 
сотиш харажатлари, ҳаққоний қийматни баҳолаш тоифаланган ҳаққоний 
қиймат иерархиясининг даражасини аниқлашда инобатга олинмаслиги лозим.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish