Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари, тизимлари ва ҳисоби



Download 270,26 Kb.
bet77/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

5.2. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари, тизимлари ва ҳисоби.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари ва тизимлари. Меҳнатга ҳақ тўлашда ишнинг сифатини, ишлаб чиқариш нормаларини бажарилишини ҳисобга олиш ва иш ҳақи ҳисоблашнинг маълум тартибини белгилаш зарур. Демак, корхонада меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш бири-бирига боғлиқ бўлган учта элементлар билан аниқланади: тариф тизими, меҳнатни нормалаштириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари. Сифат жиҳатидан меҳнат тариф тизими билан баҳоланади, сарфланган меҳнат миқдори нормалаштириш билан ҳисобга олинади, иш ҳақи ҳисоблаш тартиби эса меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари билан аниқланади.
Ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда тариф сеткаси асос бўлиб ҳисобланади. Тариф сеткаси ишловчиларнинг малакаси, меҳнатга ҳақ тўлаш шакли ва мазкур соҳанинг халқ хўжалигидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда тузилади. Тариф тизимига қуйдагилар киритилади:
- бир соат ёки бир кунлик меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгиловчи тариф ставкаси;
- ҳақ тўлашда иш ва ишчиларнинг (малакаси) турли разрадлари орасидаги муносабатларини кўрсатувчи тариф сеткаси;
- тариф-малакавий маълумотнома. Унинг ёрдамида тариф сеткасига биноан иш ва ишчининг разради аниқланади.
Оддий ишлар 1-разрядли ишчининг тариф ставкаси билан тўланади. Меҳнат малакаси даражасига, яъни белгиланган тариф разряди ва тариф коеффициентига, қараб қолган разрядларнинг тариф ставкалари бу разряддан ортиқ бўлади. Тариф разряди ҳар бир ишлаб чиқариш операциясига, ҳар бир иш турига тайинланади, шунинг учун иш бажариш нормаларини ҳисобга олган ҳолда, ишбай иш ҳақини ҳисоблаб топишда тариф ставкасидан фойдаланилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, рағбатлантириш тўловлари, касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда, иш берувчи томонидан қабул қилинадиган жамоа шартномаси билан белгиланади. Давлатнинг тариф ставкалари ва окладлари корхонада ишчиларнинг малакасига, касбига, улар томонидан бажариладиган ишлар шароитининг мураккаблигига қараб база сифатида фойдаланилиши мумкин.
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ги Фармони билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидагилар жорий этилди:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;
- базавий ҳисоблаш миқдори;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори:
- 1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади;
- меҳнат муносабатлари соҳасида лавозим маоши, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади;
- белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарори билан «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси» тасдиқланган бўлиб, унда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коеффициентлари белгиланган. Ишчининг иш ҳақи ёки оклад суммасини аниқлаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини мазкур ишчига белгиланган разряднинг коэффициентига кўпайтириш керак.
1-разряд ставкаларини меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари (ишбай ишчилар ва вақтбай ишчилар), шунингдек касб гуруҳлари ва иш турлари (уч гуруҳ ставкалар) бўйича табақалаштириб корхона меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасини ишлаб чиқиши мумкин. Ҳар бир корхона молиявий имкониятлари ва бошқа ишлаб чиқариш кўрсаткичларига қараб ўзининг тариф коеффициентларини ишлаб чиқади.
Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг асосий элементи бўлиб, маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга ёки маълум ташкилий-техник шароитларида берилган иш ҳажмини бажаришга сарфланадиган меҳнат ўлчамини белгиловчи, меҳнатни нормалаштириш ҳисобланади.
Меҳнатни нормалаш, меҳнатни илмий асосда ташкил қилишнинг асосий таркибий қисми сифатида, ишлаб чиқариш нормасини ва вақт нормасини ўз ичига олади. Нормал иш шароитида белгиланган вақт (соат, смена, ой) бирлигида ишлаб чиқарса бўладиган нормалаштирилувчи маҳсулот бирлиги (дона, метр, тонна)нинг миқдори ишлаб чиқариш нормаси билан белгиланади. Вақт нормаси эса маълум ташкилий-техникавий шароитларда иш бажариш учун зарур бўладиган вақтни (мин., соат) назарда тутади.
Корхоналарга меҳнатга ҳақ тўлаш шакл ва тизимларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг иккита шакли мавжуд: ишбай ва вақтбай. Меҳнатга ишбай шаклида ҳақ тўланганда иш ҳақи, маҳсулотнинг сифати, мураккаблиги ва иш шароитини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигининг миқдорига боғлиқ. Вақтбай шаклида иш ҳақи, ходимлар малакаси ва иш шароитини ҳисобга олган ҳолда, сарфланган (ҳақиқий ишлаган) вақтнинг миқдорига боғлиқ.
Ишбай иш ҳақи шакли ишчиларни, илғор тажрибалардан фойдаланган ҳолда, меҳнат унумдорлигини оширишга моддий жиҳатдан қизиқтиради. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг бу шаклида ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини қатъий текшириш зарур. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларига бўлинади:
- тўғри ишбай;
- ишбай-мукофот;
- ишбай-прогрессив;
- билвосита;
- аккорд.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish