Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Савдо корхоналари томонидан ходимларга кредитга сотилган товарлар учун ўтказиб берилди
|
4710
|
5110-5530
|
2
|
Кредитга олинган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинди
|
4710
|
6810, 7810
|
3
|
Кредитга олинган товарларнинг тўлови учун ходимлардан келиб тушган навбатдаги тўловлар суммаси
|
5010, 5110
|
4710
|
4
|
Кредитга олинган товарлар учун ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинган тўловлар
|
6710
|
4710
|
5
|
Ходимларга берилган қарзлар суммаси
|
4720
|
5010-5530
|
6
|
Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар моддий зарарни юзага келтирган айбдор шахслар ҳисобига ҳисобдан чиқарилди
|
4730
|
2610
|
7
|
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар
|
4730
|
9210, 9220
|
8
|
Қимматли қоғозларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар
|
4730
|
0610-0690, 5810-5830
|
9
|
Товар-моддий қийматликларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар
|
4730
|
1010-2990
|
10
|
Инвентаризация натижасида кассадаги пул маблағлари ва пул эквивалентларининг камомади
|
4730
|
5010, 5020, 5610
|
11
|
Ходимларга пул эквивалентлари берилди
|
4790
|
5610
|
12
|
Бошқа операциялар бўйича ходимларнинг қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилди, агар ундирилиши суд томонидан рад этилган бўлса
|
9430
|
4790
|
9-§. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)
205. Юқорида тушунтириш берилган олинадиган счётларда кўрсатилмаган турли операциялар, жумладан, олинадиган фоизлар, дивидендлар, роялти, узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар, даъволар бўйича олинадиган счётлар ва бошқалар бўйича дебиторлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4810 “Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар”;
4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар”;
4830 “Олинадиган фоизлар”;
4840 “Олинадиган дивидендлар”;
4850 “Олинадиган роялти”;
4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”;
4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”.
206. 4810 “Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” счётида шартномага мувофиқ, узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган ижара тўловларининг жорий қисми ҳисобга олинади. Ижара тўловлари жорий қисмининг келиб тушиши 4810 “Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
207. 4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётида шартномага мувофиқ. ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Ижара тўловлари ҳисобланганда 4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти 9350 “Қисқа муддатли ижарадан даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
208. 4830 “Олинадиган фоизлар” счётида фоизларни ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади. Муддати ўтган фоизлар алоҳида ҳисобга олинади ва улар бўйича шартномага мувофиқ пеня ҳисобланади.
209. 4840 “Олинадиган дивидендлар” счётида қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
210. 4850 “Олинадиган роялти” счётида роялтини ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади.
211. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг дебетида даъволар бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан:
а) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва транспорт ташкилотларига уларнинг счётлари текширилганда шартномада келишилган ва прейскурантда назарда тутилган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, шунингдек, арифметик хатолар аниқланганда - мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган счётлардаги баҳоларнинг ошиб кетиши ёки арифметик хатолар товар-моддий қийматликлар ёки харажатларни ҳисобга олувчи счётларда ёзувлар амалга оширилгандан сўнг аниқланганда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар ёки ишлаб чиқариш захиралари, товарлар ва тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
б) мол етказиб берувчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга юкнинг камомади бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган ҳолда;
в) мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга уларнинг айби билан юзага келган, яроқсиз маҳсулотлар ва бўш туриб қолишлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
г) корхонанинг счётларидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ўтказилган) суммалар бўйича банк муассасаларига, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
д) шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошкалардан, тўловчилар томонидан тан олинган ёки хўжалик суди томонидан белгиланган миқдорда олинадиган жарималар, пенялар, неустойкалар бўйича (тўловчилар томонидан тан олинмаган, билдирилган даъволар суммаси ҳисобда акс эттирилмайди), 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
212. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда келиб тушган тўловлар суммасига кредитланади. Кейинчалик аниқланган ва олиниши керак бўлмаган суммалар, қоидага мувофиқ, ҳисобга олишга қабул қилинган шу счётларга 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг кредити бўйича олиб борилади.
4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб даъволар бўйича алоҳида юритилади.
213. 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” счётида юқоридаги счётларда кўрсатилмаган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади.
214. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)нинг боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |