Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда



Download 3,04 Mb.
bet29/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
Руши

Ҳаво яхши бўлишнинг белгилари:
- қалдирғочлар баландлаб учади;
- чумолилар жуда тез ҳаракат қилади;
- кечқурун чигиртка ва бошқа ҳашаротлар узоқ чириллашади;
- асаларилар далаларга жуда эрта учиб кетади;
- бурчаклар, ўт оралари, тош коваклари ўргимчак уяси билан тўла қопла-нади;
- қоқигулларнинг ҳамма гуллари, сув ҳамда кўлмак, ҳавзаларида оқ нилу-фарлар очилган бўлади;
- шамол бўлмаганда чанглар тик юқорига кўтарилади;
- гулхан чўғларининг усти оқариб, ўчгандай бўлиб кўринади;
- Об-ҳаво бузилишининг белгилари:
- юлдузлар қизғиш ёки тиниқ, зангори бўлиб ярқирайди;
- қалдирғочлар ва бошқа қушлар паст учади;
- бойқушлар кундузи сайрай бошлайди;
- ўрдаклар, оққушлар сувга кўп шўнғийди;
- калтакесаклар инига яширинади;
- бақалар сув, балчиқдан чиқиб қуруллай бошлайди;
- асаларилар кечгача учади ва кечқурун активлашади;
- итлар кам овқат еб, кўп ухлайди, бекорчи югуришади;
- мушуклар юз-қўлларини “ювади”;
- товушлар тез эшитилади ва ҳидлар тез тарқалади;
- телеграф устунларидаги симлар гувиллайди;
- гулхан очиқ ва тиниқ кўринади;


Топогрфик кузатишлар.

Топографик кузатишнинг энг қулай тури ўтган маршрутни расмга олиш ёки схемага туширишдир. Шунингдек, масофа ёки оралиқлар қадамлаб ўлчаш йўли билан, йўналиш эса компас билан аниқланади.


Агар архелогик ёки фойдали қазилма бойлик ва ҳоказоларни чизиш керак бўлса, унда унинг аниқ режасини тузиш лозим. Бундай ҳолларда аниқ ўлчов асбобларини (метр ва бошқа асбоблар) ишлатиш керак.
Кўп ҳолларда туристлар ўзлари турган жойнинг баландлигини ўлчашга уриниб кўрадилар. Бундай пайтларда эклиметр (жойларнинг нишаблигини ўлчайдиган асбоб) ёки барометр (высотометр) каби асбоблардан фойдаланилади.
Жойларнинг схемасини чизиш ва шартли белгиларни кўчириш турист-ларнинг топография соҳасидаги малакаларини мустаҳкамлайди.


Геологик кузатишлар.

Саёҳатчиларнинг геологик кузатиши маршрутнинг геологик суратга олинишини тақозо қилади. Геологик кузатишларда туристлар ер тузилиши, унинг қатламлари, фойдали қазилмалар билан танишадилар.


У ёки бу жойнинг схемасини чизиш, муҳим топилмалар тавсифини ёзиш-да уларнинг ҳажми, аниқ жойи, узунлиги, кенглиги аниқ кўрсатилиши керак.
Топилмалардан ҳажми 3 х 3 см қалинлиги 2 см дан кам ва ортиқ бўл-маган хажмда наъмуна олиш лозим.
Геологик кузатишларга чиққанда геологик болға, арра, ўлчов лентаси (бочевка), тоғ компаси (эклиметрли), 10 процентли туз кислотаси солинган шиша (тоғ жинсларининг қайнашини аниқлайди), матодан қилинган халта ва бошқа керакли асбоб ҳамда жиҳозларни олиш лозим.
Геоморфологик кузатишларда саёҳатчилар ер тузилишидаги ўзгариш-ларни ўрганадилар. Буни қуйидаги режа асосида олиб бориш мумкин:
Объектнинг номи.
Унинг аниқ йўналишлари.
Денгиз сатҳига нисбатан узунлиги ва баландлиги
Кесиб ўтиш чизиғи бўйича (энига)учрайдиган турлар, бўлинмалар тўғри-сида характеристика.
Йўналиш бўйича характеристика.
Айрим қисмларни қамраб олган ўсимликлар.
Территориянинг халқ хўжалиги учун аҳамияти.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish